Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Титусга 2:1-15

2  Сен эса бундан буён ҳам соғлом таълимотга муносиб нарсаларни гапиргин.  Ёши улуғ кишилар ҳар нарсада меъёрини биладиган, жиддий, ақли расо, имонда, севгида ва сабр-бардошда мустаҳкам бўлишсин.  Худди шундай, ёши улуғ аёллар ҳам ўзларини муқаддас кишиларга муносиб тарзда тутиб, туҳмат қилишмасин, майхўрликка ружу қўймай, яхшиликка ўргатадиган кишилар бўлишсин.  Улар келинларга насиҳат бериб, эрларини, фарзандларини севишга,  ақли расо, ахлоқан пок, рўзғорга жонкуяр, ҳимматли бўлишга, эрларига бўйсунишга ўргатишсин. Токи Аллоҳнинг каломи ҳақоратланмасин.  Шунингдек, бундан буён ёшларни ҳам ақли расо бўлишга унда.  Эзгу ишлар қилишда ҳар томонлама ибрат кўрсат, тўғрилик билан ўргат, жиддий бўл.  Сўзларинг, биров айблашга асос тополмайдиган, фойдали бўлсин, токи душман томонида бўлганлар биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қолсинлар.  Қуллар барча нарсада хўжайинларига бўйсуниб, гап қайтаришмасин, балки уларни мамнун этишсин. 10  Ўғрилик қилишмасин, аксинча чинакам садоқатни тўла равишда намоён этишсин. Шу йўсин улар ҳар нарсада Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини безашади. 11  Ҳар турли инсонларга нажот келтирувчи Аллоҳнинг инояти ошкор бўлди. 12  Бу иноят, имонсизликни ва дунёвий истакларни рад этиб, ҳозирги замонда ақли расо, одил ҳамда художўй бўлиб яшашга ўргатмоқда. 13  Шу орада биз буюк Аллоҳимизнинг ҳамда Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг улуғвор тарзда ошкор бўлишларини ва муборак умидимиз амалга ошишини кутяпмиз. 14  Масиҳ бизни ҳар қандай қонунсизликдан озод этиб, ўзи учун ўзгача бир мулкни, яъни яхши ишларга ғайратли бир халқни пок қилиш учун ўзини фидо қилди. 15  Бу ҳақда гапиришда, насиҳат қилишда ва тўла ҳуқуқ билан танбеҳ беришда давом эт. Ҳеч ким сени камситмасин.

Изоҳлар