Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Яҳудо 1:1-25

 Мен, Исо Масиҳнинг қули, Ёқубнинг укаси Яҳудо, даъват этилганларга, яъни Отамиз Худо билан бирликда бўлиб, Унинг севгисини ҳис қилаётган ва Исо Масиҳ учун сақланаётганларга ёзяпман.  Сизларда раҳм-шафқат, тинчлик ва муҳаббат ортиб борсин.  Азизларим, нажотимиз тўғрисида сизларга ёзишни жуда истаган бўлсам-да, муқаддас кишиларга умрбод тақдим этилган имон учун зўр бериб курашишга сизларни даъват этишни лозим кўрдим.  Сабаби, Муқаддас Ёзувларга биноан, азалдан жазога тайинланган бетавфиқ инсонлар орамизга суқилиб киришди. Улар Аллоҳнинг иноятидан ахлоқсиз хулқни оқлаш ниятида фойдаланиб, Соҳибимиз ва Ҳазратимиз Исо Масиҳни рад этмоқдалар.  Буларнинг барини билишингизга қарамай, шуни эслатмоқчиман: гарчи Яҳова Ўз халқини Миср юртидан қутқарган бўлса-да, имонсизларни кейинчалик ҳалок қилган эди.  Шунингдек, аввалги мавқеининг қадрига етмай, маконини тарк этган фаришталарни улуғ кунда ҳукм этилгунга қадар, мангу занжирбанд қилиб, қоронғи-зимистонга қамаб қўйган.  Худди шундай Садўм, Ғамўра ва атрофдаги шаҳарлар зинога ва ғайритабиий шаҳвоний истакларга берилиб кетишганди. Улар абадий оташ жазосига маҳкум этилиб, бизга огоҳлантирувчи сабоқ тариқасида хизмат қилади.  Шу тариқа, бу хаёлпараст кишилар ҳам баданларини булғашади, ҳокимиятни ҳурмат қилишмайди ва Тангри шарафга муяссар этган кишиларни ҳақоратлашади.  Ҳатто бош фаришта* Микоил, Мусонинг жасади тўғрисида Иблис билан баҳслашиб, у билан рози бўлмаганда уни ҳукм этишга журъат этмай, балки: «Яҳова сени ҳукм этсин»,— деган. 10  Бироқ бу одамлар тушунмайдиган барча нарсалар тўғрисида ёмон гапиришади-ю, ўзлари эса онгсиз ҳайвонлардай табиатан уққан нарсаларида тобора разиллашиб кетишяпти. 11  Уларнинг ҳолига вой! Чунки улар Қобилнинг йўлидан юришган, мукофотни деб Баломнинг янглиш йўлидан боришган ва Кўрахга ўхшаб исён қилиб*, ҳалокатга учрашган. 12  Улар — дўстона ўтиришларингизда сизлар билан бирга зиёфат қиладиган сув ости қояларидир. Бундайлар ўз қорнини ўйлайдиган безбет чўпонлар, шамолда учиб юрадиган ёмғирсиз булутлар, кеч куздаги мевасиз, бутунлай қуриб қолган*, таг-томири билан қўпорилган дарахтлардир. 13  Улар уятсиз ишлари билан кўпирган жўшқин денгиз тўлқинларидир, то абад қоп-қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган адашган юлдузлардир. 14  Одаматонинг еттинчи авлоди бўлмиш Ханўх ҳам улар ҳақда шундай башорат қилган: «Мана, Яҳова тумонат* муқаддас фаришталари билан келди. 15  Худо ҳамманинг устидан ҳукмини ижро этиб, бетавфиқларнинг Унга ҳурматсизларча қилган барча ёвуз ишлари-ю, Унга қарши айтган ярамас сўзларини фош қилгани келди». 16  Бу одамлар нолийдиган, турмушидан норози, ўз хоҳиши бўйича иш тутадиган кишилардир. Улар ўзларини мақташади ва манфаатларини кўзлаб, тилёғламалик қилишади. 17  Сизларга келсак, азизларим, Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари* илгари айтган гапларини эсга олайлик. 18  Ахир улар сизларга: «Охирзамонда мазахчилар пайдо бўлиб, ўзининг беҳаё истакларига биноан йўл тутишади»,— деб айтишарди. 19  Бундайлар нифоқ солувчи, нафс бандаси бўлиб, Тангрининг муқаддас руҳига эга эмаслар. 20  Сизлар эса қадрдонларим, ўзингизни азизу муқаддас имонингиз асосида мустаҳкамлаб, муқаддас руҳ таъсири остида ибодат қилинг. 21  Абадий ҳаётга эришиш учун Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг раҳм-шафқатига умид қилаётиб, ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббатида сақланглар. 22  Шунингдек, иккиланувчи кишиларга раҳмдиллик кўрсатишдан тўхтаманг. 23  Бундайларни оловдан чиқаргандай қутқаринг. Ўзгаларга ҳам раҳмдил бўлинг, аммо буни қўрқув ила бажариб, уларнинг танаси булғаган кийимдан ҳам ҳазар қилинглар. 24  Сизларни йиқилишдан сақлаб қолишга ва Ўзининг улуғвор нигоҳида севинч ила бенуқсон турғизишга қодир бўлган, 25  яккаю-ягона Халоскоримиз Худога, Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали азалдан, ҳозир ва то абад шон-шараф, улуғворлик, куч-қудрат ва салтанат бўлсин! Омин.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Сўзма-сўз «Кўрахнинг исёнкорона сўзлари учун».
Сўзма-сўз «икки марта ўлган».
Ёки «ўн мингларча».
Луғатга қ.