Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно 21:1-25

21  Бундан кейин Тиверия денгизи* олдида Исо яна бир бор шогирдларига кўринди. Унинг кўриниши эса шундай бўлди:  Симун Бутрус, Эгиз лақабли Тўма, Жалиланинг Канах шаҳридан бўлган Натанаил, Забадий ўғиллари ва яна иккита шогирд бирга эдилар.  Симун Бутрус уларга: «Мен балиқ овлашга кетдим»,— деди. Улар эса унга: «Биз ҳам сен билан борамиз»,— дейишди. Сўнг улар бориб қайиққа ўтиришди, лекин ўша кеча ҳеч нарса овлай олмадилар.  Тонг ёришгач, Исо қирғоқда турарди. Аммо шогирдлари у Исо эканини фаҳмлашмади.  Шунда Исо улардан сўради: «Болалар, сизларда ейишга бирон нарса борми?» Улар жавобан Исога: «Йўқ!» — дейишди.  У яна шогирдларига: «Тўрни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар ва тутасизлар»,— деди. Шунда улар тўрни ташлашди-ю, балиқ кўплигидан тортиб ололмадилар.  Исонинг севимли шогирди Бутрусга қарата: «Бу Ҳазратимиз-ку!» — деди. Симун Бутрус, бу Ҳазрат эканини эшитибоқ, ярим-яланғоч бўлгани учун устки кийимини эгнига ташлади-да, денгизга сакради.  Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраб, кичик қайиқда келдилар. Чунки улар қирғоқдан тахминан тўқсон метр нарида эдилар.  Қирғоққа чиққанларида, улар ёниб турган чўғни ва қовурилаётган балиқни кўришди. У ерда нон ҳам бор эди. 10  Исо уларга шундай деди: «Ҳозиргина тутиб келган балиқлардан жиндай олиб келинг». 11  Шунда Симун Бутрус қайиқ олдига бориб, тўрни қирғоққа чиқарди. Тўрда бир юз эллик учта катта балиқ бор эди. Балиқларнинг кўплигига қарамасдан, тўр узилиб кетмади. 12  Исо шогирдларини чақириб: «Келинглар, нонушта қилиб олинглар»,— деди. Улардан бирортаси ҳам: «Сиз кимсиз?» — дейишга журъат эта олмади, сабаби у Ҳазрат эканини билишарди. 13  Исо яқинроқ келиб, нонни олди ва уларга берди. Балиқни ҳам шундай бўлиб берди. 14  Шу йўсин, Исо тирилганидан кейин учинчи марта шогирдларига кўринди. 15  Нонушта қилиб бўлишгач, Исо Симун Бутрусдан: «Юҳанно ўғли Симун, булардан кўра мени кўпроқ севасанми?» — деб сўради. «Ҳа, Ҳазрат мен сизни қанчалик яхши кўришимни ўзингиз биласиз-ку»,— деди Бутрус. Исо унга: «Қўзиларимни ўтлат»,— деб айтди. 16  У тағин Бутрусдан сўради: «Юҳанно ўғли Симун, мени севасанми?» Бутрус унга: «Ҳа, Ҳазрат мен сизни қанчалик яхши кўришимни ўзингиз биласиз-ку». Исо унга: «Қўзиларимни ўтлат»,— деди. 17  Исо учинчи марта Бутрусга савол берди: «Юҳанно ўғли Симун, мени севасанми?» Учинчи марта: «Мени севасанми?» — деб сўраганидан Бутрус хафа бўлиб, деди: «Ҳазрат, сизга барча нарса аён, ва сизни қанчалик яхши кўришимни ҳам биласиз». Исо унга деди: «Қўйларимни ўтлат. 18  Сенга айтиб қўяй, ёш бўлганингда, камарингни ўзинг боғлаб, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Қариганингда эса қўлларингни узатасан ва бошқа кимса камарингни боғлаб, истамаган жойингга олиб боради». 19  Исо бу сўзларни Бутруснинг қай йўсинда ўлиб, Аллоҳни улуғлашига ишора қилиб айтди. Кейин Исо унга: «Сен орқамдан юравер»,— деб айтди. 20  Бутрус ўгирилганда, Исонинг севимли шогирди орқасидан келаётганини кўрди. Бу, кечки зиёфатда Исонинг кўксига яқинроқ энгашиб: «Ҳазрат, сизга ким хиёнат қилади?» — деб сўраган шогирди эди. 21  Бутрус уни кўрибоқ, Исога айтди: «Ҳазрат, у-чи, у нима қилади?» 22  Исо унга жавобан деди: «Агар мен келгунимча унинг қолишини истасам, сенга нима? Сен орқамдан юравер». 23  Шундай қилиб биродарлар орасида бу шогирд ўлмайди, деган гап тарқалиб кетди. Аммо Исо унинг ўлиши тўғрисида гапирмаган, балки: «Агар мен келгунимча унинг қолишини истасам, сенга нима?» — деб айтганди. 24  Бунинг ҳаммасига шоҳид бўлган ва буларни ёзган шогирд мана шудир. Унинг шоҳидлиги ҳақиқат эканини биламиз. 25  Очиғини айтганда, Исонинг қилган ишлари жуда кўп. Агар улар ҳақда батафсил ёзилса эди, ўйлайманки, ёзилган ўроғлиқ битиклар дунёга сиғмай кетарди.

Изоҳлар

Мт 4:18 изоҳига қ.