Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Филиппиликларга 3:1-21

3  Хуллас, биродарларим Раббимизга хизмат қилиб, ҳамиша қувонинглар. Ўша-ўша нарсаларни сизларга ёзиш менга қийин эмас, бу сизнинг хавфсизлигингиз учундир.  Ифлос одамлардан* эҳтиёт бўлинглар, зарар келтирувчилардан эҳтиёт бўлинглар, тана кесувчилардан эҳтиёт бўлинглар.  Чинакамига суннат қилиниб, Худонинг руҳи билан муқаддас хизматни бажараётганлар — бизлармиз. Биз Исо Масиҳнинг ишлари билан фахрланиб, танага умид боғламаймиз.  Агар кимдадир танага умид боғлаш учун асослари бор бўлса ҳам, у менман. Борди-ю, кимдир танага умид боғлаш учун асосларим бор деб ўйласа, менда ундан ҳам кўпроқ сабабларим бор:  саккиз кунлигимда суннат қилинганман, исроиллик оиласиданман, Бенямин қабиласидан бўлиб, ибронийлардан туғилган ибронийман. Таврот қонунига риоя қиладиган фарзийман*.  Ғайратни олсак — жамоатни қувғин қилганман, Тавротнинг негизида бўлган одилликни олсак — бенуқсонман.  Шундай бўлса ҳам, эришган нарсаларимдан мен Масиҳ ҳаққи, жон деб воз кечганман.  Ҳа, Ҳазратим Исо Масиҳ ҳақидаги қимматбаҳо билим учун мен барча нарсадан юз ўгирдим. Уни деб, мен ҳамма нарсани йўқотиб, Масиҳ билан яқин муносабатга эга бўлиш ниятида буларни ахлат, деб ҳисоблайман.  Бунинг натижасида у билан бирликда бўламан. Бунга Таврот қонунининг негизидаги одиллигим орқали эмас, балки Масиҳга бўлган имон орқали — ишончга асосланган, Аллоҳдан бўлган одиллик орқали эришаман. 10  Қанийди Масиҳ каби ўзимни ўлимга топшириб, унинг азобларида қатнашиб, унинг ўзинию тирилиш қудратини билиб олсам. 11  Шунингдек, қанийди имкон бўлса, биринчи тирилишни кўра олсам. 12  Мукофот олганман ёки комил бўлганман, демоқчи эмасман. Аммо Исо Масиҳ мени қай мақсадда танлаган бўлса, мен ҳам ўша мақсадга эга бўламанми, дея кўришга ҳаракат қиляпман. 13  Биродарлар, мен ўзимни ҳали танлаб олинганман деб ҳисобламаяпман; фақат битта нарсани айтиб қўяй: ортда қолган нарсаларни эсдан чиқариб, олдинга қараб зўр бериб чопяпман. 14  Мен шу мақсадга, яъни Тангрининг бизга Исо Масиҳ орқали берган самовий даъватига, мукофотига интиляпман. 15  Келинглар, барча етук бўлганлар шундай фикр юритайлик. Борди-ю, сизлар бирон нарсада бошқача фикр юритсангизлар, Аллоҳ сизларга тўғри фикрлаш тарзини очиб беради. 16  Хуллас, нимага эришган бўлсак, келинглар, бундан буён ҳам одат тусига кирган шу тартибга биноан йўл тутайлик. 17  Биродарлар, ҳаммаларингиз менга тақлид қилинглар, бизда кўрган намуна бўйича йўл тутаётганларга кўз тикинглар. 18  Чунки Масиҳ азоб устунининг душманлари каби иш тутаётганлар кўп. Улар ҳақида мен сизларга илгари тез-тез гапириб турардим, ҳозир эса кўз ёшлар билан гапиряпман. 19  Уларнинг охири — ҳалокат, уларнинг худоси — қорин*, улар уялиши керак бўлган нарсалардан фахрланиб, ердаги нарсалар ҳақида ўйлашади. 20  Биз эса осмон фуқароларимиз. У ердан биз сабрсизлик билан нажоткорни, Ҳазрати Исо Масиҳни кутяпмиз. 21  У камситилган баданимизни ўзининг улуғвор танасига ўхшатиб ўзгартиради. Зеро у ҳамма нарсани ўзига бўйсундириш кучига эга.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «итлардан».
Луғатга қ.
Ёки «тана эҳтирослари».