Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Юҳанно 14:1-31

14  «Юрагингиз сиқилмасин. Худога ҳамда менга ишонинг.  Отамнинг уйида турар жой кўп. Акс ҳолда, сизлар учун жой тайёрлагани кетяпман, деб айтармидим.  Агар бориб, сизлар учун жой тайёрласам, яна келиб, мен билан бир жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман.  Борадиган жойимнинг йўлини сизлар биласизлар».  Тўма унга: «Ҳазрат, биз қаерга кетаётганингизни билмаймиз-ку. Йўлини қандай топа оламиз?» — деди.  Исо қуйидагиларни айтди: «Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отамнинг олдига кела олмайди.  Агар мени билсангиз, Отамни ҳам биласизлар. Бундан буён эса Уни биласизлар ва Уни кўрдингиз».  Филип унга: «Ҳазрат, самовий Отани бизга кўрсатинг, шу биз учун етарли»,— деди.  Исо унга шундай деди: «Филип, шунча вақтдан бери мен сизлар билан биргаман-у, ҳалигача мени билмадингми? Мени кўрган, Отамни ҳам кўрган бўлади. Қандай қилиб: “Отани бизга кўрсатинг”,— деяпсан? 10  Ёки Отам мен билан, мен эса Отам билан бирликда эканимизга ишонмаяпсанми? Сизларга айтаётган сўзларимни ўз ихтиёрим билан гапирмаяпман. Мен билан бирликда бўлган Отам ишларини шундай амалга оширяпти. 11  Ишонинг, Отам мен билан, мен эса Отам билан бирликдамиз. Борди-ю, менга ишонмасангиз, қилаётган ишларимга ишонинг. 12  Сизларга айтиб қўяй, менга ишонган киши, мен қилаётган ишларни қила олади ва бундан ҳам ортиғини қилади, чунки мен Отамнинг ёнига кетяпман. 13  Шунингдек, менинг номимдан нимаики тиласангиз, уни бажо келтираман. Токи Ота Ўғли орқали улуғлансин. 14  Ҳа, менинг номимдан нимаики сўрасангиз, бажо келтираман. 15  Агар мени севсангиз, амрларимга риоя қиласиз. 16  Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан бўладиган бошқа ёрдамчини* беради. 17  Бу ёрдамчи — ҳақиқатни ойдинлаштирадиган муқаддас руҳдир. Дунё уни кўрмайди ҳам, билмайди ҳам. Сизлар эса уни биласиз, чунки у сизлар билан бирга ва ичингиздадир. 18  Сизларни етим қолдирмайман, албатта олдингизга қайтаман. 19  Яна бир оздан сўнг дунё мени бошқа кўрмайди. Сизлар эса кўрасизлар, негаки мен яшаяпман ва сизлар ҳам яшайсизлар. 20  Ўша куни мен Отам билан, сизлар мен билан, мен эса сизлар билан бирликда эканимни биласизлар. 21  Амрларимни қабул айлаб, уларга амал қилган киши, мени севади. Мени севганни Отам севади. Мен ҳам уни севиб, ўзимни унга ошкор этаман». 22  Яҳудо (Ишқариёт эмас) бундай деб сўради: «Ҳазрат, нима бўлдики, ўзингизни дунёга эмас, бизга ошкор этмоқчисиз?» 23  Исо жавобан деди: «Мени севган, каломимга риоя қилади ва Отам уни севади. Биз уникига келиб, у ерда жойлашамиз. 24  Мени севмайдиган сўзларимга амал қилмайди. Сизлар эшитаётган калом эса меники эмас, мени юборган Отамникидир. 25  Ёнингизда эканман, буларни сизларга айтяпман. 26  Ёрдамчи, яъни Отам менинг номимдан юборадиган муқаддас руҳ, сизларга барча нарсани ўргатиб, айтганларимнинг ҳаммасини ёдингизга солади. 27  Сизларга тинчликни қолдиряпман, ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Уни сизларга бу дунё берадиган тарзда бермаяпман. Юракларингизга ғулғула тушиб, қўрқувдан сиқилмасин. 28  Сизларга: “Мен кетяпман ва олдингизга яна қайтаман”,— деганимни эшитдингиз. Агар мени чиндан ҳам севганингизда, Отамнинг ёнига бораётганимдан қувонган бўлардингиз. Чунки Отам мендан улуғроқдир. 29  Сизга буларни содир бўлмасидан олдин айтдим, токи бажо бўлганида ишонинглар. 30  Сизларга кўп гапиролмайман, сабаби бу дунёнинг ҳукмдори келяпти. У эса менга ҳоким эмас. 31  Лекин дунё мен Отамни севишимни билиши учун, Отам менга буюрганидай қиляпман. Туринглар, кетдик бу ердан.

Изоҳлар

Ёки «юпатувчини».