Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Эфесликларга 6:1-24

6  Фарзандлар, Раббимизнинг иродасига мувофиқ тарзда ота-оналарингизга бўйсунинглар, чунки бу тўғридир.  Зеро ваъда билан боғлиқ биринчи амр шудир: «Ота-онангни ҳурмат қил.  Шунда яхшилик сенга ёр бўлиб, ер юзида узоқ умр кўрасан».  Сиз оталар, болаларингизнинг ғашини келтирманглар, аксинча уларга Яҳованинг тарбиясини* бериб, Унинг фикрлаш тарзини уларга пайванд қилинглар.  Қуллар, ердаги хўжайинларингизга Масиҳга итоат этгандай, ҳурмат ва қўрқув билан, чин дилдан бўйсунинглар.  Буни одамларга маъқул келишга интиладиганлар сингари хўжа кўрсинга эмас, балки Масиҳнинг қуллари каби, Аллоҳнинг иродасини бажонидил адо этинглар.  Сизлар инсонларга эмас, Яҳовага хизмат қилаётгандай, яхши ниятли қуллар бўлинглар.  Шуни билингларки, хоҳ қул, хоҳ озод бўлсин, ҳар ким қилган яхши иши учун Яҳовадан мукофот олади.  Сиз хўжайинлар ҳам, дўқ-пўписани бир четга суриб, қулларингиз билан шундай муомала қилинглар. Чунки уларнинг устидан ҳам, сизларнинг устингиздан ҳам осмонда юзхотирчилик қилмайдиган Хўжайин борлигини биласизлар. 10  Хуллас, Раббимиздан ҳамда Унинг қудратли кучидан қувват олинг. 11  Иблиснинг ҳийла-найрангларига қарши тура олишингиз учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинг. 12  Зеро биз одамлар* билан эмас, балки кўкдаги ёвуз руҳлар, ҳукуматлару ҳокимиятлар ва ушбу қоронғи дунё ҳукмдорлари билан курашяпмиз. 13  Шу сабабли, ёвуз кун келганда қаршилик кўрсатиш ва барча нарсани пухта бажариб, маҳкам туриш учун Аллоҳ берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланинг. 14  Белингизни ҳақиқат камари билан боғлаб, кўксингизга одиллик совутини кийинглар. 15  Тинчлик хушхабарини ваъз қилишга тайёрликни оёқларингизга пойабзал каби кийиб, маҳкам туринглар. 16  Энг аввало катта имон қалқонини олинглар. У билан ёвуз Шайтоннинг барча оловли ўқларини ўчира оласизлар. 17  Шунингдек, нажот дубулғасини ва муқаддас руҳнинг қиличини, яъни Худонинг каломини олинглар. 18  Ҳар қандай ибодату илтижолар билан, ҳар фурсатда муқаддас руҳ ила ибодат қилиб туринглар. Бунинг учун эса доимо сергак туриб, барча муқаддас кишилар учун илтижо қилинглар. 19  Мен учун ҳам ибодат қилинглар, токи хушхабарнинг муқаддас сирини билдиришда бемалол оғзимни оча олиш қобилияти менга берилсин. 20  Шу хушхабар учун занжирбанд бўлиб, элчи вазифасини бажараётган мен уни жасорат билан, қандай айтишим керак бўлса, шундай айтайин. 21  Менинг ишларим қандайлиги ва нима билан шуғулланаётганим ҳақида эса, Ҳазратимизнинг ишончли хизматчиси ва суюкли биродаримиз Тихик ҳаммасини сизларга айтиб беради. 22  Уни олдингизга ишларимиз қандайлигини билдириш ва юракларингизга таскин бериш учун юборяпман. 23  Отамиз Худодан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан биродарларга имон, севги ва тинчлик тилайман. 24  Ҳазратимиз Исо Масиҳга бўлган севгиси сўнмайдиган кишиларнинг барчаси иноят кўрсин.

Изоҳлар

Асл нусхадаги ушбу сўз кенг маънога эга бўлиб, тарбия, йўл-йўриқ, таълим, тузатиш, ўгит, жазо ва насиҳат, деб таржима қилиниши мумкин.
Сўзма-сўз «қон ва эт».