Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

Эфесликларга 2:1–22

2  Хато ва гуноҳларингиз дастидан ўлик бўлган сизларни эса Худо тирилтирди.  Бир вақтлар сизлар ҳам ушбу дунёга* уйғун равишда яшагансизлар. Ҳозиргача итоатсиз кимсаларга ҳаво каби таъсир етказаётган, дунёнинг руҳиятини назорат қилаётган ҳукмдорга мувофиқ тарзда умр кечиргансизлар.  Ҳа, бир вақтлар биз ҳам барча одамлар қатори табиатан Аллоҳнинг ғазабига лойиқ болалар бўлганмиз. Танамиз ва фикрларимиз нимага чорлаган бўлса, танамизнинг истаклари бўйича иш тутганмиз.  Аммо шафқатга бой бўлган Худо, буюк севгисини кўрсатиб,  хатоларимиз дастидан ўлган бизларни Масиҳ билан бирга тирилтирди. Сизлар иноят туфайли қутқарилгансизлар.  Исо Масиҳ билан бирликда бўлган бизларни Худо тирилтириб, у билан бирга самовий маконга ўтқазиб қўйди.  Токи келажак замонларда, Исо Масиҳ билан бирликда бўлган бизларга нисбатан, Унинг илтифот қилиб кўрсатган иноятининг беҳад бойлиги намоён бўлсин.  Айнан бу иноят асосида, сизлар имон орқали қутқарилгансизлар. Бу ҳам сизнинг ютуғингиз эмас, балки Худонинг туҳфасидир.  Яна, ишларингиз эвазига ҳам эмас, буни бирор инсон мақтанишига баҳона бўлмаслиги учун айтяпман. 10  Биз — Унинг меҳнати самарасимиз. Тангри бизга тайёрлаб қўйган эзгу ишларни қилишимиз учун, бизларни Исо Масиҳ билан бирликда бўлганимиз орқали яратди. 11  Шу боис, сизлар туғилганингиздан ўзга халқларга тегишли бўлганингизни эсдан чиқарманглар. Инсон томонидан «суннат» қилинганлар сизларни «суннатсиз» деб аташарди. 12  Ўша пайтларда сизлар Масиҳдан бехабар, Исроил халқидан йироқ, ваъдани ўз ичига олган аҳдларга бегона бўлиб, дунёда умидсиз ва Худодан бехабар яшардингизлар. 13  Бир вақтлар Худодан олис эдингизлар, энди бўлса Исо Масиҳ билан бирликда, унинг қони ёрдамида Аллоҳга яқинлашдингизлар. 14  Масиҳ бизга тинчлик келтирди, у иккита қисмдан бир бутунлик ясаб, ўртамизда тўсиқ бўлган деворни бузиб ташлади. 15  У ўз танаси билан адоватни — Тавротдаги амр ва буйруқларни бекор қилди. Токи ўзи билан бирликда иккита халқдан битта янги инсонни яратиб, тинчликни ўрнатсин. 16  Шунингдек, азоб устуни* орқали иккита халқни бир танада Худо билан бутунлай яраштирсин. Ахир у ўз танаси билан адоватни йўқ қилган-ку. 17  У келиб, Худодан узоқда бўлган сизларга ҳам, Худога яқин бўлганларга ҳам тинчлик хушхабарини эълон қилди. 18  Чунки у орқали биз — икки халқ — ўша муқаддас руҳ ёрдами билан Отамизга яқинлаша оламиз. 19  Шунинг учун сизлар энди бегона ҳам, мусофир ҳам эмассизлар, балки муқаддас кишиларга ватандош ва Аллоҳ хонадонининг аъзоларисиз. 20  Сизлар ҳаворийлару пайғамбарлардан иборат бўлган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар. Пойдеворнинг бурчак тоши эса — Исо Масиҳнинг ўзи. 21  У билан бирликда бўлган бутун бино бир текисда бирикиб, ўсиб боради ва Яҳова учун муқаддас бир маъбадга айланади. 22  Масиҳ билан бирликда бўлган сизлардан, Худо Ўз руҳи билан яшайдиган бир маскан барпо қилинмоқда.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «дунёнинг замонасига».
Илованинг 10- мавзусига қ.