Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Римликларга 10:1-21

10  Биродарлар, юрагимдаги яхши ният ҳамда Аллоҳга бўлган илтижоларим, исроилликларнинг нажот топиши ҳақидадир.  Худонинг хизматида уларнинг ғайрати борлигига ўзим шоҳидман, аммо бу ғайрат аниқ билимга мувофиқ эмас.  Боиси, улар Тангрининг одиллигини билмай, ўзларининг одиллигини ўрнатмоқчи бўлиб, Аллоҳнинг одиллигига бўйсунишмади.  Ахир Таврот қонуни Масиҳда тугаяпти. Шундай экан, ишончни намоён этган ҳар бир киши одилликка эга бўла олади.  Мусо пайғамбарнинг ёзишича, Таврот қонунининг адолатли талабларини бажарган одам, у орқали умр кечиради.  Имоннинг натижасида пайдо бўлувчи одиллик ҳақида эса шундай дейилган: «Ўзингча: Масиҳни олиб тушиш учун “ким осмонга кўтарилади?”  ёки Масиҳни тирилтириш учун “ким тубсизликка тушади?” — дея кўрма».  Муқаддас Ёзувларда нима дейилган? «Бу калом сенинг ёнингдадир: у оғзингда ва қалбингдадир». «Калом» — биз ваъз қилаётган имон каломидир.  «Оғзингда бўлган каломни», яъни Исо — бу Ҳазрат эканини очиқдан-очиқ эълон қилаётган бўлсанг ва Аллоҳ уни тирилтирганига чин қалбдан ишонсанг, қутқариласан. 10  Сабаби, чин қалбдан ишонган киши одилликка эришади, ушбу имон ҳақида очиқдан-очиқ эълон қилган киши эса нажот топади. 11  Муқаддас Ёзувларда: «Имонини унга асослаган кишининг умиди пучга чиқмайди»,— деб айтилган. 12  Яҳудий ва юнон орасида ҳеч қандай фарқ йўқ, чунки ҳамманинг Рабби* бир ва Унинг исмини чақирадиган ҳамма Ундан барака топади. 13  Ҳа, «Яҳованинг исмини чақирадиган ҳар бир одам қутқарилади». 14  Лекин ишонмай туриб, Уни қандай чақирадилар? У ҳақда эшитмаган бўлишса-чи, Унга қандай ишонишади? Ваъз қилувчи бўлмаса, қанақасига эшитишади? 15  Агарда юборилмаган бўлишса, қай йўсин ваъз қилишади? Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Қандай гўзалдир, хушхабарни эълон қилганнинг оёқлари!» 16  Бироқ хушхабарга ҳамма ҳам итоат этмади. Бу тўғрисида Ишаё пайғамбар шундай деб ёзган: «Ё Яҳова, биз айтган нарсаларга ким ҳам ишонди?» 17  Демак, каломни эшитгач имон пайдо бўлади. Каломни эса, биров Масиҳ ҳақида гапирганда эшитишади. 18  Аммо мен шундай деб сўраяпман: нима, улар эшитишмадими? «Ахир уларнинг овози бутун ер юзи бўйлаб, нутқлари эса жаҳоннинг чеккаларигача етиб борди-ку». 19  Яна савол беряпман: нима, Исроил халқи билмаганми? Бошида Мусо пайғамбар шундай деган: «Исроил халқидан бўлмаганлар орқали сизларда рашк қўзғатаман, ақлсиз халқ орқали сизларда қаттиқ ғазаб қўзғатаман». 20  Ишаё пайғамбар бўлса, жасоратга тўлиб: «Изламаганлар Мени топишди, Мени сўрамаганларга Ўзимни ошкор этдим»,— деган. 21  Исроил ҳақида эса Тангри шундай деб айтган: «Мен кун бўйи шу итоатсиз ва ўжар халққа қўлларимни чўзардим».

Изоҳлар

Ёки «Ҳазрати». Юнонча Кириос.