Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Марк 16:1-20

16  Шаббат куни ўтгач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия Исонинг танасига қўйиш учун хушбўй ўтлар сотиб олишди.  Ҳафтанинг биринчи кунида* саҳарлаб, эндигина қуёш чиққанда, улар қабрга боришди.  Йўл-йўлакай бир-биридан: «Қабр оғзидаги тошни бизга ким юмалатиб берар экан-а?» — деб сўрашарди.  Ўша жойга келишгач эса қабр оғзидан тош ағдарилганини кўришди. Тош жуда катта эди.  Қабр ичкарисига кириб, ўнг тарафда узун оқ кийимли бир йигитни кўришди-ю, донг қотиб қолишди.  Йигит уларга шундай деди: «Ҳайрон бўлманглар. Биламан, сизлар устунда қатл этилган носиралик Исони қидиряпсизлар. У тирилди, у бу ерда йўқ. Мана, унинг қўйилган жойига қаранглар.  Энди бориб, шогирдларига ва Бутрусга: “У сизлардан аввал Жалилага кетяпти. Уни ўзи айтган жойда кўрасизлар”,— денглар».  Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб кетишди, чунки уларни ваҳима ва ҳаяжон босган эди. Қўрққанларидан улар ҳеч кимга ҳеч нарса айтишмади*. ҚИСҚА ХОТИМА Улар Бутруснинг ёнидагиларга, ўзларига буюрилган барча нарсаларни айтиб беришди. Бундан кейин, Исонинг ўзи абадий нажот ҳақидаги сўнмас ва муқаддас хабарни улар орқали шарқдан ғарбгача жўнатди. УЗУН ХОТИМА  Исо ҳафтанинг биринчи куни саҳарда тирилгандан сўнг, биринчи бўлиб ичидан еттита ёвуз руҳни қувиб чиқарган магдалалик Марямга кўринди. 10  Марям бориб, бу ҳақда Исонинг шогирдларига хабар берди. Чунки бу пайтда улар аза тутиб йиғлашаётганди. 11  Лекин улар Исонинг тирилганини ва Марямнинг уни кўрганлигини эшитишса ҳам, ишонишмади. 12  Бундан кейин Исо, қишлоққа кетаётган иккита шогирдига бошқача қиёфада кўринди. 13  Улар қайтиб келиб, буни бошқа шогирдларга айтиб беришди. Аммо улар ҳам ишонишмади. 14  Кейинчалик Исо, дастурхон атрофида ёнбошлаган ўн битта шогирдига кўринди. Ўшанда у шогирдларини ишончлари суст эканида ва тошбағрликда айблади. Сабаби, улар уни тирилган ҳолда кўрганларга ишонмаган эдилар. 15  Исо уларга шундай деди: «Хушхабарни дунё бўйлаб барча халқларга ваъз қилинглар. 16  Кимки ишониб, сувга чўмса қутқарилади, ишонмаганлар эса ҳукм этилади. 17  Ишонганларга шундай аломатлар ҳамроҳ бўлади: улар менинг номим билан жинларни қувиб чиқаришади, турли тилларда гапиришади, 18  ҳатто илонларни қўллари билан олишади ва заҳарли нарса ичишса ҳам, ҳеч қандай зиён кўришмайди. Шунингдек, касалларнинг устига қўлларини қўйиб, соғайтиришади». 19  Ҳазратимиз Исо бу сўзларни айтиб бўлгач, осмонга кўтарилиб, Аллоҳнинг ўнг томонига ўтирди. 20  Сўнг, шогирдлар бориб, ҳамма жойда ваъз қила бошлашди. Ҳазратимиз уларга кўмаклашиб, бу хушхабарнинг ҳақиқат эканини турли аломатлар билан тасдиқлар эди.

Изоҳлар

Мт 28:1 изоҳига қ
Муқаддас Китобнинг ишончли қўлёзмалари саккизинчи оятдаги сўзлар билан тугайди. Аммо баъзи қадимги қўлёзмаларда қуйидаги узун хотима мавжуд. Айрим қўлёзмаларда эса қисқа хотима бор. Иккала хотима ҳам илоҳий илҳом билан ёзилган Муқаддас Ёзувларнинг қисми ҳисобланмайди.