Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Филиппиликларга 2:1-30

2  Агар Масиҳнинг издоши сифатида бир-бирингизга далда берсангиз, севги ила тасалли бахш этсангиз, бир-бирингизнинг ғамингизни чекиб, меҳрибонлик ва раҳмдилликка эга бўлсангиз,  қувончимга қувонч қўшиб, фикрлаш ва севгида бирликни сақлайсизлар. Шундай қилиб, якдил ва ҳамфикр бўласизлар.  Ҳеч нарсани иззатталаблик ёки манманлик билан қилмай, аксинча, ўй-фикрларда камтарин бўлиб, бошқаларни ўзингиздан устун қўйинглар.  Нафақат ўзингизнинг, балки бошқаларнинг ҳам манфаатини кўзланглар.  Исо Масиҳ каби фикр юритинглар.  Гарчи у илоҳий қиёфада бўлса-да, Худога тенгликни қўлга киритишни, аниқроғи Унга тенг бўлишни хаёлига келтирмаган.  Аксинча, у ўзини барча нарсадан маҳрум этиб, қул қиёфасига кирди ва инсонлар сингари бўлди.  У инсон қиёфасига киргач, ўзини паст тутиб, то ўлимгача, азоб устунидаги* ўлимигача итоатли бўлди.  Шу сабабли Аллоҳ уни янада юксалтириб, ҳар қандай исмдан юқори исмни унга ато этди. 10  Токи Исонинг исми олдида осмону ердаги ва ер остидаги барча тиз чўксин. 11  Қолаверса, ҳар бир тил Исо Масиҳни Ҳазратим дея очиқ тан олиб, Отамиз Худога шараф келтирсин. 12  Шундай экан, қадрдонларим, нафақат ёнингизда бўлганимда*, балки айни пайтда олдингизда бўлмаганимда ҳам тайёрлик билан бўйсунаётганингиздек, бундан буён ҳам қўрқув ва титроқ билан ўз нажотингизга эришишга урининг. 13  Зеро Тангри Ўзига маъқул келадиган тарзда йўл тутиб, Унга ёқадиган ишларни қилиш истагингизни кучайтирди. 14  Ҳамма нарсани нолимай ва баҳслашмай қилинглар. 15  Шунда сизлар тўғри йўлдан адашган, бузилган насл орасида бенуқсон ва пок, Аллоҳнинг қусурсиз фарзандлари бўласизлар. Бу дунёда ёриткичлар сингари порлаб, 16  ҳаёт каломини маҳкам тутасизлар. Натижада, Масиҳнинг куни келганида, бекорга югурмаганимдан ҳамда беҳудага заҳмат чекмаганимдан шодланаман. 17  Сизлар имонингиз туфайли адо этаётган хизматни бажарай дея, мен қурбонлик устига гўё ичимлик назридай қуйилаётган бўлсам-да, сизлар билан биргаликда шод-хуррам бўляпман. 18  Сизлар ҳам мен билан бирга қувониб, шодланинг. 19  Мен бўлсам, Ҳазратимиз Исонинг хоҳишига кўра, Тимўтийни яқинда олдингизга юбориш умидидаман. Шу йўсин ишларингиздан хабардор бўлиб, жоним таскин топади. 20  Чунки у каби феъл-атворга эга бўлган, сизлар учун чин дилдан ғам чека оладиган бошқа ҳеч кимим йўқ. 21  Бошқалар эса Исо Масиҳга нима маъқул келишини эмас, ўз манфаатларини кўзлайдилар. 22  Аммо Тимўтий ўзини муносиб қилиб кўрсатгани, отасига ёрдам берган бола сингари, хушхабар ёйилишида мен билан биргаликда хизмат қилгани сизларга маълум. 23  Шунинг учун, мен ўзимга нима бўлишини билишим биланоқ, уни дарҳол юбориш умидидаман. 24  Бундан ташқари, Ҳазратимизга маъқул бўлса, яқинда ўзим ҳам олдингизга боришимга ишонаман. 25  Шунингдек, сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожликда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошим Эпафродитни олдингизга юборишни зарур деб билдим. 26  Чунки у сизларни кўриш иштиёқида ва унинг касаллиги тўғрисида эшитганингиздан руҳи тушган. 27  Ҳа, у чиндан ҳам ўлар ҳолатда касал эди, лекин Худо унга раҳм-шафқат кўрсатди; фақат унга эмас, балки ғам устига ғам қўшилмасин деб, менга ҳам раҳм-шафқат кўрсатди. 28  Шу сабабли, уни кўриб, қайтадан қувонишингиз ва мен ҳам кўп ғам чекмаслигим учун, уни тезроқ ёнингизга юбормоқчиман. 29  Ҳазратимиз хизматчиларининг одати бўйича, уни севинч билан кутиб олинглар ва бундай кишиларни қадрланглар. 30  Зеро у, йўқлигингизни билдирмайдиган даражада менга хизмат қилди ва Ҳазратимизнинг иши учун жонини хавф остига қўйиб, бир ўлимдан қолди.

Изоҳлар

Илованинг 10- мавзусига қ.
Сўзма-сўз «ҳозир бўлганимда». Юнонча парусиа. Илованинг 9- мавзусига қ.