Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 19:1-41

19  Аполлос Коринф шаҳрида бўлганида, Павлус денгиз соҳилидан олис жойлашган ерлардан ўтиб, Эфесга келди. Ўша ерда у айрим шогирдларни учратиб,  улардан сўради: «Масиҳнинг издоши бўлганингизда, устингизга муқаддас руҳ тушганми?» Улар жавобан: «Биз муқаддас руҳ тўғрисида ҳеч нарса эшитганимиз йўқ»,— дейишди.  «У ҳолда нима асосида сувга чўмгансизлар?» — дея сўради Павлус. Улар эса: «Яҳёнинг чўмдириши асосида»,— деб жавоб беришди.  Шунда Павлус қуйидагича деди: «Яҳё тавба қилиш рамзи сифатида сувга чўмдирган. У ўзининг ортидан келаётган зотга, яъни Исога ишониш кераклигини айтган».  Бу сўзларни эшитиб, улар Ҳазрати Исо номи билан сувга чўмишди.  Павлус қўлини уларнинг устига қўйган эди, ҳаммасининг устига муқаддас руҳ тушди. Натижада улар бошқа тилларда гапириб, башорат қила кетишди.  Улар тахминан ўн икки нафар эди.  Павлус уч ой мобайнида ибодатхонага кириб жасорат билан гапирар эди. У нутқлар сўзлаб, Худонинг Шоҳлигига тегишли ишонтирарли далиллар келтирарди.  Аммо баъзиларнинг энсаси қотиб, кўпчилик олдида Ҳазратимизнинг йўлини ҳақоратлаб, ишонмай қўйишди. Ўшанда Павлус уларнинг ўртасидан чиқиб, шогирдларни ажратиб қўйди ва ҳар куни Тираннинг мактабида нутқ сўзларди. 10  Икки йил шундай давом этди ва Осиё вилоятининг бутун аҳолиси — яҳудийлару юнонлар Раббимизнинг каломини эшитди. 11  Аллоҳ эса Павлус орқали қудратли ишларни содир этарди. 12  Ҳатто Павлус фойдаланган кийим ва пешбандларни касалларнинг ёнига олиб келишганда, улар дардидан фориғ бўлиб, ичларидан ёвуз руҳлар чиқиб кетарди. 13  Ўша ерда юриб, жинларни қувиб чиқараётган айрим яҳудийлар ҳам Ҳазратимиз Исонинг номини тилга оладиган бўлишди. Бу кишилар, ичига ёвуз руҳлар кириб олган одамларга: «Павлус хабарлаб юрган Исонинг номи билан сизларга буюрамиз»,— дея руҳларни қувиб чиқаришга уринишарди. 14  Яҳудийларнинг Скева исмли бош руҳонийсининг етти нафар ўғли ҳам шундай қила бошлашди. 15  Аммо бир жин уларга жавобан: «Исони биламан, Павлусни ҳам танийман. Сизлар эса ким бўласизлар?» — деди. 16  Шунда жинга чалинган киши уларга ташланиб, дўппослай кетди. Улар ярадор ва ярим яланғоч ҳолда уйларига қочиб қолишди. 17  Бу хабар Эфесда яшайдиган барчага — яҳудийлару юнонларга маълум бўлиб, ҳаммани қўрқув босди. Шу йўсин Ҳазратимиз Исонинг исми улуғланди. 18  Исонинг шогирди бўлганларнинг кўпчилиги келиб, қилмишлари тўғрисида очиқ айтишар ва гуноҳларида иқрор бўлишарди. 19  Сеҳр-жоду билан шуғулланганлардан кўплари эса китобларини йиғиб, ҳамманинг олдида ёқиб юборишди. Китобларнинг умумий баҳосини ҳисоблаганда, 50 000 кумуш тангага тенг келди. 20  Шу тариқа Яҳованинг каломи қудрат билан ёйилиб, борган сайин кучаярди. 21  Бу воқеалар бўлиб ўтгач, Павлус Македония ва Ахаяга, сўнг Қуддусга боришга қарор қилди. Павлус: «У ерга борганимдан кейин, Римни ҳам кўришим керак»,— деди. 22  Шу боис ёрдамчиларидан икки кишини: Тимўтий билан Эрастни Македонияга жўнатди. Ўзи бўлса вақтинча Осиё вилоятида қолди. 23  Ўша вақтда Ҳазратимизнинг йўли туфайли ғалаён кўтарилди. 24  Димитрий исмли бир заргар кумушдан маъбуда Артемиснинг кичик ибодатхоналарини ясаб, ҳунармандларга катта даромад келтирарди. 25  Димитрий уларни ва шу ишга алоқадор кишиларни йиғиб, шундай деди: «Дўстлар, бизнинг фаровонлигимиз шу ишга боғлиқ эканини яхши биласизлар. 26  Бундан ташқари, ўша Павлус қўл билан ясалган буюмлар худолар эмас деб, нафақат Эфесдаги, балки бутун Осиё вилоятидаги кўплаб одамларни ишонтириб, бошқа фикрга оғдираётганини ўзларингиз кўриб, эшитиб турибсизлар. 27  Устига-устак, ишимиз хароб бўлиши нари турсин, қудратли маъбудамиз Артемиснинг ибодатхонаси эъзозланмай қоладиганга ўхшаяпти. Ахир, Осиё вилояти, қолаверса бутун дунё сажда қилаётган маъбудамиз улуғворликдан маҳрум бўлади-ку». 28  Буни эшитганлар ғазабга миниб: «Эфесликларнинг маъбудаси Артемис буюкдир!» — дея қичқира кетишди. 29  Шунда бутун шаҳарда ғала-ғовур кўтарилди. Павлуснинг шогирдларини — македониялик Гай билан Аристархни ушлаб, театр томон судраб кетишди. 30  Павлус халқ орасига кирмоқчи бўлган эди, аммо шогирдлари унга тўсқинлик қилишди. 31  Ҳатто байрам ва ўйинларни ташкил қилувчилардан айримлари унга яхши муносабатда бўлганлари учун, Павлусга хабар юбориб, у ўзини театрда хавф остига солмаслигини илтимос қилишди. 32  Бу пайтда баъзилари у деса, бошқалари бу деб бақиришарди. Боиси, йиғилганларнинг орасида тартибсизлик бўлиб, улардан кўпчилиги нима сабабдан тўпланишганини ҳам билишмасди. 33  Охир-оқибат биргалашиб омма ичидан Искандар исмли кишини чиқаришди, уни яҳудийлар олдинга итариб юборишган эди. Искандар халқ олдида ўзини ҳимоя этмоқчи бўлиб, қўли билан ишора қилди. 34  Лекин унинг яҳудий эканлигини билиб қолгач, ҳаммаси бир овозда: «Эфесликларнинг маъбудаси Артемис буюкдир!» — дея икки соатча қичқириб туришди. 35  Ниҳоят шаҳар котиби халқни тинчлантириб, шундай деди: «Эй Эфесликлар! Шаҳримиз буюк маъбуда Артемис ибодатхонасининг ҳамда унинг самодан тушган ҳайкалининг посбони эканини ким ҳам билмайди? 36  Модомики, бу нарсалар шак-шубҳасиз экан, сизлар яхшиси тинчланинглар, тағин ўйламай иш қилманглар. 37  Ахир, сизлар олиб келган бу кишилар ибодатхонамиздан ҳам бирор нарса ўғирлашмаган, маъбудамизни ҳам ҳақоратлашмаган. 38  Борди-ю, Димитрий ва унинг ёнидаги ҳунармандларнинг бирор кимга даъвоси бўлса, бунинг учун ҳукм қилишга ажратилган кунлар бор, вилоят ҳокими бор. Бориб ўша ерда бир-бирини айблайверишсин. 39  Мабодо бундан ортиғини талаб қилмоқчи бўлсангизлар, бу иш қонуний равишда ўтказиладиган йиғинда ҳал қилиниши керак. 40  Чунки бугун юз берган воқеа сабабли бизни ғалаён кўтарганликда айблашлари мумкин, биз эса ўзимизни оқлайдиган ҳеч қандай баҳона топа олмасдан, жиддий хавф остида қоламиз». 41  Бу сўзларни айтиб бўлиб, у оломонни тарқатиб юборди.

Изоҳлар