Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 12:1-21

12  Шундай экан, биродарлар, Аллоҳнинг меҳр-шафқати билан, сизлардан ўтиниб сўрайман: таналарингизни тирик, муқаддас, Худога маъқул келадиган қурбонлик сифатида бағишланглар. Шу йўсин, ақлингизни ишга солиб, муқаддас хизматни адо эта оласизлар.  Ушбу замонга уйғунлашманглар, аксинча, Тангрининг яхши, мақбул, комил иродаси нимада эканини аниқлаш учун онгингизни янгилаб, ўзингизни ўзгартиринглар.  Менга кўрсатилган иноятга асосланиб, ҳар бирингизга шундай деяпман: ўз ҳақингизда керагидан ортиқ ўйламанглар. Лекин ақли расо бўлиб юриш учун ҳар бирингиз ўз тўғрингизда Худодан олган имонга яраша ўйланглар.  Баданимизда аъзолар кўп бўлгани билан, ҳаммаси ҳам битта вазифани бажармайди.  Биз ҳам кўп бўлганимизга қарамай, Масиҳ билан бирликда битта танани ташкил этамиз, алоҳида эса бир-биримизга тегишли бўлган аъзолармиз.  Бизга кўрсатилган иноят асосида турли инъомларга эгамиз: кимки башорат қилиш инъомига эга бўлса, унга берилган имонга мувофиқ башорат қилсин.  Ёки хизмат қилиш инъомига эга бўлса, хизмат қилсин, таълим бериш инъомига эга бўлса, таълим берсин.  Ёхуд насиҳат қилиш инъомига эга бўлса, насиҳат қилсин, бериш инъомига эга бўлса, сахийлик билан берсин, бошқариш инъомига эга бўлса, ғайрат билан бошқарсин, раҳм-шафқат кўрсатиш инъомига эга бўлса, қувонч билан раҳм-шафқат кўрсатсин.  Севгингиз иккиюзламачиликдан холи бўлсин. Ёмонликдан жирканиб, яхшиликка ёпишиб олинглар. 10  Имондошларингизни биродарларча, чин кўнгилдан севинглар. Бир-бирингизни ҳурмат қилишда ташаббус кўрсатинглар. 11  Фаолиятингизда ялқов бўлманглар. Илоҳий руҳ таъсирида ғайратли бўлинглар*. Яҳовага қуллик қилинглар. 12  Умидингиз бўлгани учун севининглар. Қайғули пайтларда сабр-бардошли бўлинглар. Доимо ибодат қилинглар. 13  Муҳтожликда бўлган муқаддас кишилар билан бор нарсангизни баҳам кўринглар. Меҳмондўст бўлинглар. 14  Сизни қувғин этаётганларни дуо қилинглар. Ҳа, лаънатлашнинг ўрнига дуо қилинглар. 15  Севинаётганлар билан севининглар, йиғлаётганлар билан йиғланглар. 16  Бошқалар ҳақда ўз тўғрингизда ўйлагандек, ўйланглар. Ўзингиз ҳақда юқори фикрда бўлманглар, аммо-лекин камтарона нуқтаи назарга эга бўлинглар. Ўз назарингизда ақлли бўлманглар. 17  Ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар. Аксинча, ҳамма одамлар яхши деб ҳисоблайдиган ишларни қилинглар. 18  Иложи бўлса, қўлингиздан келганича барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар. 19  Азизларим, ўзингиз учун қасос олманглар, бироқ Аллоҳнинг қаҳрига йўл қўйиб беринглар. Чунки Муқаддас Ёзувларда шундай деб ёзилган: «Қасос Менинг қўлимда, ёмон ишлари учун уларнинг жазосини Мен бераман, демоқда Яҳова». 20  Аммо «душманингиз оч бўлса, унга овқат беринг, чанқаган бўлса, ичгани бирон нарса беринг. Шундай йўл тутиб сиз унинг бошига ёнаётган чўғлар йиққандай бўласиз*». 21  Ёмонликка мағлуб бўлманг, аксинча, ёмонликни ҳамиша яхшилик билан мағлуб қилинг.

Изоҳлар

Ёки «алангаланинглар».
Бу, худди қаттиқ металлни оловда эритгандек, одамнинг ғазабини қайтариш демакдир.