Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ҳаворийлар 1:1-26

1  Азиз Теофил, биринчи баёнотимда мен Исонинг қилган ишларию таълимоти  ҳамда осмонга кўтарилишдан олдин, ўзи танлаб олган ҳаворийларга* муқаддас руҳ орқали берган буйруғи ҳақида ёзганман.  Азоб чекиб ўлгандан кейин, Исо уларга қирқ кун мобайнида кўриниб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида айтиб бериб, ўзининг тирик эканини ишонарли далиллар билан кўрсатган.  Ҳаворийлар билан учрашиб, у шундай буйруқ берган: «Қуддусдан кетмай, сизлар мендан эшитган — Отамнинг ваъдаси амалга ошишини кутинглар.  Чунки Яҳё сувга чўмдирган эди, сизлар эса кўп ўтмай, муқаддас руҳга чўмдириласизлар».  Улар йиғилишганда, ундан: «Ҳазрат, ахир сиз Исроилда шоҳликни шу пайтда тикламайсизми?» — деб сўрашди.  Исо уларга жавобан деди: «Отам Ўз ихтиёри билан белгилаган вақтни сизлар билишингиз шарт эмас.  Аммо устингизга муқаддас руҳ тушганда, сизлар кучга тўлиб, Қуддусда, бутун Яҳудия ҳамда Самарияда ва ҳатто ернинг четларига қадар менинг шоҳидларим бўласизлар».  Ушбу сўзларни айтиб бўлгандан сўнг, Исо уларнинг кўз ўнгида кўкка кўтарилиб, булутлар орасида ғойиб бўлди. 10  Ҳаворийлар унинг осмонга кўтарилаётганини кузатиб туришганида, бирданига ёнларида оқ либос кийган икки киши пайдо бўлди. 11  Шунда улар: «Эй жалилаликлар, нега сизлар осмонга тикилиб, қараб турибсизлар? Орангиздан осмонга олинган бу Исонинг кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, у худди шундай қайтиб келади» — дейишди. 12  Сўнг ҳаворийлар Зайтун тоғи, деб аталмиш жойдан Қуддусга қайтишди. Бу тоғ Қуддусдан қарийб бир километр* нарида эди. 13  Хуллас, у ерга етиб келишганида, ўзлари тўхтаган уйнинг болохонасига чиқишди. Улар қуйидагилар эди: Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва Идрис, Филип ва Тўма, Бартолмей ҳамда Матто, Алфей ўғли Ёқуб, ғайратли деб аталган Симун ва Ёқубнинг ўғли Яҳудо. 14  Уларнинг ҳаммаси, жумладан Исонинг укалари билан онаси Марям ҳамда бошқа аёллар тоат-ибодатда эдилар. 15  Ўша кунларда, жами бўлиб бир юз йигирма киши йиғилганди, Бутрус ўртага чиқиб, шундай деб гап бошлади: 16  «Биродарлар, Исони ҳибсга олганларни бошлаб келган Яҳудо тўғрисида муқаддас руҳ Довуд пайғамбарга айтган, Муқаддас Ёзувлардаги сўзлар бажо бўлиши керак эди. 17  У бизлардан бири бўлиб, ушбу хизматга ўз ҳиссасини қўшган. 18  Лекин бу одам ҳаром йўл билан бир далани сотиб олди. У боши билан тушганида, тарс этиб қорни ёрилди-да, ичак-човоқлари чиқиб кетди. 19  Бу воқеалар Қуддус аҳлининг қулоғига етиб борди. Шунинг учун ўша ер уларнинг тилида Ҳақалдама, яъни Қон даласи деб ном олди. 20  Забур китобида ёзилганидек: “Унинг маскани ҳувиллаб қолсин, унда истиқомат қилувчи қолмасин” ҳамда “Унинг нозирлик вазифасини бошқаси олсин”. 21  Шундай экан, унинг ўрнини Ҳазратимиз Исо орамизда бўлган бутун вақт мобайнида биз билан бирга йиғилганлардан бири эгаллаши керак. 22  Бу киши Исонинг Яҳё томонидан сувга чўмдирилганидан бошлаб, то осмонга кўтарилгунигача биз билан бирга унинг тирилганини ўз кўзи билан кўрганлардан бири бўлиши керак». 23  Шунда икки кишини: Барсабо деб аталган Юстусни ҳамда Маттияни ўртага олишди. 24  Улар ибодат қилиб, шундай дейишди: «Ё Аллоҳимиз Яҳова, Сен барчанинг қалбини биласан, бу икки кишидан кимни танлаб олганингни бизга кўрсат. 25  Токи у ҳаворий бўлиб, бу хизматда иштирок этсин. Ахир, Яҳудо ўзбошимчалик қилиб, бу хизматдан бош тортган эди-ку». 26  Шундан сўнг улар қуръа ташлашди ва қуръа Маттияга тушди. Кейин уни ўн бир ҳаворий қаторига қўшишди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Сўзма-сўз «бир Шаббат куничалик йўл».