Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Титусга 1:1-16

1  Худо танлаган кишиларнинг имонига ва ҳақиқат тўғрисидаги аниқ билимга кўра, Тангрининг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси* — Павлуснинг мактуби. Ҳақиқат художўйликка уйғундир.  Бу художўйлик, абадий ҳаётга бўлган умидимизга асосланган. Ёлғон гапирмайдиган Худо бу умидни азалий вақтларданоқ ваъда қилиб берган.  У белгилаган вақт келганида, Ўз каломини ваъзгўйлик орқали ошкор этди. Қутқарувчимиз Аллоҳ бу ишни менга ишониб топширди.  Умумий имонимиз асосида чинакам фарзандим бўлган Титусга: Отамиз Худодан ва Нажоткоримиз Исо Масиҳдан сенга иноят ва тинчлик тилайман.  Мен сенга буюрганимдай қолган ишларни тўғрилаб, ҳар бир шаҳарда оқсоқолларни тайинлашинг учун сени Критда қолдирдим.  Билгинки, ушбу оқсоқоллар бенуқсон, бир хотинли, болалари эса имонли бўлиб, ахлоқсизлик ва итоатсизлик гуноҳидан холи бўлсин.  Худо тайинлаган бошқарувчи сифатида нозир бирон-бир нарсада айбдор, ўзбошимча, жаҳли тез, ичиб олиб жанжал қиладиган, бошқаларни урадиган ва ҳаром йўл билан фойда кўрадиган ғаразгўй бўлмаслиги керак.  Аксинча, у меҳмондўст*, ҳимматли, ақли расо, одил, Аллоҳга садоқатли, ўзини тута биладиган,  бошқаларга таълим берганда, ҳақиқат каломига қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим. Токи соғлом таълимот билан насиҳат бериб, бу таълимотга қарши гапирганларга танбеҳ бера олсин. 10  Чунки итоатсиз, сафсатабоз ва алдамчи кишилар бор. Айниқса суннат қилиш тарафдорлари бундайлар қаторидадир. 11  Уларнинг оғзини бекитиш керак. Чунки улар ҳаром йўл билан фойда кўриш ниятида кераксиз нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларнинг имонини бузишмоқда. 12  Мана, улардан бири, ўзларининг пайғамбари шундай деган: «Критликлар доим ёлғон сўзлайдиган, йиртқич ҳайвонлар, бекорчи очофатлардир». 13  Бу сўзлар ростдир. Имонда соғлом бўлишлари учун уларга қатъийлик билан танбеҳ бер. 14  Улар яҳудийларнинг уйдирмаларига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг амрларига қулоқ солмасинлар. 15  Пок инсонлар учун ҳамма нарса покдир. Аммо нопок ва имонсизлар учун ҳеч нарса пок эмас, аксинча, уларнинг онгию виждони булғангандир. 16  Улар ҳамманинг олдида Худони биламиз дейишади-ю, лекин ишлари билан Ундан юз ўгиришади. Зеро улар жирканч, итоатсиз ва ҳар қандай яхши ишга яроқсиз кишилардир.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Ёки «ўзгаларни севувчи».