Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 18:1-28

18  Бундан кейин Павлус Афинадан чиқиб, Коринфга келди.  У ерда понтлик Акила деган бир яҳудий билан хотини Прискиллани учратди. Клавдий барча яҳудийларга Римни тарк этишларини буюргани учун, улар яқинда Италиядан кўчиб келишган эди. Павлус уларникига борди.  Улар ҳамкасб бўлишгани боис, бирга яшаб, ишлай бошлашди. Улар чодир тикишарди.  Шунингдек, Павлус ҳар Шаббат куни ибодатхонада нутқ сўзлаб, яҳудийлар билан юнонларни ишонтирарди.  Сила билан Тимўтий Македониядан келишганда, Павлус Аллоҳнинг каломи ҳақида айтишга астойдил киришди. У яҳудийларга Исонинг Масиҳ эканини исботлаб, шоҳидлик берарди.  Аммо улар Павлусга қарши чиқиб, Исо Масиҳни ҳақоратлашганда, у устки кийимини қоқиб, уларга: «Ўз қонингиз ўзларингизнинг бўйнингизда. Мен айбдор эмасман. Энди бошқа миллатлар олдига бораман»,— деди.  Сўнг у ердан чиқиб, Титус Юстус деган художўй одамнинг уйига борди. Унинг уйи ибодатхона билан ёнма-ён эди.  Ибодатхона бошлиғи Крисп бутун хонадони билан Ҳазратимизга ишонди. Хушхабарни эшитган кўплаб коринфликлар ҳам ишониб, сувга чўмишди.  Кечаси Павлусга ваҳий орқали Ҳазратимиз шундай деди: «Қўрқма, тинмай гапиравергин. 10  Мен сен билан биргаман, ҳеч ким сенга қўл теккизиб, ёмонлик қилмайди. Чунки бу шаҳарда менга ишонадиган ҳали кўп одамлар бор». 11  Шу йўсин, Павлус ўша ерда бир йилу олти ой қолиб, уларга Худонинг каломини ўргатди. 12  Галлион Ахая вилояти ҳокими бўлган даврда, яҳудийлар бирлашиб, Павлусга қарши чиқишди-да, уни ҳакамлик минбари жойлашган ерга олиб келишди. 13  Улар: «Бу киши одамларни Тангрига ўзгача тарзда сиғинишга ундаб, қонунни бузяпти»,— дейишди. 14  Павлус энди оғиз очмоқчи бўлганида, Галлион яҳудийларга: «Эй яҳудийлар, агар бу қандайдир қилмиш ёки ёмон жиноят бўлганида эди, сизларни тинглашимга бирор асос бўларди. 15  Аммо баҳсларингиз қандайдир сўзлар, исмлар ва қонунингизга тегишли бўлса, уни ўзларингиз ҳал қилаверинглар. Мен бу ишда қозилик қилмайман»,—деди. 16  Сўнг уларни ҳакамлар ўтирадиган жойдан ҳайдаб юборди. 17  Шунда улар ибодатхона бошлиғи Состенни ушлаб, ҳакамлик минбари олдида уришди. Галлион эса бунга парво ҳам қилмади. 18  Павлус яна анча кун ўша ерда тургандан кейин, биродарлар билан хайрлашиб, Акила ва Прискилла билан бирга кемага ўтирди-да, Сурияга сузиб кетди. Кетишидан олдин эса Павлус Худо олдида онт ичгани учун, Кенхреяда сочини қирқтирган эди. 19  Эфес шаҳрига етиб борганда, Павлус Акила ва Прискиллани у ерда қолдирди. Ўзи бўлса, ибодатхонага кириб, яҳудийлар билан суҳбатлашди. 20  Гарчи улар Павлусдан бир мунча вақт қолишини илтимос қилишса-да, у кўнмади. 21  Улар билан хайрлашиб: «Агар Яҳова хоҳласа, яна қайтиб келаман»,— деди. Сўнг Эфесда кемага ўтириб, 22  Кесарияга келди. У ердан жамоат билан кўришиш учун Қуддусга борди. Кейин эса Антиохияга кетди. 23  Антиохияда бир қанча вақт бўлгандан сўнг, у яна йўлга чиқиб, Галатия ва Фригия юртларида бир шаҳардан иккинчисига ўтиб, шогирдларга далда берди. 24  Шу орада Эфес шаҳрига гапга чечан, Муқаддас Ёзувларни яхши биладиган Аполлос исмли искандариялик бир яҳудий келди. 25  Яҳованинг йўли тўғрисида оғзаки ўргатилган Аполлос, кўтаринки руҳда Исо ҳақида тўғри гапириб, таълим бериб юрарди. Лекин у фақат Яҳё пайғамбарнинг сувга чўмдириши борасида билимга эга эди. 26  Аполлос ибодатхонада жасорат билан гапира бошлади. Унинг сўзларини эшитган Акила билан Прискилла уни ўзларига қўшиб олиб, Аллоҳнинг йўлини аниқроқ тушунтириб беришди. 27  У Ахаяга бормоқчи бўлганида, биродарлар ўша ердаги шогирдларга хат ёзиб, уни яхши кутиб олишни сўрашди. Аполлос у ерга бориб, Тангрининг инояти билан имон топганларга катта ёрдам кўрсатди. 28  Зеро у, Исонинг Масиҳ эканини Муқаддас Ёзувлардан кўрсатиб, яҳудийларнинг ноҳақлигини ҳамманинг кўзи олдида ғайрат билан исботлар эди.

Изоҳлар