Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно 6:1-71

6  Сўнгра Исо Жалила ёки Тиверия денгизининг* нариги қирғоғига сузиб ўтди.  У беморларни мўъжизавий равишда соғайтирганини кўриб, бир талай халойиқ унинг орқасидан эргашиб борарди.  Кейин Исо тоққа чиқиб, шогирдлари билан бирга у ерда ўрнашди.  Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди.  Исо бир қараса, оломон у томонга келаётган экан. Шунда у Филипдан сўради: «Уларни тўйғазиш учун қаердан нон сотиб олсак бўлади?»  Бу гапни эса Филипни синаш учун айтганди, чунки нима қилишни ўзи биларди.  Филип унга жавобан: «Ҳатто 200 динорга* нон сотиб олсак-да, ҳар бирига оз-оздан ҳам етмайди-ку»,— деди.  Шогирдларидан бири, Бутруснинг укаси Идрис Исога шундай деб айтди:  «Ана, бир болада бешта арпа нон ва иккита балиқ бор. Лекин кўпчиликка бу нима ҳам бўлар эди?» 10  Исо: «Одамлар овқат тановул қилишаётгандай ёнбошлаб ўтиришсин»,— деб айтди. У ер ўтлоқ жой эди. Халойиқ ёнбошлаб ўтирди ва эркакларнинг ўзи қарийб беш минг киши бўлган эди. 11  Шунда Исо нонларни олиб, Худога шукрона дуосини айтди ва ёнбошлаб ўтирганларга тарқатди. Шунингдек ким қанча истаган бўлса, балиқлардан ҳам шунча берди. 12  Улар тўйгач эса, Исо шогирдларига: «Қолган бурдаларни териб олинглар, ҳеч нарса исроф бўлмасин»,— деди. 13  Улар, одамлар еган бешта арпа нондан қолган бурдаларни териб олишганда, нақ ўн иккита сават чиқди. 14  Исонинг қилган мўъжизаларини кўриб одамлар: «У ҳақиқатан ҳам дунёга келиши керак бўлган пайғамбар»,— деб айтишарди. 15  Одамлар уни шоҳ қилиш ниятида тутиб олишмоқчи эканини билиб, Исо яна бир ўзи тоққа чиқиб кетди. 16  Кеч кирганда, шогирдлари денгиз бўйига бордилар. 17  Қайиққа ўтириб, денгиз орқали Кафарнаҳумга йўл олишди. Қоронғи тушган, Исо эса ҳали уларнинг олдига қайтмаган эди. 18  Тўсатдан кучли шамол эсиб, денгиз тўлқинланиб кетди. 19  Улар қарийб беш ёки олти километр сузгандан сўнг, денгиз юзида юриб қайиққа яқинлашаётган Исони кўриб даҳшатга тушишди. 20  Аммо у шогирдларига: «Бу менман, қўрқманглар!» — деди. 21  Шунда улар қувониб, уни қайиққа олишди ва кўп ўтмай қайиқ улар бораётган қирғоққа етиб тўхтади. 22  Эртаси кун нариги соҳилда бўлган кишилар битта кичик қайиқ қолганини кўриб, Исо шогирдлар билан бирга қайиққа тушмаганини ва шогирдлари ўзлари жўнаб кетишганини пайқашди. 23  Шу пайт Тивериядан қайиқчалар келиб қолди. Улар тўхтаган жой Ҳазрат шукрона дуосини айтган ва халойиқ нон еган жойга яқин эди. 24  Халойиқ, Исо ва шогирдлари йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони излаш учун Кафарнаҳумга жўнади. 25  Уни бошқа қирғоқда топиб, бундай дея сўрашди: «Устоз, сиз бу ерга қачон келдингиз?» 26  Исо уларга жавобан деди: «Ишонаверинг: мўъжизаларимни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун мени қидиряпсизлар. 27  Сизлар ўткинчи егулик учун эмас, абадий ҳаётга элтадиган егулик учун меҳнат қилинглар. Бундай егуликни сизларга Инсон Ўғли беради. Зеро Ота, яъни Худо, Ўз Ўғлидан мамнун эканлигини кўрсатадиган муҳрни унинг устига қўйди». 28  Шунда улар Исодан: «Аллоҳга маъқул ишларни бажариш учун нима қилмоғимиз керак?» — дея сўрашди. 29  Исо қуйидагича жавоб берди: «Бундай маъқул иш — Худо юборган зотга ишонишдир». 30  Халойиқ эса унга шундай деди: «Сизга ишонишимиз учун қандай мўъжиза кўрсатасиз? Қандай иш қиласиз-а? 31  Масалан ота-боболаримиз саҳрода маннани ейишган, Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: “Ейиш учун уларга осмондан нон ёғдирди”». 32  Исо эса уларга шундай деди: «Ишонаверинг: сизларга нон берган Мусо эмас, менинг Отам сизларга осмондан ҳақиқий нон беряпти. 33  Худо берган нон, бу — самодан тушувчи ва дунёга ҳаёт ато этувчи зотдир». 34  Бунга жавобан улар шундай дейишди: «Ҳазрат, бизга ҳамиша шундай нондан беринг». 35  Исо уларга қарата деди: «Мен — ҳаёт нониман. Менинг олдимга келаётган ҳеч қачон оч бўлмайди, менга ишонч ҳосил қилган ҳеч қачон чанқамайди. 36  Лекин мен сизларга айтганимдек, гарчи мени кўраётган бўлсангиз-да, барибир ишонмаяпсизлар. 37  Отам менга берган ҳар бир киши, олдимга келади ва уни мен сира ҳайдаб юбормайман. 38  Ахир мен ўзимнинг эмас, мени Юборганнинг иродасини бажариш учун осмондан тушганман. 39  Мени Юборганнинг иродаси шундаки, У менга берганларнинг ҳеч бирини йўқотмасдан, уларнинг ҳар бирини охирги кунда тирилтирайин. 40  Отамнинг иродаси — Ўғилни кўриб, унга ишонган ҳар ким мангу ҳаётга ноил бўлишидан иборат ва мен уни сўнгги кунда тирилтираман». 41  Шу пайт яҳудийлар Исонинг: «Осмондан тушган нон — менман»,— деган сўзларидан нолий бошлашди. 42  Улар қуйидагича айтишарди: «Ахир бу Юсуфнинг ўғли Исо эмасми? Унинг отасини ҳам, онасини ҳам биламиз-ку. “Мен осмондан тушганман”,— дейишига бало борми?» 43  Исо уларга жавобан : «Нолишни бас қилинглар. 44  Агар мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, ҳеч ким олдимга кела олмайди. Менга келган кишини эса охирги кунда тирилтираман. 45  Пайғамбарлар башорат қилганидек: “Уларнинг барисини Яҳова ўргатади”. Отамга қулоқ солиб, Ундан таълим олган ҳар бир инсон олдимга келади. 46  Мендан ташқари Отамни ҳеч бир одам кўрмаган. Аллоҳ юборган менгина Уни кўрганман. 47  Ишонаверинг: менга ишонган ҳар бир инсон абадий ҳаётга эгадир. 48  Мен — ҳаёт нониман. 49  Ота-боболарингиз саҳрода манна еганларига қарамай, ўлиб кетишган. 50  Самодан тушган нонни еган инсон эса ўлмайди. 51  Мен осмондан тушган тирик нондирман. Бундай нонни ким еса, мангу яшайди. Бу нон эса — менинг танамдир, уни одамзодга* ҳаёт бахш этиш учун фидо қиламан». 52  Шунда яҳудийлар ўзаро баҳслаша кетишди: «Қандай қилиб бу одам бизга ўз танасини едиради?» 53  Бунга жавобан Исо қуйидагиларни айтди: «Ишонаверинг: Инсон Ўғлининг танасини емасангиз ва қонини ичмасангиз, ҳаётга эга бўлмайсизлар. 54  Кимки танамни еб, қонимни ичса, абадий ҳаётга эга бўлади ва мен уни охирги кунда тирилтираман. 55  Менинг танам — ҳақиқий озуқа, қоним — ҳақиқий ичимликдир. 56  Танамни еган ва қонимни ичган мен билан бирликда, мен эса у билан бирликдаман. 57  Барҳаёт Отам мени юборди ва мен Отам орқали яшаяпман. Худди шундай танамни еган киши ҳам мен орқали яшайди. 58  Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота-боболарингиз еган маннага ўхшамайди, улар уни еб ўлиб кетишган. Ушбу нонни ейдиган эса мангу яшайди». 59  Буларни Исо Кафарнаҳумдаги халқ йиғинида таълим бераётганида гапирди. 60  Бу гапларни эшитиб, аксарият шогирдлар бундай дейишди: «Қандай бўлмағур гаплар! Уларни ким ҳам тинглай олади?» 61  Шогирдлари бунинг дастидан нолишганини билиб, Исо уларга шундай деди: «Наҳотки бу сизларни қоқинтирди? 62  Унда Инсон Ўғлининг илгариги жойга чиқаётганини кўрсангизлар нима бўлади? 63  Муқаддас руҳ ҳаёт ато этади, танадан эса ҳеч қандай фойда йўқ. Сизларга айтаётган гапларим муқаддас руҳдан келиб чиққан бўлиб, мангу ҳаёт бахш этади. 64  Аммо ораларингизда ишонмайдиганлар бор». Сабаби, Исо кимлар ишонмаслигини ва унга ким хиёнат қилишини аввалдан билар эди. 65  Исо яна шундай деди: «Мана шу сабабдан мен сизларга: “Агар мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, ҳеч ким олдимга кела олмайди”,— деганман». 66  Шундан сўнг шогирдларидан кўпчилиги эски ишларига қайтиб, унинг орқасидан бошқа юрмай қўйишди. 67  Шунда Исо ўн икки шогирдидан сўради: «Балки сизлар ҳам кетмоқчидирсизлар?» 68  Симун Бутрус унга жавобан: «Ҳазрат, биз кимга ҳам борайлик? Ахир сизда абадий ҳаётнинг сўзлари бор-ку. 69  Биз ишондик ва биламизки, сиз Аллоҳ юборган муқаддас Кишисиз»,— деди. 70  Исо уларга жавобан айтди: «Сизларни ўн иккита қилиб танлаган ўзим эмасманми? Бироқ сизлардан бирингиз — иблисдир*». 71  У Симун ўғли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, кейинчалик Исога хиёнат қилган.

Изоҳлар

Мт 4:18 изоҳига қ.
Илованинг 13- мавзусига қ.
Сўзма-сўз «дунёга».
Юнонча «иблис» сўзи, бировни бадном қилувчига қарата қўлланилади.