Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 7:1–25

7  Биродарлар, одам тирик экан, Таврот қонуни унинг устидан ҳокимлик қилаётганини наҳот билмасангиз (буни қонунни билганлар учун гапиряпман)?  Масалан, турмуш қурган хотин эри тирик экан, унга қонун бўйича боғланган бўлади. Мабодо эри ҳаётдан кўз юмса, шунда у эрнинг қонунидан озод бўлади.  Борди-ю, эри тириклигида у ўзга эркакка тегса, зино қилган бўлади. Лекин, агар эри ўлса, унинг қонунидан озод бўлади ва бошқа эркак билан оила қурган тақдирда ҳам зинокор саналмайди.   Хуллас, биродарларим, сизлар ҳам Масиҳ бадани воситасида Таврот қонуни учун ўлиб, ўзгага — тирилганга тегишли бўлиб қолдингиз. Шу йўсин, биз Худони шарафлаш учун самара келтирайлик.  Тана истакларига биноан умр кечирганимизда, Таврот қонуни орқали ойдин бўлган гуноҳли эҳтирослар тана аъзоларимизда амал қилиб, самараси ўлим эди.  Ҳозир эса бизни қачонлардир маҳкам ушлаб турган Таврот қонуни учун ўлиб, ундан озод бўлдик. Шундай қилиб биз эски маънода, яъни қонунлар китоби бўйича эмас, балки янги маънода — руҳ бўйича — Аллоҳнинг қуллари бўлиб қолдик.  Унда нима демоқчимиз? Таврот қонунининг камчилиги* борми? Мутлақо! Лекин Таврот қонуни бўлмаганида, гуноҳ нима эканлигини била олмасдим. Масалан, Тавротда: «Бировнинг нарсасига кўз олайтирма»,— деб айтилмаганида, мен кўз олайтириш нима эканини билмай юрардим.  Аммо бу амр орқали гуноҳ менда ҳар қандай истакларни туғдирди. Сабаби, Таврот қонунисиз гуноҳ ўлик эди.  Тўғрисини айтганда, қонун бўлмаган пайтда мен тирик эдим. Лекин амр пайдо бўлганда, гуноҳ тирилди, мен эса ўлдим. 10  Ҳаётга олиб борадиган амр, ўлимга элтишини кўрдим. 11  Амр орқали гуноҳ мени йўлдан оздириб, ўлимга дучор қилди. 12  Боиси, Таврот қонуни муқаддас, амр ҳам муқаддас, одил ва яхшидир. 13  Унда яхшилик мен учун ўлимга айланганми? Ҳечам! Фақат гуноҳ ўлимга олиб борди. Шу йўсин, яхши нарса орқали гуноҳ менга ўлим олиб келиши ҳамда амр сабабли гуноҳ қанчалик ёмон эканлиги аён бўлди. 14  Тавротни Аллоҳ берган*, мен бўлса гуноҳнинг қуллигига сотилган бандаман холос. 15  Нима қилаётганимни билмайман: истаган нарсамни қилмайман, аммо нимадан нафратлансам, шуни қиламан. 16  Хоҳламаган нарсани қилсам, Таврот қонуни яхши эканига қўшиламан. 17  Бироқ ҳозир бу нарсаларни мен эмас, балки ичимдаги гуноҳ қиляпти. 18  Менда, яъни баданимда яхши нарса йўқ, зеро яхшиликни хоҳлашга хоҳлайман-у, лекин қилмайман. 19  Қилгим келган яхши нарсани қилмайман, лекин истамаган ёмон нарсани қайта-қайта қилавераман. 20  Агар хоҳламаган нарсани бажарсам, унда мен эмас, менда яшовчи гуноҳ бажаряпти. 21  Хуллас, бундан мен ўзимда ушбу қонунни пайқайман: тўғри бўлган нарсани қилмоқчи бўлсам, ёнимда ёмонлик туради. 22  Қалбимда Аллоҳнинг қонунидан завқ оламан. 23  Тана аъзоларимда эса бошқа қонунни пайқаяпман. Бу қонун ақлимдаги қонунга қарши курашиб, тана аъзоларимдаги гуноҳнинг қонунига мени асир қиляпти. 24  Эҳ, қандай бахтсиз одамман-а! Ўлимга дучор бўладиган мана шу танамдан мени ким қутқаради? 25  Аллоҳга шукрлар бўлсин, чунки У Ҳазратимиз Исо Масиҳ орқали мени қутқаради! Хулласи калом, онгим билан Худонинг қонунига қул бўлсам-да, аммо баданим гуноҳ қонунининг қулидир.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «гуноҳи».
Сўзма-сўз «Таврот руҳийдир».