Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Матто 2:1-23

2  Исо шоҳ Ҳирод* даврида, Яҳудия диёрининг Байтлаҳм шаҳрида туғилганидан сўнг, шарқдан Қуддусга мунажжимлар келиб,  шундай дейишди: «Яҳудийларнинг янги туғилган подшоҳи қаерда? Биз шарқдан унинг юлдузини кўриб, унга таъзим қилгани келдик».  Буни эшитиб, шоҳ Ҳироднинг ҳамда бутун Қуддус аҳолисининг тинчлиги бузилди.  Шунда Ҳирод бош руҳонийлар ва уламоларнинг* ҳаммасини тўплаб, Масиҳ* қаерда туғилиши кераклиги ҳақида суриштира бошлади.  Улар унга шундай жавоб беришди: «Яҳудия диёрининг Байтлаҳм шаҳрида, чунки пайғамбар орқали шундай деб ёзилган:  “Эй, Яҳудо диёридаги Байтлаҳм, сен Яҳудо ҳокимларининг назарида энг арзимас шаҳар эмассан. Зеро сендан бир ҳукмдор келиб чиқади ва у халқим Исроилга чўпонлик қилади”».  Ўшанда Ҳирод мунажжимларни яширинча чақириб, улардан юлдузнинг пайдо бўлган аниқ вақтини билиб олди.  Сўнг уларни Байтлаҳмга жўната туриб, шундай деди: «Боринглар, чақалоқни яхшилаб изланглар. Уни топгач эса менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб, унга таъзим қилайин».  Шоҳнинг бу сўзларидан кейин улар йўлга чиқишди. Шарқда кўринган юлдуз эса уларнинг олдиларида борди ва чақалоқ ётган жойнинг тепасига келиб тўхтади. 10  Юлдуз тўхтаганини кўриб, улар беҳад қувонишди. 11  Мунажжимлар уйга кириб, онаси Марямнинг ёнида ётган чақалоқни кўришди-да, унга тиз чўкиб таъзим қилишди. Сўнг улар қимматбаҳо нарсаларини, жумладан олтин, хушбўй смола ва миррани* чиқариб, тортиқ этишди. 12  Аммо Ҳироднинг олдига қайтмаслик ҳақида тушларида Худодан огоҳлантириш олганларидан кейин, ўз юртларига бошқа йўл билан қайтиб кетдилар. 13  Улар кетишгач, Яҳованинг фариштаси Юсуфга тушида кўриниб: «Ўрнингдан тур, чақалоқни ва онасини олиб Мисрга қоч ва мен сенга бирор нарса айтмагунимча ўша ерда қол. Чунки Ҳирод болани ўлдириш ниятида уни излаб топмоқчи»,— деди. 14  У шу кечаёқ ўрнидан туриб, чақалоқ билан онасини олди-да, Мисрга жўнаб кетди 15  ва Ҳирод вафот этгунча, ўша ерда қолди. Бу эса, Яҳованинг пайғамбар орқали: «Мен ўғлимни Мисрдан чақириб олдим»,— деб айтган сўзлари бажарилиши учун содир бўлди. 16  Ҳирод мунажжимлар томонидан алданганини пайқагач, жуда қаттиқ ғазабланиб, Байтлаҳм ва унинг теварак-атрофидаги икки ёш ва ундан кичик бўлган ҳамма ўғил болаларни ўлдириш учун одамларни юборди. Боланинг ёшини эса, у мунажжимларнинг айтганлари бўйича аниқлади. 17  Шу йўсин, Еремиё пайғамбар орқали айтилган ушбу сўзлар бажо бўлди: 18  «Рамадан йиғи-сиғи ва дод-фарёд нидоси эшитиларди. Роҳила болалари учун йиғлаб, юпанишни ҳеч истамасди, чунки улар энди йўқ». 19  Ҳироднинг ўлимидан кейин, Мисрда Яҳованинг фариштаси Юсуфга тушида кўриниб, 20  шундай деди: «Ўрнингдан тур, чақалоқни ва онасини олиб Исроил юртига бор, чунки чақалоқнинг жонига қасд қилмоқчи бўлганлар ўлиб кетишди». 21  Шунда у ўрнидан туриб, чақалоқ билан онасини олди-да, Исроил юртига қайтиб келди. 22  Лекин Яҳудияда Ҳироднинг ўрнига унинг ўғли Архелай подшоҳлик қилаётганини эшитиб, у ерга боришдан қўрқди. Шунингдек, тушида Аллоҳдан огоҳлантириш олиб, Жалила ҳудудига йўл олди. 23  У ерга келгач, Носира шаҳрида жойлашди. Бу, пайғамбарлар орқали: «У носиралик деб аталгай»,— деган сўзлар бажарилиши учун юз берди.

Изоҳлар

Яъни Буюк Ҳирод.
Луғатга қ.
Луғатга қ.
Хушбўй кукун.