Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 15:1-41

15  Яҳудиядан келган айрим одамлар биродарларга: «Таврот қонуни бўйича суннат қилинмасангиз, нажот тополмайсизлар»,— деб уқтира бошлашди.  Улар Павлус ва Барнабо билан роса баҳс-мунозара қилишди. Шунда шогирдлар, Павлус билан Барнабони ва айрим биродарларни бу масала борасида Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқолларнинг олдига юборишга қарор қилишди.  Павлус ва Барнабо жамоат томонидан кузатиб қўйилгач, Финикия ва Самария бўйлаб йўл юришди. Йўл-йўлакай улар биродарларга ўзга халқ вакиллари ҳам Аллоҳга топинишаётгани ҳақида айтиб бериб, уларга катта қувонч бахш этишарди.  Қуддусга етиб келишганда, ҳаворийлар, оқсоқоллар ҳамда жамоат уларни яхши қабул қилди. Павлус ва Барнабо эса Тангри улар орқали нималар қилганини айтиб беришди.  Аммо илгари фарзийлар мазҳабида бўлган айрим шогирдлар ўринларидан туриб: «Улардан суннат қилинишни ва Таврот қонунини бажаришни талаб қилиш керак»,— дейишди.  Шунда ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани кўриб чиқиш учун йиғилишди.  Анча мунозаралардан кейин Бутрус ўрнидан туриб, шундай деди: «Биродарлар, бошқа халқлар мен орқали хушхабарни эшитиб, ишонишлари учун, Худо дастлаб ораларингиздан мени танлаб олгани сизларга маълум.  Қалбларни билган Аллоҳ бизга берган муқаддас руҳни уларга ҳам бериб, уларни ҳам қабул қилганини тасдиқлади.  Шунингдек, улар билан бизнинг орамизда ҳеч қандай фарқ йўқлигини кўрсатиб, қалбларини имонлари туфайли тозалади. 10  Ундай бўлса, нега сизлар шогирдларнинг бўйнига ота-боболаримиз ҳам, биз ҳам кўтара олмаган бўйинтуруқни солиб, Тангрини ранжитяпсизлар? 11  Биз эса, улар сингари Ҳазратимиз Исонинг инояти орқали қутқарилишимизга ишонамиз». 12  Шунда у ердагилар жим бўлиб, Барнабо билан Павлусни тинглай бошлашди. Улар Худонинг ўзлари орқали бошқа халқлар орасида кўрсатган кўплаб аломатлару мўъжизалари ҳақида айтиб беришарди. 13  Барнабо ва Павлус сўзлаб бўлишгач, Ёқуб гап бошлади: «Биродарлар, энди менга қулоқ солинглар. 14  Ҳозир Симўн* бизга Аллоҳ бошқа халқларни ҳам қабул қилаётгани ҳақда айтиб берди. Демак, Тангри Ўз исми билан аталадиган халқни ўзга халқ вакилларидан ҳам танлаётган экан. 15  Бунга пайғамбарларнинг мана шу сўзлари ҳам мувофиқ келяпти: 16  “Бундан кейин қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган чодирини барпо қиламан. Унинг харобаларини янгидан қуриб, уни қайта тиклайман. 17  Токи қолган одамлар, барча халқлардан чиққан ва Менинг исмим билан аталган кишилар билан бирга Мени, Яҳовани астойдил излашсин,— демоқда Яҳова,— азалдан белгилаб қўйган нарсаларини 18  рўёбга чиқариб келаётган Худо”. 19  Шундай экан, ўзга миллатлардан Аллоҳга ишонаётганларга қийинчилик туғдирмаслик керак, деб ўйлайман. 20  Фақат уларга бутпарастлик билан булғанган нарсалардан, зинодан, ҳаром ўлган ҳайвон гўштидан ва қондан сақланиш тўғрисида ёзиб юбориш керак. 21  Ахир, қадим замонлардан буён барча шаҳарларда Таврот қонуни ваъз қилиниб, ҳар Шаббат куни ибодатхоналарда овоз чиқариб ўқилади». 22  Шунда ҳаворийлар билан оқсоқоллар ҳамда бутун жамоат ораларидан Барсабо деб аталмиш Яҳудони ва Силани танлашди. Уларни Павлус ва Барнабо билан бирга Антиохияга жўнатмоқчи бўлишди. Бу кишилар биродарлар орасида раҳбарликни ўз зиммаларига олишарди. 23  Улар орқали шу мазмундаги мактубни ёзиб юборишди: «Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бўлмиш биродарларингиздан Антиохия, Сурия ҳамда Киликиядаги ўзга халқлардан чиққан биродарларга салом! 24  Биз ҳеч қандай кўрсатма бермаган бўлсак-да, орамиздан баъзилар ўз сўзлари билан тинчлигингизни бузиб, имонингизни барбод қилишмоқчи бўлганини эшитдик. 25  Ана шу сабабдан, биз биродарларни танлаб, уларни азизларимиз Барнабо ва Павлусга қўшиб, олдингизга юборишга якдиллик билан қарор қилдик. 26  Улар Ҳазратимиз Исо Масиҳ учун жонларини ҳам аяшмаган. 27  Шу мактубда ёзилган сўзларни оғзаки айтиб беришлари учун, Яҳудо билан Силани ҳам юборяпмиз. 28  Муқаддас руҳ ёрдами билан биз қуйида келтирилган зарур нарсалардан ортиғини бўйнингизга юкламасликка қарор қилдик: 29  бутларга бағишланган нарсалардан, қондан, ҳаром ўлган ҳайвон гўштидан ва зинодан ўзингизни сақланглар. Бу нарсалардан ўзингизни астойдил сақласангиз, эсон-омон бўласизлар. Саломат бўлинглар!» 30  Юборилган шогирдлар Антиохияга бориб, ҳамма биродарларни тўплашди-да, уларга бу хатни топширишди. 31  Биродарлар хатни ўқиб, ундаги далда берувчи сўзлардан севинишди. 32  Яҳудо билан Сила ҳам пайғамбар бўлишгани учун, кўплаб нутқлари билан биродарларни қўллаб-қувватлашди. 33  Улар ўша ерда бир мунча вақт бўлишгандан сўнг, биродарлар уларга оқ йўл тилаб, кузатиб қўйишди. 34  * —— 35  Павлус ва Барнабо эса Антиохияда қолишди. Улар таълим бериб, бошқа биродарлар билан бирга Яҳованинг каломи ҳақидаги хушхабарни эълон қилиб юришди. 36  Бир неча кундан кейин, Павлус Барнабога: «Энди кетдик, Яҳованинг каломини ваъз қилган шаҳарларимиздаги биродарларни йўқлаб, улардан ҳол-аҳвол сўрайлик»,— деди. 37  Барнабо бўлса, Марк деб аталган Юҳаннони ўзи билан олишга қарор қилди. 38  Лекин Павлус уни ўзлари билан олишни ўринли деб ҳисобламас эди. Чунки Марк улар билан ҳамкорлик қилишдан бош тортиб, Памфилияда уларни ташлаб кетган эди. 39  Шу сабабли улар қаттиқ тортишиб қолишди-да, бир-биридан айрилишди. Барнабо Маркни олиб Кипрга сузиб кетди. 40  Павлус эса Силани танлади. Биродарлар уни иноятли Тангри Яҳованинг қўлига топширгандан сўнг, у йўлга чиқди. 41  У Сурия ва Киликиядан ўтиб борган сари, жамоатларга далда берарди.

Изоҳлар

Симун (Бутрус) деган исмнинг ибронийча талаффузи.
Мт 17:21 изоҳига қ.