Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Матто 3:1-17

3  Ўша кунларда одамларни сувга чўмдириб юрган Яҳё Яҳудия чўлига келиб, шундай дея ваъз қила бошлади:  «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашиб қолди».  Ишаё пайғамбар орқали айнан шу киши ҳақида шундай дейилган эди: «Тингланг! Саҳрода биров: “Яҳовага йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини текисланглар”,— дея ҳайқиряпти».  Яҳёнинг ўзи туя жунидан кийим кийган ва белига чармдан камар таққан бўлиб, унинг егулиги чигиртка ва ёввойи асал эди.  Ўшанда Қуддус, бутун Яҳудия ва Иордан дарёсининг бўйида яшовчилар унинг ёнига келиб,  Иорданда сувга чўмишар ва гуноҳларини очиқчасига тан олишарди.  Шунда Яҳё, унинг олдига сувга чўмиш учун келаётган фарзийлар* ва саддуқийларни* кўриб, уларга деди: «Ҳой илонлар зоти-ей, келаётган Аллоҳнинг ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?  Шундай экан, тавбага яраша ҳосил беринглар.  Ўзингизча: “Биз Иброҳимнинг фарзандларимиз”,— деб ўйламанглар. Сизларга шуни айтиб қўяй, Тангри ана шу тошлардан Иброҳимга зурриёт яратишга қодир. 10  Ана, дарахтларнинг томирини чопиш учун болта ҳам тайёр турибди. Яхши ҳосил бермайдиган ҳар қандай дарахт чопилиб, оловга ташланади. 11  Тавба қилганингиз учун мен сизларни сувга чўмдиряпман. Аммо ортимдан келаётган мендан кучлироқдир, мен унинг чориқларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни муқаддас руҳ ва оловга чўмдиради. 12  Унинг қўлида совурадиган кураги бор. У хирмонини бутунлай тозалаб, буғдойини омборга йиғади, сомонини эса сўнмас ўтда ёндиради». 13  Ўшанда Исо, Яҳё томонидан сувга чўмдирилиш учун Жалиладан Иорданга келди. 14  Лекин Яҳё уни тўхтатмоқчи бўлиб: «Аслида сен мени сувга чўмдиришинг керак эди. Сен эса менинг ёнимга келяпсанми?» — деди. 15  Унга жавобан Исо: «Менга тўсқинлик қилма, ахир биз шу йўсин Аллоҳнинг иродасини бажаряпмиз»,— деб айтди. Шундан кейин Яҳё унга ортиқ тўсқинлик қилмади. 16  Ниҳоят Исо сувга чўмиб чиқди. Буни қарангки, осмон очилиб кетди ва Яҳё Исонинг устига Худонинг муқаддас руҳи каптар шаклида тушаётганини кўрди. 17  Осмондан эса: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир, ундан мамнунман»,— деган садо келди.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Луғатга қ.