Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Эфесликларга 1:1-23

1  Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси* бўлган Павлусдан, Эфес шаҳридаги Исо Масиҳ билан бирликда бўлган ишончли ва муқаддас кишиларга:  Отамиз Аллоҳдан ва Ҳазратимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг Худоси ва Отасига ҳамдлар бўлсин. Чунки У, Масиҳ билан бирликда бўлган бизларга самовий маконда муқаддас руҳи орқали турли баракалар ёғдирди.  Токи Унинг олдида муқаддас ва бенуқсон бўлиб, севгини намоён этишимиз учун, бизни Масиҳ билан бирликда дунёга асос солинишидан* аввал танлади.  У Ўз иродасига мувофиқ, хоҳлаганича бизни Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишни олдиндан белгилади.  Шу тариқа, Унинг севимли Ўғли орқали меҳр билан ато этган улуғ иноятига мақтовлар ёғилади.  Унинг Ўғли ўз қони орқали тўлов бериб, бизларни озод этди. Айнан Аллоҳнинг чексиз инояти туфайли айбларимиз кечирилишига йўл очилди.  У бизга иноятини, тўла донолик ва ақл-заковат билан бирга мўл-кўл берди.  Ҳамда Ўз иродасининг муқаддас сирини очиб берди. Бу сир Унинг иродасига ва ниятига маъқул келади. 10  Ушбу муқаддас сир, белгиланган вақтнинг охирида, ишларни бошқариш орқали осмондаги ва ердаги барча нарсани яна Масиҳда бирлаштиришни англатади. Ҳа, барча нарса унинг бошчилиги остида бирлашади. 11  Биз Масиҳ билан бирга меросхўр қилиб тайинландик. Зеро ҳамма нарсани Ўз иродасига мувофиқ қиладиган Худонинг нияти бўйича олдиндан белгиланган эдик. 12  Токи Масиҳга биринчи бўлиб умид боғлаган бизлар орқали Худога ҳамдлар ва шараф бўлсин. 13  Сизлар ҳам ҳақиқат каломини — нажотингиз тўғрисидаги хушхабарни эшитиб, Масиҳга умид боғладингизлар. Унга ишонганингиздан сўнг, сизлар ҳам у орқали ваъда қилинган муқаддас руҳнинг муҳри билан белгиландингизлар. 14  Бу руҳ — меросимизнинг гаровидир. Токи Худонинг халқи тўлов орқали озод этилиб, Унинг улуғворлигига тасаннолар бўлсин. 15  Шу боис мен ҳам, Ҳазратимиз Исога бўлган ишончингизни ва уни барча муқаддас кишиларга нисбатан қандай намоён этаётганингизни эшитиб, 16  сизлар учун тинмай миннатдорчилик билдиряпман. Ибодатларимда доим сизларни ёдга оляпман. 17  Токи Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуғвор Отамиз сизларга донолик руҳини бериб, Ўзи ҳақидаги аниқ билимни очиб берсин. 18  Қалбларингизнинг кўзларини ёритиб, сизларни қандай умидга даъват этганини, муқаддас кишиларга мерос сифатида қанақа улуғвор бойлик сақлаб қўйганини 19  ва биз имонлиларга таъсир қилаётган чексиз қудратининг улуғворлигини билинглар. Аллоҳ бу улуғвор қудратини 20  Масиҳни тирилтирганида қўллади ва самовий маконда уни Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. 21  Уни нафақат бу замонда, балки келажакда ҳам ҳар қандай ҳукумат ва ҳокимиятдан, қудрату ҳукмронликдан ва ҳар қандай номдан юқори қўйди. 22  Аллоҳ барча нарсани унинг оёқлари остига тобе қилиб, жамоатнинг манфаати учун борлиқ устидан уни бош қилиб тайинлади. 23  Жамоат эса Масиҳнинг баданидир, у билан тўладир ва Масиҳ ҳамма нарсани тўла-тўкис тўлдиргандир.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Сўзма-сўз «уруғ тушишидан аввал», яъни Одамато билан Момоҳавонинг болалари пайдо бўлишидан олдин.