Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 16:1-27

16  Кенхреядаги жамоатда хизмат кўрсатаётган синглимиз Фивани сизларга тавсия этаман.  Уни Ҳазратимиз йўлида бўлган муқаддас кишиларга муносиб тарзда қабул қилиб, қандай эҳтиёжи бўлса, ёрдам беришингизни сўрайман. Чунки у кўпларга, хусусан, менга ҳам ҳомийлик қилган.  Исо Масиҳ йўлидаги ҳамкорларим Приска* ва Акилага мендан салом.  Улар менинг жонимни сақлаб қолиш учун ўзларини хавф остига қўйишган. Уларга биргина мен эмас, балки бошқа халқлардан ташкил топган жамоатларнинг ҳаммаси ҳам миннатдорчилик билдиришяпти.  Уларнинг уйида йиғилиб турадиган жамоатга салом. Осиё вилоятида* биринчи бўлиб Масиҳнинг издоши бўлган азиз биродарим Эпенетга ҳам салом.  Сизлар учун кўп меҳнат қилган Марямга салом.  Мен билан бирга маҳбус бўлган қариндошларим Андроник ва Юнийга салом. Улар ҳаворийлар орасида яхши ном орттиришган ва мендан ҳам олдинроқ Масиҳнинг издошлари бўлишган.  Ҳазратимиз йўлида бўлган севикли биродарим Амплиатга салом.  Масиҳ йўлидаги ҳамкорим Урбанга ҳамда қадрдон дўстим Стахисга салом. 10  Масиҳнинг содиқ хизматкори Апеллесга салом. Аристовулнинг уйдагиларига ҳам салом. 11  Қариндошим Ҳиродионга салом. Наркис хонадонидан Ҳазратимизнинг издоши бўлганларга ҳам салом. 12  Ҳазратимиз йўлида кўп меҳнат қилган Трифена билан Трифосага салом. Суюкли Персисга ҳам салом. У аёл Ҳазратимиз хизматида зўр бериб ишлаган. 13  Ҳазратимизнинг танланган хизматкори Руфусга ва мен учун ўз онамдек бўлиб қолган унинг онасига салом. 14  Асинкрит, Флегон, Гермес, Патровас, Гермас ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом. 15  Филолог билан Юлияга, Нирей билан унинг синглисига*, Олимпас ва улар билан бирга бўлган жамики муқаддас кишиларга салом. 16  Бир-бирингизни муқаддас ўпич билан қарши олинглар. Масиҳнинг ҳамма жамоатларидан сизларга салом. 17  Энди биродарлар, сизларга насиҳатим шу: ўрганган таълимотингизга хилоф равишда орангизда бўлинишларга ва кимнингдир қоқинишига сабаб бўлаётган кишиларга кўз-қулоқ бўлиб туринглар. Яхшиси, бундайлардан узоқроқ юринглар. 18  Чунки улар Ҳазратимиз Исо Масиҳга эмас, балки ўз қоринларига қуллик қиладилар. Улар ширин сўзлар ва хушомадгўйлик билан соддадил одамларни йўлдан урадилар. 19  Сизларнинг итоаткорлигингиз барчага маълум бўлди. Бундан мен бағоят хурсандман. Бироқ, шуни истайманки, сизлар яхшиликка интилиб, ёмонликдан эса холи бўлинглар. 20  Ўз навбатида, тинчлик берувчи Худо яқинда сизларга Шайтонни эзиб ташлаш ҳуқуқини беради. Ҳазрати Исонинг инояти сизларга ёр бўлсин. 21  Ҳамкорим Тимўтийдан ҳамда қариндошларим бўлмиш Лукий, Ясон ва Сосипатрдан сизларга салом. 22  Ушбу мактубни ёзаётган мен — Тертий, Ҳазратимиз йўлида бўлган сизларга салом йўллаяпман. 23  Менга ва бутун жамоатга меҳмондўстлик кўрсатган Гайдан сизларга салом. Шаҳар ҳокими Эраст ва унинг укаси Квартдан ҳам сизларга салом. 24  * —— 25  Қадим замонлардан бери яширин бўлиб келган муқаддас сирнинг очилишига мувофиқ, мен эълон қилган хушхабар ва Исо Масиҳ ҳақидаги ваъз орқали Аллоҳ сизларни мустаҳкамлашга қодир. 26  Энди эса, барҳаёт Худонинг амрига биноан, пайғамбарларнинг ёзгани туфайли бу сир барча халқларга маълум бўлди. Токи улар имон орқали Аллоҳга итоат этишсин. 27  Доноликка эга бўлган ягона Аллоҳга Исо Масиҳ орқали абадулабад шон-шарафлар бўлсин. Омин.

Изоҳлар

Унинг бошқа исми «Прискилла».
Рим империясининг Кичик Осиёдаги вилояти.
Юнончада синглиси ёки опаси экани аниқ кўрсатилмаган.
20- оятнинг охиридагига ўхшаш «Ҳазрати Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин» деган сўзлар энг қадимги юнонча қўлёзмаларда учрамайди.