Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно 20:1-31

20  Ҳафтанинг биринчи куни*, эрта саҳарда, ҳали кун ёришмасиданоқ магдалалик Марям қабрнинг ёнига келди. У қабр оғзидан тош ағдарилганини кўрди.  У югуриб Симун Бутрус ва Исонинг севимли шогирди олдига келди-да: «Ҳазратимизни қабрдан олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмаймиз»,— деди.  Шунда Бутрус билан ўша шогирд қабр томон йўл олишди.  Иккови ҳам югуришди, лекин ўша шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди.  Шогирд энгашиб у ерда ётган кафанни кўрди, аммо ичкарига кирмади.  Унинг орқасидан Симун Бутрус етиб келди. У қабрга кириб, кафан ётганини кўрди.  Исонинг бошига ўралган рўмол ҳам ўша ерда эди. Аммо у кафан билан эмас, балки алоҳида ўралган бўлиб, бошқа жойда ётарди.  Кейин қабрга биринчи бўлиб етиб келган бошқа шогирд ичкарига кирди. У ҳам кўриб, ишонч ҳосил қилди.  Бироқ улар, Муқаддас Ёзувлардаги Исо тирилиши кераклиги ҳақида айтилган сўзларни ҳалигача тушунмасдилар. 10  Сўнгра шогирдлар уйларига қайтишди. 11  Марям бўлса қабрнинг ёнида йиғлаб турарди. У йиғлаётиб, қабр ичига назар солиш учун эгилди. 12  Шу пайт оқ кийимда иккита фаришта ўтирганини кўрди. Бири Исонинг танаси ётган жойнинг бош тарафида, иккинчиси оёқ тарафида ўтирарди. 13  Улар Марямдан: «Нега йиғлаяпсиз»,— деб сўрашди. У жавобан: «Ҳазратимни олиб кетишибди. Уни қаерга қўйишганини билмайман»,— деди. 14  Бундай дегач, у ўгирилиб Исо турганини кўрди. Лекин у Исо эканини тушунмади. 15  Исо ундан: «Нега йиғлаяпсиз? Кимни қидиряпсиз?» — дея сўради. У бўлса уни боғбон деб ўйлаб, бундай деди: «Тақсир, агар сиз уни олиб кетган бўлсангиз, уни қаерга қўйганингизни айтинг. Мен уни олиб кетаман». 16  Исо унга: «Марям!» — деди. У ўгирилиб Исога иброний тилида: «Раббуний!» — деб айтди. (Бу сўз «Устоз» дегани.) 17  Исо унга бундай деди: «Бўлди, мени ушлашни бас қилинг. Чунки мен ҳали Отамнинг ёнига кўтарилганим йўқ. Сиз биродарларим олдига бориб, мен ўз Отамнинг ва сизларнинг Отангиз, менинг Тангрим ва сизларнинг Тангрингиз ҳузурига кўтарилишимни айтинг». 18  Магдалалик Марям шогирдларнинг олдига келиб: «Мен Ҳазратимни кўрдим!» — деган хабарни етказди ва Исонинг гапларини айтди. 19  Ўша кун ҳафтанинг биринчи куни эди. Кечқурун шогирдлар яҳудий мансабдорларидан қўрқиб эшикларни қулфлаб ўтирган бўлишса-да, Исо ичкарига кирди. У шогирдларнинг ўртасига туриб: «Ассалому алайкум!»* — деди. 20  Бундай дегач, у қўлларини ва биқинини уларга кўрсатди. Шогирдлар Ҳазратини кўриб, суюниб кетишди. 21  Исо уларга яна шундай деди: «Ассалому алайкум! Отам мени юборганидек, мен ҳам сизларни юборяпман». 22  Бу сўзлардан кейин, Исо уларга пуфлади ва деди: «Муқаддас руҳни қабул қилинглар. 23  Бирор кишининг гуноҳини кечирсангиз, унинг гуноҳлари кечирилади. Борди-ю кечирмасангиз, унинг гуноҳлари кечирилмайди». 24  Ўн икки шогирддан бири, Эгиз лақабли Тўма эса Исо келганида, улар билан бирга эмас эди. 25  Бошқа шогирдлар унга: «Биз Ҳазратимизни кўрдик!»,— дейишганда, у бундай жавоб берди: «Қўлларида михларнинг изларини кўрмагунимча, унинг мих изларига бармоқларимни теккизмагунимча, қўлимни биқинига қўймагунимча ишонмайман». 26  Саккиз кундан кейин шогирдлар яна йиғилишди. Тўма ҳам улар орасида эди. Эшиклар қулф бўлса-да, Исо ичкарига кирди ва уларнинг ўртасига туриб: «Ассалому алайкум!» — деди. 27  Сўнг у Тўмага: «Бармоғингни бу ерга қўйиб, қўлларимга қара. Қўлингни узатиб, биқинимга теккиз. Бошқа шубҳаланмай, имонли бўл»,— деб айтди. 28  Жавобан Тўма: «Ё Ҳазратим, ё Худойим!» — деди. 29  Исо унга шундай деди: «Сен мени кўрганинг учун ишондинг-а? Кўрмасдан ишонаётганлар бахтлидир». 30  Исо шогирдлари олдида яна кўп мўъжизалар кўрсатди. Фақат улар бу ўроғлиқ битикда ёзилмаган. 31  Ёзилганлари эса, Исо — Худонинг Ўғли — Масиҳ эканига ишониб, унинг исми туфайли абадий ҳаётга эга бўлишингиз учун битилгандир.

Изоҳлар

Мт 28:1 изоҳига қ.
Сўзма-сўз «Сизларга тинчлик бўлсин».