Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

Титусга 3:1–15

3  Уларга шуларни эслатиб тургин: улар ҳукумату ҳокимиятларга итоат қилиб, бўйсунишсин ва ҳар бир хайрли ишга тайёр бўлишсин.  Ҳеч кимни ҳақорат этмасинлар, урушқоқ бўлмасинлар, аксинча, мулоҳазакор* бўлиб, барча инсонларга мулойимлик билан муомала қилишсин.  Чунки биз ҳам олдинлари ақлсиз, итоатсиз, йўлдан адашган, турли хоҳиш-истаклару завқ-шавқларнинг қуллари бўлиб, ярамас ва ҳасадчи каби йўл тутиб, жирканч эдик ва бир-биримиздан нафратланардик.  Аммо Қутқарувчимиз Аллоҳнинг меҳрибонлиги ҳамда инсонпарварлиги ошкор этилди.  Бу, қилган одил ишларимиз учун эмас, балки Унинг раҳм-шафқатига кўра, ҳаётга эга бўлишимиз учун У бизни тозалаб*, муқаддас руҳ орқали янгилаб қутқарди.  Ушбу руҳни У бизнинг устимизга Нажоткоримиз Исо Масиҳ орқали мўл-кўл ёғдирди.  Токи биз Тангрининг иноятига кўра, одил деб эълон қилиниб, абадий ҳаётга бўлган умидга яраша меросхўр бўлайлик.  Бу сўзлар ҳақдир ва Худога ишонганлар ақлларини хайрли ишлар билан банд қилишлари учун, бу ҳақда гапиришингни ва буни таъкидлашингни сендан илтимос қиламан. Зеро бу нарсалар инсонлар учун яхши ва фойдалидир.  Лекин бемаъни сўроқ-саволлардан, насабномаларни суриштиришдан, баҳс ва Таврот қонунига алоқадор талаш-тортишлардан қоч. Сабаби, улар фойдасиз ва беҳудадир. 10  Сохта таълимотларни тарқатган одамни бир-икки марта огоҳлантиргандан сўнг, қулоқ солмаса, уни рад эт. 11  Ўзинг биласанки, бундай киши йўлдан адашиб гуноҳ қилиб юрибди, у ўз-ўзини маҳкум этяпти. 12  Артемасни ёки Тихикни сенинг ёнингга юборганимдан кейин, Никополь шаҳрига, менинг олдимга келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим. 13  Таврот тафсирчиси бўлган Зинасни ва Аполлосни йўлга отлантираётганингда, уларни кам-кўстсиз жўнатгин. 14  Хизматда самарасиз бўлмаслик учун, бизнинг одамларимиз ҳам яхши ишлар қилишни ўрганиб, зарурий эҳтиёжларини қондиришсин. 15  Менинг ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллаяптилар. Бизни севадиган имондошларга мендан салом айтгин. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Ёки «ён берадиган».
Сўзма-сўз «ювинтириб».