Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 3:1-26

3  Бир куни Бутрус билан Юҳанно ибодат маҳали — кундузи соат учларда* маъбадга боришаётганда,  одамлар туғма чўлоқ кишини кўтариб кетишаётган эди. Бу одамни, маъбадга кираётганлардан садақа сўрасин дея, ҳар куни маъбаднинг Гўзал деган дарвозаси ёнига қолдириб кетишарди.  У, Бутрус билан Юҳаннонинг маъбадга кирмоқчи бўлиб туришганини кўриб, улардан садақа сўрай бошлади.  Лекин Бутрус ва Юҳанно унга кўзларини тикиб: «Бизларга қара»,— дейишди.  У киши бирор нарса олиш ниятида, уларга тикилиб қаради.  Шунда Бутрус: «Менда кумуш ҳам, олтин ҳам йўқ. Аммо ўзимда борини сенга бераман: носиралик Исо Масиҳ номидан сенга айтаман, ўрнингдан туриб, юр!» — деди-да,  унинг ўнг қўлидан ушлаб турғизди. Шу заҳотиёқ у кишининг тиззаларию тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди.  У дик этиб турди-да, юра бошлади ва Худони мадҳ этиб, ирғиб-сакраб юрганча, улар билан бирга маъбадга кирди.  Бутун халойиқ унинг Аллоҳга ҳамду сано айтиб юрганини кўрди. 10  Улар, бу одам маъбаднинг Гўзал дарвозаси ёнида садақа сўраб ўтирган ўша киши эканини таниб, у билан юз берган воқеадан ғоят ажабланишди. 11  Бу киши Бутрус билан Юҳаннодан айрилмай юргани учун, бутун халқ ҳайрон қолиб уларнинг ёнига югуриб келди. У ер Сулаймон равоқи, деб номланарди. 12  Буни кўриб, Бутрус халойиққа шундай деди: «Исроилликлар, нега ҳайрон бўляпсизлар? Гўё биз бу кишини ўз кучимиз билан ёки художўйлигимиз туфайли оёққа турғизганимиздек, нимага бизга тикилиб турибсизлар? 13  Ота-боболаримизнинг Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Тангриси Ўз Хизматкори Исони юксалтирди. Сизлар бўлса уни ўлимга топшириб, Пилат уни озод қилмоқчи бўлганида, унинг олдида Исодан воз кечдингизлар. 14  Ҳа, сизлар муқаддас ва одил инсондан юз ўгириб, қотилга раҳм кўрсатишни сўраб, 15  ҳаётга Етакловчини эса ўлдирдингизлар. Аммо Аллоҳ уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз. 16  Натижада сизлар кўриб ва таниб турган бу киши унинг исми орқали, яъни унинг исмига бўлган ишончимиз туфайли кучга кирди. Исо орқали эга бўлган имонимиз бу одамни барчангизнинг кўз ўнгингизда соппа-соғ қилиб қўйди. 17  Лекин биродарлар, бошлиқларингиз сингари сизлар ҳам билмасдан шундай йўл тутганингиздан хабардорман. 18  Бироқ шу тариқа, Тангри Масиҳнинг азоб чекиши ҳақида барча пайғамбарлари орқали аввалдан айтганларини амалга оширди. 19  Шундай экан, гуноҳларингиз ювилиши учун тавба қилиб, Худога қайтинглар. Токи Яҳованинг Ўзи тетиклик бахш этадиган вақтни келтирсин. 20  Шунингдек, У сизлар учун тайинланган Исо Масиҳни юборсин. 21  Масиҳ эса Аллоҳ қадимги муқаддас пайғамбарлари орқали барча айтганларини ўз ўрнига қўядиган вақтгача, осмонда бўлади. 22  Мусо пайғамбар шундай деган: “Тангри Яҳова сизларга биродарларингиз орасидан менга ўхшаган пайғамбарни юборади. Унинг барча айтганларига қулоқ солинглар. 23  Бу пайғамбарга қулоқ солмаган ҳар бир жонни эса Худо йўқ қилади”. 24  Хуллас, Шомуилдан бошлаб, ундан кейинги бутун пайғамбарлар ўша кунлар тўғрисида очиқчасига гапиришган. 25  Сизлар — пайғамбарларнинг ўғиллари, Аллоҳ ота-боболарингиз билан тузган аҳднинг меросхўрларисиз. Тангри Иброҳим пайғамбар билан аҳд қилиб: “Ер юзидаги барча халқлар сенинг зурриётинг орқали барака топади”,— деган эди. 26  Худо ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариб, муборак қилиш учун, Ўз Хизматкорини тайинлаб, уни аввало сизларга юборди».

Изоҳлар

Сўзма-сўз «куннинг тўққизинчи соатида».