Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Филимўнга 1:1-25

 Исо Масиҳ номи учун маҳбус бўлган мен Павлус ва укажонимиз Тимўтийдан, азиз дўстимиз ва ҳамкоримиз Филимўнга,  синглимиз Апфияга, сафдошимиз Архиппга ҳамда уйингизда йиғилаётган жамоатга салом.  Отамиз Аллоҳдан ва Ҳазрати Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.  Филимўн, ибодатларимда сизни тилга олганимда, ҳамиша Худога миннатдорчилик изҳор этиб турибман.  Зеро Ҳазрати Исога ҳамда аҳли мўминга* кўрсатган севгингиз ва имонингиз ҳақида эшитиб юрибман.  Ҳа, имонингиз сизни яхшилик қилишга ундасин, деб дуо қилиб турибман, чунки Масиҳ билан боғлиқ ҳолда анча яхшилик кўрганимизни биласиз.  Биродарим, севгингиз менга кўп қувонч ва тасалли келтирди, чунки сиз орқали муқаддас кишиларнинг кўнгли ором топди.  Масиҳ номидан сизга муносиб иш қилишни буюришга ҳақлиман.  Лекин мен мўйсафид ҳамда айни вақтда Исо Масиҳ учун маҳбус бўлган Павлус, сиздан севги билан 10  Ўнисим тўғрисида илтимос қиляпман. У занжирбандлигимда менга ўғил каби бўлган. 11  Илгари у сизга фойдасиз эди, ҳозир эса сизга ҳам, менга ҳам фойдалидир. 12  Бу кишини, қалбимнинг бир парчаси бўлган айнан уни сизга қайтаряпман. 13  Хушхабар учун маҳбус эканман, у бундан буён ҳам сизнинг ўрнингизга менга хизмат қилишини хоҳлардим. 14  Бироқ яхшилигингиз мажбурий эмас, балки ихтиёрий бўлсин дея, розилигингизни олмай туриб, ҳеч нарса қилишни истамайман. 15  Эҳтимол, унинг сиздан вақтинча айрилгани, уни батамом қабул қилишингиз учундир. 16  Чунки у олдингизга энди шунчаки қул эмас, балки суюкли биродар сифатида қайтмоқда. Ҳа, мен учун у жуда азиз, сиз учун эса қул ҳамда Ҳазратимиз хизматидаги биродар бўлгани янада қадрлироқдир. 17  Шундай экан, агар мени ҳамкорингиз деб билсангиз, уни худди мени қабул қилгандек, яхши кутиб олинг. 18  Борди-ю, унинг сизга бирор ёмонлиги ўтган ёки бирор қарзи бўлса, буни менинг зиммамга юкланг. 19  Мен Павлус, буни ўз қўлим билан ёзяпман: ҳа, ўзим тўлайман. Сиз менга ўз ҳаётингиз билан қарздор эканингизни эса ёдга солишимга ҳожат йўқ. 20  Ҳа, биродарим, Ҳазратимиз хизматида сиздан бир фойда кўришимга ижозат беринг: Масиҳнинг издоши сифатида кўнглимни шод қилинг. 21  Сизнинг розилигингизга умид боғлаб, сўраганимдан ҳам ортиқроғини бажаришингизни билган ҳолда ёзяпман. 22  Шу билан биргаликда, менга турар жой ҳозирлаб қўйсангиз, чунки ибодатларингиз туфайли сизлар учун озод этилишимга умид қиламан. 23  Менга ўхшаб Исо Масиҳни деб занжирбанд бўлган Эпафрас сизга салом айтяпти. 24  Шунингдек, ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас ва Луқо ҳам салом йўллашяпти. 25  Ҳазратимиз Исо Масиҳнинг инояти, сизлар намоён этаётган руҳиятингизга ёр бўлсин. [Изоҳ]

Изоҳлар

Сўзма-сўз «муқаддас кишиларга».