Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 13:1-14

13  Ҳар бир инсон* ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин, чунки ҳокимиятнинг бор бўлишига Худо йўл қўйган, яъни ҳокимиятларнинг барчаси Аллоҳ ажратиб берган ўринларни эгаллайди.  Шунинг учун, ҳокимиятга қаршилик кўрсатган, Худо ўрнатган тартибга қарши чиққан бўлади. Қаршилик кўрсатаётганлар эса, шунга яраша ҳукмга мубтало бўлади.  Бошқараётганлардан, яхшилик қилувчилар эмас, ёмонлик қилувчилар қўрқиши керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсизми? Унда доим яхшилик қилиб юринг, ўшанда таҳсинга сазовор бўласиз.  Сабаби, у сизнинг фойдангиз учун тайин этилган Аллоҳнинг хизматчисидир. Аммо ёмонлик қиладиган бўлсангиз қўрқинг, чунки у бекордан-бекорга қилич кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилувчиларга жазо берадиган* Тангрининг хизматчисидир.  Хуллас, бўйсунишингиз учун сизларда жиддий асос бор. Фақат жазодан* қўрқиб эмас, балки виждонан бўйсунишингиз лозим.  Ана шу сабабга кўра ҳам сизлар солиқ тўлайсизлар, чунки у халқнинг манфаати учун тайин этилган Аллоҳнинг хизматчисидир; у доимо шу мақсадда хизмат қилади.  Ҳаммага тегишлисини беринглар: солиқ йиғувчига солиқ, бож олувчига бож, қўрқувга лойиқ бўлганга қўрқув, ҳурматга муносиб бўлганга ҳурмат.  Ўзаро меҳр-муҳаббатдан бошқа, ҳеч кимга ҳеч нарса қарздор бўлманглар. Ахир ўз яқинини севган киши Таврот қонунини ижро этган бўлади.  Зеро Таврот қонунидаги: «Зино қилма, қотиллик қилма, ўғрилик қилма, бировнинг нарсасига кўз олайтирма», деганлари ушбу амрда мужассамдир: «Яқинингни ўзинг каби сев». 10  Севги, ўз яқинига зиён етказмайди; демак, севги қонуннинг бажарилишидир. 11  Айнан шундай йўл тутинглар, ахир қайси замонда яшаётганингизни ва уйғониш вақт-соатингиз келганини биласизлар-ку. Эндигина Исонинг издошлари бўлган пайтимизга қараганда, ҳозир нажот топиш вақтимиз яқинроқдир. 12  Тун ўтиб, кун яқинлашди. Шундай экан, зулматга оид ишларни ечиб ташлаб, ёруғлик аслаҳаларини кийиб олайлик. 13  Айш-ишрат, ичкиликбозлик, ножоиз жинсий алоқа, ахлоқсиз хулқ, жанжалкашлик ва рашк-ҳасадга берилмай, кундузи каби кун кечирайлик. 14  Ҳазрати Исо Масиҳнинг феъл-атворига тақлид қилиб, асло тана истакларингизни қандай қондиришни ўйламанглар.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «жон».
Сўзма-сўз «ғазабини сочадиган».
Сўзма-сўз «ғазабидан».