Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 14:1-23

14  Имони заиф бўлганларга яхши муомала қилиб, шахсий қарорлари учун уларни ҳукм қилманглар.  Бировнинг имони ҳар нарсани ейишга йўл қўяди, имони заиф киши эса сабзавот ейди.  Шунинг учун, ейдиган киши емайдиганни камситмасин, шу сингари, емайдиган киши ҳам ейдиганни ҳукм қилмасин, чунки Аллоҳ уни ҳам қабул қилган.  Сен ким бўлибсанки, ўзганинг хизматкорини ҳукм қиласан? У турадими ёки йиқиладими, буни хўжайини ҳал қилади. У киши оёққа турғизилади, чунки Яҳова уни турғизишга қодир.  Кимдир бир кунни бошқасидан устун қўяди, биров учун эса ҳамма кунлар баробар. Ҳар ким ўз фикрида амин бўлсин.  Кимдир муайян кунга риоя қилса, Яҳовани шарафлаш ниятида риоя қилади. Ейдиган ҳам Яҳовага шараф келтириш мақсадида ейди, чунки Худога шукрона айтади. Емайдиган ҳам Яҳовани шарафлаш учун емайди ва барибир Аллоҳга миннатдорчилик билдиради.  Ҳеч биримиз ўзимизни деб яшамаймиз ва ҳеч биримиз ўзимизни деб ўлмаймиз.  Яшасак ҳам Яҳова учун яшаймиз, ўлсак ҳам Яҳова учун ўламиз. Шу боис, яшасак ҳам, ўлсак ҳам Яҳовага тегишлимиз.  Ана шу сабабли Масиҳ ҳам ўлигу тирикларнинг Ҳазрати бўлиш учун ўлиб, тирилди. 10  Унда нега биродарингизни ҳукм қиласиз? Ёки нима учун уни камситяпсиз? Ахир барчамиз Тангрининг ҳакамлик минбари олдида турамиз-ку. 11  Муқаддас Ёзувларда шундай дейилган: «Менинг барҳаёт эканим шубҳасиз бўлганидай — демоқда Яҳова — ҳар бир инсон олдимда тиз чўкиб, Аллоҳ эканимни очиқ тан олиши ҳам шаксиздир». 12  Хуллас, ҳар биримиз ўзимиз учун Худога ҳисобот берамиз. 13  Бундан буён бир-биримизни ҳукм қилмайлик. Яхшиси, биродарингиз олдига қоқинтирадиган тош қўймасликка ва уни ҳақиқат йўлидан адаштирмасликка қарор қилинглар. 14  Ҳазрати Исонинг издоши сифатида биламан ва аминманки, ҳеч нарса ўз-ўзидан ҳаром эмас. Фақат бирор нарсани ҳаром ҳисоблаган киши учун ўша нарса ҳаромдир. 15  Агар егулик дастидан биродарингизни хафа қилсангиз, унда меҳр-муҳаббатга мувофиқ йўл тутмаган бўласиз. Масиҳ бу одам учун ўлган, уни егулик билан ҳалокатга йўлиқтирманг. 16  Қилаётган яхши ишларингизни ёмонлашларига йўл қўйманглар. 17  Зеро Худонинг Шоҳлиги егулик ва ичкиликни эмас, аксинча, муқаддас руҳ берган одиллик, тинчлик ва қувончни англатади. 18  Кимки шу тарзда Масиҳга хизмат қилса, Тангрининг ва одамларнинг кўнглини топади. 19  Шунинг учун келинглар, тинчлик келтирадиган ва бир-биримизни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган нарсалар пайидан бўлайлик. 20  Егуликни деб, Худонинг ишини бузишни бас қилинг. Аслида ҳамма нарса ҳалолдир, аммо инсон еган нарсаси билан бировни қоқинтирса, бу ёмондир. 21  Ундан кўра гўшт емагани, шароб ичмагани ёки биродарини қоқинтирадиган бирон иш қилмагани маъқул. 22  Имонингизни Худо билан сизнинг орангиздаги нарсадек сақланг. Бирор қарорга келиб, бу учун ўзини ҳукм қилмаган одам бахтиёрдир. 23  Аммо шубҳаланиб еса, у аллақачон ҳукм этилган, чунки у имонига мувофиқ йўл тутмади. Имонга мувофиқ бўлмаган ҳар бир нарса эса — гуноҳдир.

Изоҳлар