Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Филиппиликларга 4:1-23

4  Шундай экан, менинг қувончим ва тожим бўлган, мен соғинган севимли биродарларим, азизларим, Раббимиз билан бирликда бўлиб маҳкам туринглар.  Эводия билан Синтихага Раббимиз билан бирликда бўлиб, ҳамфикрликни сақлашни насиҳат қиламан.  Мен билан бир бўйинтуруқда самимийлик ила меҳнат қилаётган сендан эса, бу аёлларга ёрдам беришингни илтимос қиламан. Улар хушхабар учун мен ва Климент билан ҳамда исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим билан бирга елкама-елка туриб, кураш олиб боришган.  Раббимиз билан бирликда бўлиб, ҳамиша қувонинглар. Яна бир бор айтаман, қувонинглар!  Мулоҳазакор эканингиз ҳамма одамларга маълум бўлсин. Раббимиз яқин.  Ҳеч нарсадан ташвишланманглар, лекин ибодат ва илтижода тилакларингизни миннатдорчилик билан Аллоҳга билдиринглар.  Шунда ҳар қандай ўй-фикрдан устун бўлган Худонинг тинчлиги қалбингизни ва онгингизни Исо Масиҳ орқали ҳимоя қилади.  Хуллас биродарлар, нима ҳақиқат ва нима жиддий эътиборга лойиқ бўлса, нима одиллик, нима ҳалоллик, нима ёқимли бўлса, нима ҳақда ижобий гапирилса, нима ҳиммат ва нима мақтовга сазовор бўлса — булар ҳақида фикр юритинглар.  Мендан нимани ўрганган, нимани қабул қилган, нимани эшитган ва кўрган бўлсангиз, шуни амалда қўлланглар, шунда тинчлик Худоси сизлар билан бўлади. 10  Ниҳоят, мен ҳақимда яна ўйлашни бошлаганингиз учун Раббимиз билан бирликда бўлиб, жуда севиняпман. Албатта, олдинлари ҳам сизлар фаровонлигим билан қизиққансизлар, аммо буни кўрсатишга имкониятларингиз бўлмаган. 11  Буни зориққаним учун айтаётганим йўқ, чунки мен ҳар қандай шароитларда қаноат ҳосил қилишга ўрганганман. 12  Ҳа, мен муҳтожлик нималигини ҳам, фаровонлик нималигини ҳам биламан. Мен ҳамма нарсада ва турли шароитларда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, ҳам фаровонликда яшаш, ҳам муҳтожликда қолишнинг сирларини ўрганганман. 13  Мени қўллаб-қувватлаётганнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан. 14  Қолаверса, сизлар менинг қайғуларимга шерик бўлиб, яхши иш қилдингизлар. 15  Ахир сиз, филиппиликлар биласизларки, мен хушхабарни эълон қилишни бошлаб Македониядан чиққанимда, сизлардан ташқари бирон-бир жамоат менга на ёрдам берган, на ёрдамимни қабул қилган. 16  Чунки сизлар, ҳатто Салоникада бўлганимда ҳам, эҳтиёжимни қондириш учун икки марта ёрдам юборгансизлар. 17  Мен сизлардан ҳадя олишни эмас аксинча, сизнинг фойдангизга бўладиган баракани кўпайтиришни кўзлаяпман. 18  Аммо менда ҳамма нарса бор ва мўл-кўлдир. Айниқса, Эпафродит орқали бериб юборганингизни олдим, энди эса менда ҳамма нарса тўкин-сочин. Булар Аллоҳга ёқадиган, хушбўй ҳидли, маъқул қурбонликдир. 19  Тангримнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Ўзининг улуғвор бойлиги билан Исо Масиҳ орқали қондиради. 20  Худойимиз ва Отамизга абадулабад шон-шарафлар бўлсин. Омин. 21  Исо Масиҳ билан бирликда бўлган барча муқаддас кишиларга мендан салом айтинглар. Мен билан бирга бўлган биродарлар сизларга салом йўллашяпти. 22  Барча муқаддас кишилар, айниқса подшоҳнинг* хонадонидагилар сизларга салом айтиб юборишди. 23  Сизлар намоён этаётган руҳиятга Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти ёр бўлсин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «Қайсарнинг». Юнонча Кесарос, баъзи Рим императорларининг унвони.