Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно 16:1–33

16  Мен буни сизларга қоқинмаслигингиз учун айтяпман.  Сизларни ибодатхонадан ҳайдайдилар ва шундай вақт келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши, Худога муқаддас хизматни бажаряпман, деб ўйлайди.  Улар Отамни ҳам, мени ҳам танимаганлари учун шундай қилишади.  Ўша вақт келганида, сизларга бу ҳақда айтганимни эсланглар дея, буларни гапиряпман. Бу сўзларни сизларга бошида айтмагандим, чунки сизлар билан бирга эдим.  Энди бўлса мени Юборганнинг ёнига кетяпман ва ҳеч бирингиз мендан: “Қаерга кетяпсиз?” — деб сўрамаяпсизлар.  Лекин айтган сўзларимдан қалбларингиз ғам-ғуссага тўлди.  Ишонаверинг: менинг кетишим сизларнинг фойдангиз учундир. Борди-ю кетмасам, ёрдамчи* олдингизга келмайди. Агар кетсам, уни сизларга юбораман.  Ёрдамчи келганида, гуноҳ, адолат ва ҳукм тўғрисида дунёга далиллар келтиради.  Биринчи навбатда гуноҳ ҳақида далил келтиради, боиси одамлар менга ишонмаяптилар. 10  Кейин эса адолат борасида далил келтиради, чунки мен Отамнинг ёнига кетяпман ва сизлар мени кўрмайсизлар. 11  Ниҳоят ҳукм тўғрисида далил келтиради, негаки бу дунёнинг ҳукмдори маҳкум этилган. 12  Сизларга айтадиган кўп гапларим бор-у, аммо ҳозир ҳаммасини тушуна олмайсизлар. 13  Бироқ ҳақиқат руҳи келганида, ҳақиқатни тўлиқ тушунишингиз учун сизларга йўл кўрсатади. Зеро у ўз-ўзидан эмас, балки эшитганларини гапириб, нима бўлиши ҳақида хабар қилади. 14  У мени улуғлайди, чунки мендан қабул қилганларини сизларга етказади. 15  Отамда бор нарсаларнинг барчаси меники. Шу боиc, мендан қабул қилганларини сизларга етказади, деб айтдим. 16  Яна бир оздан сўнг мени кўрмайсизлар. Кўп ўтмай, мени тағин кўрасизлар». 17  Шунда шогирдларидан баъзилари ўзаро шундай дея кетишди: «Исонинг: “Яна бир оздан сўнг мени кўрмайсизлар. Кўп ўтмай, мени тағин кўрасизлар” ҳамда “Чунки Отамнинг ёнига кетяпман”,— деган гаплари ўзи нимани англатади?» 18  Улар: «“Яна бир оз”, дегани нима? Биз ҳеч нарсага тушунмаяпмиз»,— деб айтишарди. 19  Исо, шогирдлари унга савол беришмоқчи эканини билиб, уларга деди: «“Яна бир оздан сўнг мени кўрмайсизлар. Кўп ўтмай, мени тағин кўрасизлар”,— деган сўзларим ҳақида бир-бирингиздан сўраяпсизларми? 20  Лекин айтиб қўяй, сизлар йиғлаб, фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар ғам чекасизлар, аммо ғамингиз шодликка айланади. 21  Ойи тўлган аёл, дард билан туғади. Бола туғилгандан сўнг эса дардлари эсидан чиқади, чунки инсон дунёга келганидан қувонади. 22  Худди шундай, сизлар ҳам ҳозир қайғу-аламдасиз. Лекин сизлар билан яна кўришганимда, қалбингиз шодликка тўлади ва бу қувончни сизлардан ҳеч ким тортиб ололмайди. 23  Ўша куни мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Ишонаверинг: Отамдан менинг номимдан нимаики сўрасангиз, сизларга беради. 24  Ҳозиргача менинг номимдан ҳеч нарса сўрамаган эдингиз. Сўранглар ва эришасизлар, токи қувончингиз тўла бўлсин. 25  Буларни сизларга мисоллар ёрдамида гапиряпман. Бироқ сизларга ортиқ мисоллар билан гапирмайдиган вақт келяпти. Ўшанда Отам ҳақида очиқ-ойдин гапириб бераман. 26  Ўша куни Отамдан менинг номимдан сўрайсизлар. Сизлар учун Отамдан мен сўрайман, деганим йўқ. 27  Отам сизларни севади, чунки сизлар мени севиб, Отамдан келганимга ишондингиз. 28  Мен дунёга Отамнинг ёнидан келдим. Энди бўлса, дунёни тарк этиб, Отамнинг ёнига боряпман». 29  Шогирдлари бундай дейишди: «Мана, энди сиз очиқ-ойдин гапиряпсиз, мисоллар келтирмаяпсиз. 30  Сиз ҳамма нарсани билишингизни энди кўриб турибмиз ва сизни сўроққа тутишнинг ҳожати йўқ. Шу сабабли сиз Худодан келганингизга ишоняпмиз». 31  Исо жавобан бундай деди: «Энди ишоняпсизларми? 32  Мана, мени ёлғиз ташлаб, ҳаммангиз уй-уйингизга қочиб кетадиган вақт келяпти, ҳатто келди ҳам. Лекин мен ёлғиз эмасман, чунки Отам мен биландир. 33  Сизларга буларни, мен туфайли орангизда тинчлик бўлсин, деб айтдим. Дунёда сизларни қайғу-алам кутяпти, аммо дадил бўлинг! Мен дунёни енгдим».

Изоҳлар

Ёки «юпатувчи».