Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 20:1-38

20  Ғала-ғовур босилиб қолгач, Павлус шогирдларни чақиртириб, уларнинг руҳини кўтарди. Сўнг улар билан хайрлашиб, Македонияга бориш учун йўлга чиқди.  У ўша юртлардан ўтиб, кўпгина сўзлар билан шогирдларга далда берди. Юнонистонга етиб келгач,  Павлус у ерда уч ой қолди. Сурияга сузиб кетишга қарор қилганида, яҳудийлар унга қарши фитна уюштирганидан хабар топди. Шу боис, у яна Македонияга қайтиб кетди.  Унга вериялик Пирнинг ўғли Сопатр, Аристарх, салоникалик Секунд, дербелик Гай ва Тимўтий, шунингдек Осиёдан Тихик билан Трофим ҳамроҳлик қилишди.  Улар Павлусдан олдинроқ Троасга бориб, бизни ўша ерда кутишди.  Биз эса хамиртурушсиз нон байрамидан кейин Филиппи шаҳридан сузиб кетиб, беш кунда Троасга етиб бордик ва у ерда етти кун қолдик.  Ҳафтанинг биринчи кунида* овқат егани йиғилиб ўтиргандик. Шунда Павлус йиғилганларга нутқ сўзлади, чунки эртаси куни у йўлга чиқиши керак эди. Унинг нутқи ярим тунгача давом этди.  Биз йиғилиб ўтирган болохонада жуда кўп мойчироқлар бор эди.  Павлус гапираётганда, деразада ўтирган Евтих исмли бир бола қаттиқ ухлаб қолиб, учинчи қаватдан йиқилиб тушди. Ердан унинг ўлигини кўтаришди. 10  Павлус пастга тушиб, эгилди ва болани қучоқлаб олди-да: «Ваҳима қилманглар, у тирик*»,— деди. 11  Кейин Павлус болохонага кўтарилди ва нон синдириб овқатланди. Саҳаргача улар билан анча суҳбатлашиб, йўлга чиқди. 12  Улар эса ўша болани тирик олиб кетишганидан роса хурсанд бўлишди. 13  Биз Павлусдан олдинроқ кемага тушиб, Асса шаҳрига сузиб кетдик. У ерда Павлусни кемага чиқаришимиз керак эди. Чунки унинг ўзи шундай буйруқ бериб, пиёда йўлга чиққанди. 14  Павлус Ассада бизга етиб олгач, уни кемага олдик ва Митилинага жўнадик. 15  Эртаси куни у ердан сузиб кетиб, Хиос оролининг қаршисига келдик. Кейинги кун эса қисқа вақтга Самосда тўхтадик-да, яна бир кундан кейин Милетга сузиб келдик. 16  Павлус Осиё вилоятида кўп вақт қолиб кетмаслик учун Эфесга кирмай ўтиб кетишга қарор қилди. Сабаби, у иложи бўлса, Ҳосил байрамигача* Қуддусга етиб боришга шошилаётган эди. 17  У Милетда туриб Эфесдаги жамоат оқсоқолларини чақириб келиш учун одам юборди. 18  Улар Павлуснинг ёнига келишганда, у шундай дея гап бошлади: «Осиё вилоятига қадам босган кунимдан буён, мен доимо сизлар биланман. 19  Яҳудийлар уюштирган фитна дастидан кўз ёшлар тўкиб, синовларга дуч келиб, ўй-фикрларда камтаринлик билан Раббимизга қулдай хизмат қилиб келдим. 20  Фойдали бўлган ҳеч бир нарсадан сизларни маҳрум қилмайин, деб эл олдида ҳамда уйма-уй юриб таълим бериш фурсатини бой бермадим. 21  Яҳудийлар ҳам, юнонлар ҳам тавба қилиб Худога қайтишсин ва Ҳазратимиз Исога ишонишсин, дея мен уларга кенг шоҳидлик бердим. 22  Энди бўлса, муқаддас руҳнинг бошқарувига итоат қилиб, Қуддусга кетяпман. У ерда бошимга нималар тушишини билмайман. 23  Лекин шуни биламанки, шаҳарма-шаҳар юрганим сайин мени занжир ва кишанлар, қайғу-аламлар кутаётгани ҳақда муқаддас руҳ мени қайта-қайта огоҳлантиряпти. 24  Бироқ мен сира ҳам жонимни аямайман. Фақат Аллоҳнинг инояти тўғрисидаги хушхабарни айтиш орқали кенг шоҳидлик бериш учун, шу масофани югуриб ўтсам ва Ҳазрати Исодан олган хизматимни охиригача етказиб қўйсам бас. 25  Энди эса, мендан шоҳлик хабарини эшитган барчангиз ортиқ юзимни кўра олмаслигингизни биламан. 26  Шу боис, мен бирон-бир инсоннинг қони тўкилишида айбдор эмаслигимга бугун гувоҳ бўлишингизни истайман. 27  Зеро мен Тангрининг иродасини сизларга етказишдан бош тортмаганман. 28  Ўзингизга ва бутун сурувга диққат қилинглар. Сизлар, Худо Ўз Ўғлининг қони эвазига сотиб олган жамоатга чўпонлик қилиш учун, муқаддас руҳ орқали шу сурув ичида нозир этиб тайинлангансизлар. 29  Яна шуни биламанки, мен кетганимдан кейин орангизга йиртқич бўрилар кириб олади. Улар сурувга шафқатсиз муносабатда бўлишади. 30  Ҳатто сизларнинг орангиздан ҳам, шогирдларни ортидан эргаштириш учун нотўғри таълимотларни тарқатадиган кишилар чиқади. 31  Шундай экан, ҳушёр бўлинглар. Мен уч йил мобайнида кечаю кундуз тинмай ҳар бирингизга кўз ёшлар билан насиҳат қилганимни ёдда тутинглар. 32  Ҳозир эса, мен сизларни Аллоҳга ва Унинг инояти ҳақидаги каломига ишониб топширяпман. Ушбу калом сизларни мустаҳкам қилиб, барча муқаддас кишилар билан бирга мерос олишингизга кўмаклашади. 33  Мен ҳеч кимнинг кумушига, олтинига ёки кийимига кўз олайтирмаганман. 34  Ўзимнинг ҳамда шерикларимнинг эҳтиёжларини қондириш учун мана шу қўлларим билан хизмат қилганимни ўзларингиз ҳам яхши биласизлар. 35  Бундай меҳнат қилиб, муҳтожларга ёрдам беришингиз кераклигини мен сизларга ҳар соҳада кўрсатганман. Шунингдек, Ҳазратимиз Исонинг: “Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта”,— деган сўзларини унутмаслигингиз лозим». 36  Гапини тугатгач, Павлус ҳаммалари билан бирга тиз чўкиб ибодат қилди. 37  Ўшанда барчаси зор йиғлаганча, Павлусни қучоқлаб меҳр ила ўпишарди. 38  Айниқса унинг: «Ортиқ юзимни кўролмайсизлар»,— деган сўзлари уларни ғамгин қиларди. Кейин улар Павлусни кемагача кузатиб боришди.

Изоҳлар

Мт 28:1 изоҳига қ.
Сўзма-сўз «унинг жони ўзида».
Луғатга қ.