Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Эфесликларга 3:1-21

3  Шу сабабли, Исо Масиҳ учун ва ўзга халқлардан бўлган сизлар учун занжирбанд қилинган мен — Павлус...  Албатта, сизлар Тангри иноятидан фойда олишингиз учун менга масъулият юклангани тўғрисида эшитгансизлар.  Юқорида ҳам қисқача ёзганимдай, муқаддас сир менга ошкор этилди.  Шундай қилиб, сизлар буларни ўқиётганингизда, Масиҳ ҳақидаги муқаддас сирни тушунганимни кўришингиз мумкин.  Бу сир, ўтмиш авлодларда инсон ўғилларига ошкор этилмаганди, ҳозир эса Худонинг муқаддас ҳаворийларию пайғамбарларига Унинг руҳи орқали очиб берилди.  Бошқача қилиб айтганда, ўзга халқлардаги одамлар ворисдошлар ва бир тананинг аъзолари ҳамда биз каби, хушхабар орқали Исо Масиҳ билан бирликда бўлганларга берилган Худонинг ваъдасига шерик бўлишади.  Аллоҳнинг инояти билан мен ушбу сирнинг хизматчиси бўлдим. У Ўз қудратини намоён этиб, менга бу инъомни ато этди.  Барча муқаддас кишилардан энг кичиги бўлган менга бу иноят кўрсатилди. Токи мен бошқа халқларга Масиҳнинг ақл бовар қилмайдиган бойлиги тўғрисидаги хушхабарни эълон этайин.  Шунингдек, ҳамма нарсани вужудга келтирган Худода азалдан яширилган муқаддас сир қандай бошқарилаётганини одамлар кўришларига ҳисса қўшайин. 10  Бу, самовий макондаги ҳукумату ҳокимиятларга Аллоҳнинг кўп қиррали донолиги жамоат орқали энди ошкор этилиши учун бўлди. 11  Шу тариқа Аллоҳ, Ҳазратимиз Исо Масиҳ билан боғлиқ бўлган азалий ниятини амалга оширди. 12  Масиҳ орқали биз жасорат билан сўзлаб, унга бўлган имонимиз туфайли Аллоҳга яқинлашяпмиз. 13  Шундай экан, сизлар учун чекаётган қайғу-аламларимни, деб руҳингиз тушмаслигини илтимос қиламан. Чунки бу, сизларнинг юксалишингиз учундир. 14  Ана шу боис, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. 15  Ердаги ва осмондаги ҳар бир оила Ундан ном олган. 16  Ўзининг улуғвор бойлиги билан муқаддас руҳи орқали берган қудрати ички борлиғингизни мустаҳкам қилишини Ундан сўраяпман. 17  Токи имонингиз туфайли юракларингизда Масиҳ ва севги яшасин. Бундан ташқари, сизлар илдиз отиб, мустаҳкам пойдеворда ўрнашинглар. 18  Бунинг ёрдамида муқаддас кишилар билан бирга ҳақиқатнинг кенглиги, узунлиги, баландлиги, теранликларини англаб етишга қобилиятли бўлинглар. 19  Қолаверса, билимлардан устун турган Масиҳнинг муҳаббатини фаҳмлаб, Худодан бўлган фазилатлар сизларда тўлиб-тошсин. 20  Аллоҳ, бизда амал қилаётган қудрати ила биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиғини бажаришга қодир. 21  Унга жамоат ва Исо Масиҳ орқали наслдан наслга, абадулабад шон-шараф бўлсин. Омин.

Изоҳлар