Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 4:1–37

4  Бутрус билан Юҳанно гапириб турган пайтда бош руҳонийлар, маъбад соқчиларининг назоратчиси ҳамда саддуқийлар уларнинг олдига келишди.  Ҳаворийлар Исони мисол тариқасида келтириб, тирилиш тўғрисида халққа очиқчасига таълим беришаётганидан, уларнинг ғаши келган эди.  Улар Бутрус билан Юҳаннони қўлга олишди, бироқ кеч киргани учун уларни кейинги кунгача қамаб қўйишди.  Аммо ҳаворийларнинг гапларини эшитиб, кўплар ишонди. Ишонганларнинг сони 5 000 га яқин эди.  Эртасига яҳудийларнинг бошлиқлари, оқсоқоллар ҳамда уламолар* Қуддусда йиғилишди.  (Бош руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно ва Искандар, шунингдек бош руҳонийнинг қариндошлари ҳам ўша ерда эди.)  Сўнг улар ҳаворийларни ўрталарига турғизиб қўйиб: «Бу ишни қандай ҳуқуқ ва кимнинг номи билан қиляпсизлар?» — деган саволни беришди.  Шунда Бутрус муқаддас руҳга тўлиб, деди: «Эй халқ бошлиқлари ва оқсоқоллар,  ҳозир бу хаста одамга қилган яхшилигимиз учун, аниқроғи, унга ким шифо бергани борасида бизни тергаётган бўлсангиз, 10  унда сизларга ва бутун Исроил халқига маълум бўлсин: бу киши сизлар устунга михлаган, аммо Худо тирилтириб қўйган носиралик Исо Масиҳ номи билан соғайиб, олдингизда турибди. 11  Исо — “сиз, қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош, бурчакка қўйиладиган негиз тоши бўлиб чиқди”. 12  Одамларни ундан бошқа ҳеч ким қутқара олмайди, чунки нажот топишимиз учун осмону фалак остида одамларга берилган бошқа исм йўқ». 13  Бутрус билан Юҳанно қўрқмасдан гапиришаётганини кўриб, улар ўқимаган, оддий одамлар эканини пайқагач, ғоят ажабланишди. Кейин бу кишилар Исо билан бирга бўлишганини тушуниб етишди. 14  Боз устига, шифо топган одам ҳам улар билан бирга турганини кўриб, бирор сўз айтишга журъат эта олишмади. 15  Шунда уларга Олий Кенгаш* залидан чиқиб туришни буюришди, ўзлари эса бир-бирлари билан шундай дея маслаҳат қила бошлашди: 16  «Бу одамларни нима қилсак экан? Ахир улар орқали ажойиб нарса содир бўлганини бутун Қуддус аҳли билади, биз ҳам буни инкор этолмаймиз. 17  Бу нарсалар халқ орасида тарқалмаслиги учун, келинглар, у кишининг номидан ҳеч нарса гапирмасинлар дея, дўқ уриб уларни қўрқитиб қўяйлик». 18  Кейин уларни чақиртириб, Исонинг номини тилга олиб, ҳеч нарса демасликни ва таълим бермасликни буюришди. 19  Уларга жавобан Бутрус билан Юҳанно шундай дейишди: «Ўзларингиз ўйлаб кўринглар, Аллоҳнинг назарида Унга эмас, сизларга қулоқ солиш адолатданми? 20  Бизлар эса, кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз». 21  Кенгаш аъзолари уларни жазолаш учун бирор сабаб топа олишмагани боис, уларга яна дўқ-пўписа қилиб, қўйиб юборишди. Устига-устак, юз берган ҳодиса учун Худони шарафлаётган халқдан ҳам қўрқишарди. 22  Ахир мўъжизавий тарзда соғайиб кетган кишининг ёши қирқдан ошган эди-да. 23  Озод этилгач, Бутрус билан Юҳанно бошқа шогирдларнинг ёнига қайтиб, бош руҳонийлару оқсоқоллар уларга нималар деганини айтиб беришди. 24  Бу гапларни эшитгач, уларнинг ҳаммаси биргалашиб Аллоҳга шундай ибодат қилишди: «Эй, Эгамиз Раббий, Сен еру кўкни, денгиз ва улардаги бор нарсани яратган Зотсан. 25  Муқаддас руҳинг орқали, хизматкоринг бўлмиш бобокалонимиз Довуднинг оғзи билан шундай дегансан: “Нега миллатлар исён кўтармоқда, нега халқлар пуч режалар тузмоқда? 26  Ер юзи шоҳлари ва ҳукмдорлари бирлашиб, Яҳовага ҳамда Унинг Масиҳига қарши чиқишди”. 27  Мана, ўзга халқлардан бўлган Ҳирод ва Понтий Пилат ушбу шаҳарда исроилликлар билан бирга йиғилиб, Сен бошига мой қуйиб танлаган муқаддас хизматкорингга қарши тил бириктиришди. 28  Бу билан улар, Сен Ўз қудратинг ва хоҳишинг билан азалдан белгилаган ишларни амалга оширишди. 29  Энди эса, ё Яҳова, уларнинг дўқ-пўписаларига эътибор бер, каломингни гапириш учун қулларингга жасорат ато эт. 30  Шунингдек, шифо бериш учун қўлингни узатиб, муқаддас хизматкоринг Исо номидан аломату мўъжизалар яратавергин». 31  Улар илтижо қилиб бўлганларидан кейин, ўтирган жойлари силкиниб кетди ва уларнинг ҳар бири муқаддас руҳга тўлиб, Тангрининг каломини жасорат билан гапира кетишди. 32  Ишонганларнинг кўпи бир жон, бир тан* бўлиб, ҳеч ким ўз мулкини меники демасди, аксинча, ҳамма нарсани умумий деб билишарди. 33  Ҳаворийлар ҳам Ҳазрати Исонинг тирилгани тўғрисида таъсирчан шоҳидлик беришарди. Худо эса уларни ниҳоятда баракали қилди. 34  Ораларидан ҳеч ким муҳтожлик кўрмасди. Мол-мулки борлар ерларинию уйларини сотиб, пулини олиб келишарди 35  ва ҳаворийларга беришарди. Улар эса буни ҳаммага эҳтиёжига қараб тақсимлашарди. 36  Ундай одамлардан бири, Юсуф исмли, левилар авлодидан бўлган кипрлик бир киши эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни «Тасалли ўғли» деб ном беришганди. 37  У ўз ерини сотиб, пулини ҳаворийларга берди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Юнонча Синедрион. Луғатга қ.
Сўзма-сўз «бир қалб, бир жон».