Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 4:1-25

4  Хўш, унда бобокалонимиз Иброҳим ҳақида нима деса бўлади?  Агар Иброҳим ишлари туфайли одил деб эълон қилинганда, унда унинг мақтанишга асоси бор бўларди, фақат Аллоҳнинг олдида эмас.  Муқаддас Ёзувларда нима дейилган? «Иброҳим Яҳовага ишонди ва шунинг учун у одил деб тан олинди».  Ишлаган одамга хизмат ҳақи иноят сифатида эмас, балки унга сазовор бўлгани учун берилади.  Бироқ ишларига таянмай, аксинча бетавфиқни ҳам одил деб эълон қилган Худога ишонадиган киши, имони учун одил деб тан олинади.  Худди шундай Довуд ҳам, ишларига қарамай Аллоҳ одил деб тан олган одамни бахтиёр деб атаб, шундай деган:  «Қонунсиз ишлари афв этилган ва гуноҳлари кечирилган* кишилар бахтлидир.  Гуноҳи учун Яҳова жавобгарликка тортмайдиган инсон саодатлидир».   Унда ушбу бахтга фақат суннатлилар эгами ёки суннатсизлар ҳамми? Ахир: «Худо Иброҳимни ишончи учун одил деб тан олди»,— дея ўзимиз айтяпмиз-ку. 10  Аммо Иброҳим қачон одил деб тан олинган эди? Суннат қилинганидами ёки суннатсиз бўлиб юрганидами? Тўғри, суннат қилинганида эмас, суннатсиз бўлиб юрганда. 11  Аллоҳ Иброҳимга суннатни белги тариқасида берди. Бу белги, Тангри уни суннат қилинишидан олдин имони учун одил деб тан олганини кўрсатарди. Токи у суннатсиз, лекин имони борларнинг отаси бўлсин ва улар ҳам одил деб тан олинсинлар. 12  У — суннатли авлоднинг, яъни нафақат суннат қилиш тарафдорлари, балки Иброҳим ҳали суннат қилинмаганда эга бўлган имоннинг изидан юрганларнинг ҳам отасидир. 13  Иброҳим ва унинг зурриётига янги дунёнинг меросхўри бўлиш ваъдаси Таврот қонуни орқали эмас, балки имони орқали эга бўлган одиллиги учун берилди. 14  Агар Таврот қонунига риоя қиладиган меросхўрлар бўлса, унда имон фойдасиз бўлади, ваъда эса бекор қилинади. 15  Аслини олганда, Таврот қонуни Аллоҳнинг қаҳрини қўзғатади, қонун йўқ бўлган жойда жиноят ҳам бўлмайди. 16  Хуллас, ваъда Иброҳимнинг барча зурриётига, яъни Таврот қонунига риоя қиладиганларгагина эмас, Иброҳим каби имонга эга бўлганларга ҳам имон асосида иноят бўйича берилган. (Иброҳим — ҳаммамизнинг отамиз, 17  Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Мен сени кўп халқларнинг отаси бўлишинг учун танладим».) Бу ваъда Иброҳимга, у ишонган, ўликларни тирилтирадиган ва йўқ нарсани бор, деб атайдиган Аллоҳ томонидан берилган. 18  Гарчи умид қилишга асос йўқдай кўринган бўлса-да, Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлиши учун умидини узмай, ишониб юрган. Сабаби: «Сенинг зурриётинг сон-саноқсиз бўлади»,— деб айтилган. 19  Иброҳим, ёши юзга бориб қолгани учун баданим мажолсизланган, Сора ҳам бола кўриш учун кексайиб қолган деб ўйлаган бўлса-да, имони сусаймаган. 20  Аксинча, у Аллоҳнинг ваъдасига ишониб иккиланмади, аммо имонида мустаҳкамланиб, Худога шараф келтирарди. 21  Чунки Тангри берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди. 22  Ана «шунинг учун у одил деб тан олинди». 23  Бироқ «тан олинди» деган сўзлар фақат у учун ёзилмаган, 24  балки биз учун ҳам, айнан одил деб тан олинишга тайинланганлар учун ёзилган. Боиси, биз Ҳазратимиз Исони тирилтирган Аллоҳга ишонамиз. 25  Исо айбларимиз учун ўлиб, одил деб эълон қилинишимиз учун тирилди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «қопланган».