Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Марк 9:1-50

9  Бундан ташқари, Исо уларга: «Ишонаверинг: бу ерда турганлардан баъзилари, Худонинг Шоҳлиги катта қудрат билан келганини кўрмагунча ўлмайдилар»,— деди.  Олти кундан кейин, Исо Бутрусни ва Ёқуб билан Юҳаннони баланд тоққа олиб чиқди. У ерда Исо уларнинг олдида қиёфасини ўзгартирди.  Унинг устки кийими шунчалик оппоқ бўлиб ярқирар эдики, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмасди.  Шунингдек, шогирдларнинг олдида Мусо ва Илёс пайғамбарлар пайдо бўлиб, Исо билан суҳбатлаша бошлади.  Шунда Бутрус Исога: «Устоз, бу ерга келганимиз жуда яхши бўлди. Келинг, учта чодир қуриб берайлик. Бири сиз учун, бири Мусо ва яна бири Илёс пайғамбар учун бўлади»,— деди.  Аслида, уларни қаттиқ ваҳима босгани учун, Бутрус нима дейишни билмай, шу гапларни айтди.  Кейин уларни булут қоплади-да, булут ичидан: «Бу Менинг севикли Ўғлимдир. Унга қулоқ солинглар»,— деган овоз янгради.  Бирданига шогирдлар атрофга қараб, уларнинг олдида Исодан ташқари ҳеч ким йўқлигини кўришди.  Улар тоғдан тушиб келишаётганда, Исо шогирдларига Инсон Ўғли тирилмагунча, кўрганларини ҳеч кимга айтмасликни буюрди. 10  Улар бу сўзларни дилларига тугишди-ю, лекин унинг тирилиши нимани англатиши мумкинлигини ўзаро муҳокама қилишарди. 11  Шунинг учун шогирдлар Исодан сўрашди: «Нега уламолар, биринчи Илёс пайғамбар келиши керак, дейишади?» 12  Исо уларга шундай жавоб берди: «Чиндан ҳам Илёс пайғамбар биринчи бўлиб келади ва ҳамма нарсани тиклайди. Лекин Инсон Ўғли кўп азоблар чекиб, рад этилиши керак, деб нима учун ёзилган? 13  Сизларга айтиб қўяй, Илёс пайғамбар аллақачон келди. Аммо у ҳақида ёзилганидек, одамлар у билан хоҳлаганларича йўл тутишди». 14  Улар бошқа шогирдларнинг олдига келишганда, атрофларида кўп одамларни ва улар билан баҳслашаётган уламоларни кўришди. 15  Бутун халойиқ Исони кўргач, ҳайрон қолиб уни қаршилаш учун олдига югуриб борди. 16  Шунда Исо: «Улар билан нима ҳақда баҳслашяпсизлар?» — деб сўради. 17  Халойиқдан бир киши унга жавобан деди: «Устоз, олдингизга ўғлимни олиб келдим, чунки унинг ичига одамни соқов қиладиган жин кириб олган. 18  Уни қаерда ушлаб олмасин, дарров ерга йиқитади. Кейин ўғлим оғзидан кўпик чиқариб, тишларини ғижирлатади ва ҳолдан тойиб қолади. Шогирдларингиздан жинни қувиб чиқаришни илтимос қилгандим, лекин улар эплай олишмади». 19  Исо уларга: «Эй имонсиз насл, қачонгача сизлар билан бўлишим керак? Яна қанча сизларга чидашим керак? Болани олдимга олиб келинг»,— деди. 20  Болани Исонинг олдига олиб келишганида, жин Исони кўргач, дарҳол болани тутқаноққа солди. Шунда бола ерга йиқилиб, оғзидан кўпик чиқарганча, ағнаб ётаверди. 21  Кейин Исо боланинг отасидан: «Қачондан бери у бундай аҳволда?» — деб сўради. Ота унга шундай деди: «Болалигиданоқ бундай аҳволда. 22  Жин уни ўлдириш учун баъзан оловга, баъзан сувга ташлайди. Агар қўлингиздан келса, илтимос, бизга раҳм кўрсатиб, боламга ёрдам беринг». 23  Исо унга: «“Қўлингиздан келса” деяпсизми? Имонли кишининг қўлидан ҳар нарса келади»,— деди. 24  Ўша заҳоти боланинг отаси баланд овозда: «Мен ишонаман! Агар имоним суст бўлса, менга ёрдам беринг!» — деди. 25  Исо, уларнинг ёнига тўда-тўда одамлар югуриб келишаётганини пайқаб, ёвуз руҳга таъна қилди: «Эй, одамни соқов қиладиган жин, сенга буюраман: ундан чиқиб, бошқа қайтиб кирма». 26  Жин бақириб, болани тутқаноққа солди-да, ичидан чиқиб кетди. Бола эса ўликка ўхшаб қолгани сабабли, кўпчилик: «У ўлди!» — дейишарди. 27  Лекин Исо болани қўлидан ушлаб, кўтарди ва у оёққа турди. 28  Улар уйга киришганда, шогирдлар Исони четга тортиб, ундан: «Нега биз жинни қувиб чиқара олмадик?» — деб сўрашди. 29  Исо уларга: «Бу тоифа жинларни фақат ибодат билан қувиб чиқарса бўлади»,— деди. 30  Ўша ердан чиқиб, улар Жалила орқали боришди. Бироқ Исо бу ҳақда кимдир билиб қолишини хоҳламасди. 31  Сабаби, у шогирдларига таълим бериб: «Инсон Ўғли душманларининг қўлига тутиб берилади ва улар уни ўлдиришади. Гарчи у ўлса ҳам, уч кундан кейин тирилади»,— деди. 32  Аммо шогирдлар Исонинг сўзларини тушунишмасди, унга савол беришдан эса қўрқишарди. 33  Сўнгра улар Кафарнаҳум шаҳрига келишди. Исо уйда бўлганида, шогирдларидан: «Йўл-йўлакай нима тўғрисида баҳслашгандиларинг?» — деб сўради. 34  Улар индашмади, чунки йўлда ораларидан ким буюк экани тўғрисида баҳслашишганди. 35  Шунда Исо ўтириб, олдига ўн икки шогирдини чақиртирди-да: «Ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммадан охирги бўлиб, барчанинг хизматкори бўлиши керак»,— деди. 36  Сўнг Исо кичкина болани олиб, ўрталарига қўйди-да, уни қучоқлаб шогирдларига: 37  «Ким шу жажжи болакайни менинг номимдан қабул қилса, мени ҳам қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса, мени Юборганни ҳам қабул қилган бўлади»,— деб айтди. 38  Шунда Юҳанно Исога деди: «Устоз, сизнинг исмингиз билан жинларни қувиб чиқараётган бир одамни кўрдик. Биз билан бирга юрмагани учун, унга тўсқинлик қилмоқчи бўлдик». 39  Аммо Исо қуйидагича деди: «Унга тўсқинлик қилманглар, ахир ким менинг номим билан қудратли ишларни бажарса, бундан кейин дарров мени ҳақоратламайди. 40  Ахир ким бизга қарши бўлмаса, у бизлар томонда. 41  Шунингдек, Масиҳнинг издоши бўлганингиз учун сизларга бир пиёла сув берган киши, ишонаверинг, мукофотсиз қолмайди. 42  Аммо-лекин менга ишонган бу кичикларнинг бирини ким имондан қайтарса, бўйнига катта тегирмон тошини* осиб, денгизнинг чуқур жойида чўктириб юборишлари у учун яхшироқ бўлади. 43  Агар қўлингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса, уни чопиб ташланг. Икки қўл билан жаҳаннамга* абадий оташга ташлангандан кўра, майиб бўлиб ҳаётга эришганингиз афзалроқ. 44  * —— 45  Агар оёғингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса, уни чопиб ташланг. Икки оёқ билан жаҳаннамга ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб ҳаётга эришганингиз афзалроқ. 46  * —— 47  Шунингдек, агар кўзингиз гуноҳ қилишингизга сабаб бўлса*, уни ўйиб ташланг. Икки кўзингиз билан оловли жаҳаннамга ташлангандан кўра, бир кўз билан ҳаётга эришганингиз яхшироқ. 48  У ерда қурт ҳам ўлмайди, олов ҳам ўчмайди. 49  Чунки одамларнинг устига, худди туз сепилгандек олов тушади. 50  Туз яхши нарса, лекин у ўз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? Шундай экан, ичингизда туз бўлсин ва ўзаро тинч-тотув яшанглар».

Изоҳлар

Ёки «эшак айлантирадиган тегирмон тошини».
Қуддус деворлари ташқарисидаги ахлат ёндириладиган жой. Илованинг 6- мавзусига қ.
Мт 17:21 изоҳига қ.
Мт 17:21 изоҳига қ.
Сўзма-сўз «қоқинтирса».