Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Матто 4:1-25

4  Шундан сўнг Худонинг муқаддас руҳи Исони саҳрога бошлаб кетди. У ерда Иблис уни васвасага солди.  Исо қирқ кечаю қирқ кундуз рўза тутиб, охири оч қолди.  Шунда васваса қилувчи унинг ёнига келиб шундай деди: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, мана бу тошларга буюр, улар нонга айлансин».  Бунга жавобан Исо: «Муқаддас Ёзувларда: “Одам фақат нон билан эмас, балки Яҳованинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”,— деб айтилган»,— деди.  Кейин Иблис уни муқаддас шаҳарга олиб бориб, маъбад* атрофидаги деворнинг устига чиқарди-да,  шундай деди: «Агар сен Худонинг ўғли бўлсанг, ўзингни пастга ташла-чи. Ахир, Муқаддас Ёзувларда: “У сен ҳақда Ўз фаришталарига амр этади ва оёғинг тошга урилиб кетмаслиги учун, улар сени қўлларида кўтариб кетишади”,— деб айтилган-ку».  Исо бўлса унга: «“Тангринг Яҳовани синама”,— деб ёзилган жойи ҳам бор»,— деди.  Бу сафар Иблис уни ниҳоятда баланд тоққа олиб чиқди ва дунёнинг барча шоҳликларини ҳамда уларнинг улуғворлигини кўрсатиб,  шундай деди: «Буларнинг ҳаммасини сенга бераман, фақат менга бир марта тиз чўкиб сажда қилсанг бас». 10  Исо эса: «Йўқол кўзимдан, Шайтон! Чунки Муқаддас Ёзувларда: “Тангринг Яҳовага сажда қил, биргина Унга муқаддас хизматни адо эт”,— деб айтилган»,— деди. 11  Шундан сўнг Иблис уни тарк этди ва фаришталар келиб, Исога хизмат қила бошлашди. 12  Яҳёни ҳибсга олишганини эшитиб, Исо Жалилага жўнаб кетди. 13  Кейин Носирадан чиқиб, Забулун ва Нафтали вилоятларидаги денгиз* бўйида жойлашган Кафарнаҳум шаҳрига келиб ўрнашди. 14  Бу, Ишаё пайғамбар орқали айтилган қуйидаги сўзлар рўёбга чиқиши учун содир бўлди: 15  «Эй, Забулун ва Нафтали диёри, Иорданнинг нарёғида, денгиз йўлида жойлашган ўзга халқлар Жалиласи! 16  Зулматда ўтирган халқ улуғ бир нурни кўрди, ўлим соясида ўтирганлар устига ёруғлик тушди». 17  Ўша пайтдан бери Исо: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди»,— дея ваъз қила бошлади. 18  Жалила денгизи* ёнидан ўтиб кетаётиб, Исо денгизга тўр ташлаб турган иккита ака-укани кўриб қолди. Бутрус деб аталувчи Симун ва унинг укаси* Идрис балиқчи эдилар. 19  Исо уларга: «Менинг ортимдан юринглар, мен сизларни одам овчилари қиламан»,— деди. 20  Шунда улар дарҳол тўрларини қолдириб, Исонинг кетидан эргашдилар. 21  Йўлида давом этиб, у яна иккита ака-укани — оталари Забадий билан бирга қайиқда тўрларини ямаб ўтирган Ёқубни ва укаси Юҳаннони кўриб қолди. Исо уларни ҳам чақирди. 22  Улар ҳам шу заҳотиёқ қайиқни ва оталарини қолдириб, Исонинг ортидан эргашишди. 23  Исо бутун Жалилани айланиб, ўша ердаги ибодатхоналарда* таълим берар, шоҳлик ҳақидаги хушхабарни эълон этар ва одамларнинг ҳар турли хасталик ва дармонсизликларини даволарди. 24  У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Унинг олдига ҳар хил касалликлардан азоб чекаётган, жинларга чалинган, тутқаноғи бор, шол ва оғир аҳволда бўлганларнинг барини олиб келишарди ва Исо уларга шифо берарди. 25  Шундай қилиб, Жалиладан, Ўнкент, Қуддус, Яҳудия ва Иорданнинг нарёғидан келган улкан оломон унинг кетидан эргашиб борарди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Жалила денгизи.
Аслида бу кўл. Муқаддас Китобда Генисарет кўли, Жалила ва Тиверия денгизи деб номланади.
Юнончада иккаласидан қайси бири катталиги аниқ кўрсатилмаган.
Луғатга қ.