Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 3:1-31

3  Унда яҳудийнинг бошқалардан қандай устунлиги бор ёки суннатнинг нима фойдаси бор?  Яҳудийлар ҳар жиҳатдан устунликка эгадирлар. Аввало, уларга Аллоҳнинг муқаддас сўзлари ишониб топширилган.  Хўш, агар айрим яҳудийлар имонсиз бўлишса, уларнинг имонсизлиги Худонинг садоқатини пучга чиқарадими?  Ҳечам! Ҳар бир инсон ёлғончи бўлса-да, Аллоҳ ҳақдир. Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Шунинг учун Сен Ўз сўзларингда одилсан, Сени ҳукм қилсалар-да, ғолиб чиқасан».  Шундай қилиб, агар бизнинг адолатсизлигимиз Тангрининг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, унда нима демоқчимиз? Наҳотки Худо Ўз қаҳрини тўкиш билан адолатсизлик қилаётган бўлса? (Буни инсоний фикр юритиб гапиряпман.)  Асло! Борди-ю, Аллоҳ адолатсиз бўлса, унда дунёни қандай қилиб ҳукм қилади?  Мабодо мен ёлғон гапирганим туфайли Тангрининг ҳақиқати янада равшан бўлиб, У улуғланса, унда нега мен гуноҳкор сингари ҳукм қилинишим керак?  Айримларнинг туҳмат қилишича биз: «Яхшилик бўлиши учун ёмонлик қилайлик»,— деяётган эмишмиз. Балки шундай деб айтармиз? Бу кишилар одилона ҳукм этилишади.  Хўш, биз яҳудийларнинг вазияти бошқаларникидан яхшироқми? Сира ҳам! Илгари айтганимиздек, яҳудий ҳам, юнон ҳам — ҳамма гуноҳнинг ҳокимияти остидадир. 10  Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Одил киши йўқ, ҳатто битта ҳам йўқ. 11  Идрокли ҳеч ким йўқ, Худони изловчи ҳеч бир киши йўқ. 12  Барча инсонлар йўлдан озиб, ҳаммаси яроқсиз бўлишган. Яхшилик қилувчи йўқ, бирорта ҳам йўқ». 13  «Уларнинг бўғзи — очиқ қабрдир, тиллари билан ёлғон сўзлашади». «Оғизларида илон заҳари бор». 14  «Уларнинг оғзи лаънат ва аччиқ сўзларга тўла». 15  «Қон тўкишга чаққондирлар». 16  «Юрган йўллари харобагарчилигу бахтсизликдир. 17  Улар тинчлик йўлидан юришни ўрганишмади». 18  «Улар Аллоҳдан қўрқиш нималигини билишмайди». 19  Бизга маълумки, Таврот қонунида айтилганлар ушбу қонунга тобе бўлганларга қаратилган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Тангрининг жазосига мубтало бўлсин. 20  Шу боис, Таврот қонунига риоя қилиш орқали ҳеч ким Худонинг олдида одил деб эълон қилинмайди. Чунки қонун орқали гуноҳ нима экани аниқ билинади. 21  Бироқ энди, Таврот қонуни ва пайғамбарлар шоҳидлик берганидек, инсон Таврот қонунига риоя қилмай туриб ҳам, Аллоҳнинг назарида одил деб эълон қилиниши ошкор бўлди. 22  Дарҳақиқат, имони борларнинг бари, Исо Масиҳга бўлган ишончи орқали Тангрининг олдида одил деб эълон этилишади. Зеро одамлар орасида ҳеч қандай фарқ йўқ. 23  Сабаби, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрум бўлган. 24  Бироқ Аллоҳ уларни Исо Масиҳ берган тўлов асосида озодликка чиқариб, Ўзининг инояти билан одил деб эълон қиляпти. Бу, Тангрининг инъомидир. 25  Худо, Масиҳнинг тўккан қонига ишонч ҳосил қилганларни Ўзи билан яраштириш ва Ўзининг одиллигини кўрсатиш учун Масиҳни қурбонлик сифатида берди. Чунки Аллоҳ сабр қилиб, ўтмишда қилинган гуноҳларни кечириб келган. 26  Тангри буни, Ўзининг одиллигини ҳозирги вақтда ҳамда Исога ишонч ҳосил қилганларни одил деб эълон қиладиган пайтда кўрсатиш учун қилди. 27  Энди мақтанишга қандайдир сабаб борми? Ҳеч қандай сабаб йўқ. Қайси қонун мақтанишга асос бермайди? Ишларни талаб қиладиган Таврот қонуними? Йўқ, имонни талаб қиладиган қонун мақтанишга асос бермайди. 28  Инсон Таврот қонунига риоя қилиш билан эмас, балки имони туфайли одил деб эълон қилинади, деган фикрдамиз. 29  Ёки Худо фақат яҳудийларнинг Тангрисими? Наҳот У бошқа халқларнинг ҳам Худоси бўлмаса? Албатта, барча халқларнинг ҳам Тангрисидир. 30  Аллоҳ ягона экан, У суннат қилинганларни ҳам, суннатсизларни ҳам уларнинг имони асосида одил деб эълон қилади. 31  У ҳолда биз имонимиз орқали Таврот қонунини бекор қиляпмизми? Зинҳор! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз.

Изоҳлар