Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Матто 27:1-66

27  Тонг отганда бош руҳонийлар ва халқ оқсоқолларининг барчаси Исони ўлдиришга ўзаро маслаҳатлашишди.  Ниҳоят унинг қўлларини боғлаб, ҳоким Пилатга топширишди.  Исони ўлимга маҳкум этишганини билиб, хоин Яҳудонинг виждони қийнай бошлади. Кейин у ўттиз кумуш тангани бош руҳонийлар ва оқсоқолларга олиб бориб,  шундай деди: «Мен одил кишига* хиёнат қилиб, гуноҳга қўл урдим». Улар эса: «Бизга нима? Тағин ўзинг биласан!» — дейишди.  У эса кумуш тангаларни маъбадда ташлаб, у ердан чиқиб кетди-да, бориб ўзини осди.  Бош руҳонийлар бўлса кумуш тангаларни олиб шундай дейишди: «Буларни хазина қутисига солиш Таврот қонунига зид, чунки улар қон нархидир».  Маслаҳатлашиб олгач, улар бу пулга мусофирларни кўмиш учун кулолнинг ерини сотиб олишди.  Ана шу сабабдан ўша ер бугунгача «Қон ери», деб номланади.  Шу тариқа Еремиё* пайғамбар орқали айтилган мана бу сўзлар рўёбга чиқди: «Улар ўттиз кумуш тангани — Исроил ўғилларидан айримлари унга қўйган нархни олиб, 10  уни Яҳованинг менга берган буйруғига кўра кулолнинг ери эвазига беришди». 11  Исо ҳоким Пилатнинг қаршисида турган эди. Пилат уни сўроққа тутди: «Сен яҳудийларнинг подшоҳимисан?» Исо унга жавобан: «Ўзингиз айтдингиз»,— деди. 12  Аммо бош руҳонийлар ва оқсоқолларнинг айбловларига Исо ҳеч нарса демади. 13  Шунда Пилат ундан сўради: «Бўйнингга қанақа айбларни осишаётганини эшитяпсанми?» 14  У ҳеч жавоб қайтармаётганидан, бирор сўз айтмаганидан ҳоким жуда ҳайрон бўлди. 15  Ҳар Фисиҳ байрамида ҳокимнинг халқ истаган маҳбусни озод этиш одати бор эди. 16  Айнан ўша пайтда кўпчиликка таниш бўлган Барабба исмли бир жиноятчи қамоқда ўтирганди. 17  Халқ йиғилганда Пилат улардан сўради: «Кимни озод қилишимни истайсизлар: Бараббаними ёки Масиҳ деб аталган Исоними?» 18  Улар Исони кўролмаганларидан унинг қўлига топширишганини Пилат биларди. 19  Боз устига, Пилат ҳакамлик минбарига ўтирган пайтда, хотини шундай хабар юборди: «Бу одил кишига тегманг, чунки мен бу кеча тушимда уни деб кўп азоб чекдим». 20  Аммо бош руҳонийлару оқсоқоллар Бараббани озод этиб, Исони ўлдиришни сўранглар, деб халқни қайраб қўйишди. 21  Шунинг учун ҳоким: «Иккаласидан қай бирини озод этишимни хоҳлайсизлар?» — деб сўради. Улар: «Бараббани»,— дейишди. 22  Пилат улардан яна сўради: «Унда Масиҳ деб аталган Исони нима қилай?» Уларнинг ҳаммаси: «Уни устунга михлатинг!» — дейишди. 23  «Нега? У нима ёмонлик қилган?» — деб сўради Пилат. Халқ эса: «Уни устунга михлатинг!» — дея яна баттар бақира кетди. 24  Ҳаракатлари беҳуда эканини ва шовқин-сурон кучайиб бораётганини кўргач, Пилат сув олиб халқнинг кўзи олдида қўлини чайди-да, шундай деди: «Бу кишининг қони тўкилишида менинг айбим йўқ. Бунга ўзларинг жавобгарсизлар». 25  Бутун халқ жавобан: «Унинг қони бизнинг ва фарзандларимизнинг бўйнида бўлади»,— деди. 26  Шунда Пилат Бараббани озод қилди, лекин Исони қамчилатиб, сўнг устунга михлаш учун топширди. 27  Кейин аскарлар Исони Пилатнинг саройига олиб келишди ва барча аскарларни тўплашди. 28  Уни ечинтириб, эгнига қирмизи рангли ёпинчиқ ташлашди. 29  Бошига эса тиканакдан тўқилган тож кийгизиб, ўнг қўлига таёқ тутқазиб қўйишди. Сўнгра, унинг олдида тиз чўкиб, шундай дея масхара қилишди: «Салом, яҳудийларнинг шоҳи!» 30  Унга тупуришганча қўлидаги ўша таёқ билан бошига уришарди. 31  Масхара қилиб бўлишгач, эгнидаги ёпинчиқни ечиб, яна ўзининг устки кийимини кийдиришди-да, устунга михлаш учун олиб кетишди. 32  Улар у ердан чиқиб кетишаётганида, киринеялик Симун исмли кишини учратиб қолишди ва уни Исонинг азоб устунини кўтариб боришга мажбурлашди. 33  Улар Гўлгота, яъни Бошсуяги деган жойга етиб келишганида, 34  Исога аччиқ нарса қўшилган шароб ичирмоқчи бўлишди, аммо Исо татиб кўриб, ичгиси келмади. 35  Исони устунга михлашганидан кейин қуръа ташлаб, унинг устки кийимини бўлиб олишди. 36  Сўнг, Исони қўриқлаб ўтиришди. 37  Бошининг тепасида эса унинг айбини кўрсатувчи: «Бу яҳудийларнинг шоҳи Исодир»,— деган ёзувни осиб қўйишди. 38  Исо билан бирга иккита қароқчини ҳам михлаб қўйишганди: бири ўнг, иккинчиси чап томонида эди. 39  Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча, Исони ҳақоратлаб 40  шундай дейишарди: «Ҳой, маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган, ўзингни ўзинг қутқар-чи! Агар Худонинг ўғли бўлсанг, қани азоб устунидан туш-чи!» 41  Худди шундай бош руҳонийлар билан уламолар ҳамда оқсоқоллар уни масхара қилиб қуйидагиларни айтишарди: 42  «Бошқаларни қутқарарди-ю, ўзини қутқара олмаяпти-я! Ахир у Исроилнинг шоҳи-ку, қани азоб устунидан тушиб кўрсин, шунда биз унга ишонамиз. 43  У Аллоҳга умид боғлар эди. Агар Тангри ундан мамнун бўлса, қутқарсин, чунки у: “Мен Худонинг Ўғлиман”,— деганди». 44  У билан бирга михланган қароқчилар ҳам уни ҳақоратлай кетишди. 45  Кундузи соат ўн иккиларда* бутун ерни зулмат босди ва бу тахминан соат учгача* давом этди. 46  Соат учлар чамасида Исо баланд овозда шундай деб бақирди: «Эли, Эли, лама сабақтани?» Яъни: «Аллоҳим, Аллоҳим, нега мени ташлаб қўйдинг?» 47  Ўша ерда турган баъзилар буни эшитиб: «У Илёс пайғамбарни чақиряпти-ку»,— дея бошлашди. 48  Улардан бири югуриб бориб шимгични олди-да, уни ачиган шаробга ботирди ва таёққа илиб, ичириш учун Исога узатди. 49  Бошқалари эса унга: «Тўхта-чи! Қани кўрайлик, Илёс пайғамбар келиб уни қутқарармикин»,— дейишди. [Улардан бири найзани олиб, Исонинг биқинига санчган эди, сув билан қон оқди.]* 50  Исо яна баланд овозда бақирди. Шундан сўнг унинг нафаси узилди. 51  Шу ондаёқ маъбаднинг муқаддас хонасидаги парда юқоридан пастгача иккига бўлиниб, йиртилиб кетди. Ер ларзага келиб, қоялар ёрилди. 52  Мозорлар очилиб, ўлим уйқусида бўлган кўпгина муқаддас кишиларнинг жасадлари ташқарига чиқиб қолди. 53  Уларни кўпчилик кўрди. (Қабрларни зиёрат қилгани борганлар, Исо тирилганидан кейин муқаддас шаҳарга кириб келишди.)* 54  Юзбоши ва Исони қўриқлаб турганлар зилзилани ҳамда юз берган воқеаларни кўриб, даҳшатга тушишди-да: «Чиндан ҳам у Худонинг Ўғли бўлган экан»,— дейишди. 55  Бу ҳодисаларни кўпгина аёллар узоқдан кузатиб туришганди. Улар Исога хизмат қилиш учун Жалиладан бошлаб эргашиб келишганди. 56  Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Ёзеснинг онаси Марям ва Забадийнинг хотини бор эди. 57  Кечга яқин Исонинг шогирдларидан бири бўлган Юсуф исмли ариматеялик бой киши келди. 58  Бу киши Пилатнинг ёнига бориб, ундан Исони дафн этиш учун рухсат сўради. Пилат унга рухсат берди. 59  Шунда Юсуф Исонинг жасадини олиб, аъло сифатли зиғир кафанга ўради-да, 60  қояда ўйилган ўзининг янги қабрига қўйди. Сўнг, қабр оғзига катта тошни юмалатиб қўйди-да, ўзи кетди. 61  Аммо магдалалик Марям ва бошқа Марям қабр олдида ўтираверишди. 62  Тайёргарлик кунининг* эртасига бош руҳонийлару фарзийлар Пилатнинг ёнига йиғилиб 63  шундай дейишди: «Тақсир, ўша ёлғончи ҳали тириклигида: “Уч кундан кейин мен тириламан”,— дегани эсимизга тушди. 64  Шунинг учун қабрни қўриқлашни буюринг, тағин шогирдлари жасадни ўғирлаб кетиб, халққа: “У тирилди”,— дейишмасин. Шунда охирги ёлғон биринчисидан ҳам ошиб тушади». 65  Пилат бўлса уларга: «Мана, соқчиларни олинглар-да, бориб билганларингни қилинглар»,— деди. 66  Кейин улар бориб, қабр оғзидаги тошга муҳр босиб, соқчиларни қўйишди.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «одил қонга».
Аслида бу матн парчаси Закариё 11:12, 13 га асосланган. Маттонинг даврида Еремиё китоби тартиб бўйича пайғамбарлар китоблари орасида биринчи турган эди ва эҳтимол бу тўпламнинг умумий номи «Еремиё» бўлиб, Закариё китоби ҳам унинг таркибига кирарди. Лқ 24:44 га қ.
Сўзма-сўз «олтинчи соатда».
Сўзма-сўз «тўққизинчи соатгача».
Мт 16:3 изоҳига қ.
Қавс ичида баён этилган воқеалар кейин юз берган.
Яҳудийлар ҳар ҳафта Шаббатга бир кун олдин тайёргарлик кўришарди.