Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Луқо 3:1-38

3  Шоҳ* Тибериус ҳукмронлигининг ўн бешинчи йилида, Понтий Пилат Яҳудияда, Ҳирод* эса Жалила вилоятида ҳокимлик қилаётганида, унинг акаси Филип Итурея ва Трахонит вилоятларини, Лисаний бўлса Авилина вилоятини бошқараётганди.  Каяфа олий руҳоний, Ҳанан эса бош руҳоний лавозимида эди. Ўша пайтда саҳрода Закариёнинг ўғли Яҳёга Худодан бир хабар келди.  Шу йўсинда Яҳё, Иордан дарёси атрофидаги барча юртларни айланиб, одамларга гуноҳлари кечирилиши учун тавба қилиб сувга чўмиш кераклигини ваъз эта бошлади.  Айнан Ишаё пайғамбарнинг китобида ёзилганидек: «Тингланг! Саҳрода биров шундай дея ҳайқиряпти: “Яҳовага йўл ҳозирланглар! Унинг йўлларини равон қилинглар,  ҳар бир сойлик тўлдирилсин, ҳар бир тоғу тепалик пасайтирилсин, ўнқир-чўнқир жойлар тўғрилансин, эгри-бугри ерлар эса текис бўлсин.  Шунда бутун одамзод Аллоҳ берадиган нажот йўлини кўради”».  Унинг олдига сувга чўмиш учун келаётганларга Яҳё шундай дерди: «Ҳой илонлар зоти-ей, келаётган Аллоҳнинг ғазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди?  Бундан буён, тавбага яраша ҳосил беринглар. Ўзингизча: “Биз Иброҳимнинг фарзандларимиз”,— деб ўйламанглар. Сизларга шуни айтиб қўяй, Тангри мана шу тошлардан Иброҳимга зурриёт яратишга қодир.  Ана, дарахтларнинг томирини чопиш учун болта ҳам тайёр турибди. Яхши ҳосил бермайдиган ҳар қандай дарахт чопилиб, оловга ташланади». 10  Шунда халойиқ Яҳёдан: «Ундай бўлса, нима қилишимиз керак?» — дея сўради. 11  Уларга жавобан Яҳё шундай деди: «Кимда бир жуфт ички кийими бўлса, биттасини кийими йўққа берсин. Ейдиган нарсаси бор бўлган одам ҳам шундай қилсин». 12  Ҳатто солиқчилар ҳам унинг ёнига сувга чўмиш учун келиб: «Устоз, биз нима қилайлик?» — деб савол беришди. 13  Яҳё эса уларга деди: «Белгиланган солиқдан ортиғини талаб қилманглар». 14  Шунингдек, аскарлар ҳам: «Биз-чи, нима қилишимиз керак?» — дея сўрашди. Яҳё бўлса уларга шундай жавоб берди: «Ҳеч кимга зулм ўтказманглар ва бировни ноҳақ айбламанглар. Хизмат ҳақингизга қаноат қилинглар». 15  Халқ Масиҳнинг келишини кутаётгани учун, Яҳё ҳақида: «Масиҳ шу эмасмикин?» — деб фикр юритишарди. 16  Ана шу сабабдан, Яҳё уларга деди: «Мен сизларни сувга чўмдиряпман. Аммо ортимдан келаётган мендан кучлироқдир, мен унинг чориқларини ечишга ҳам арзимайман. У сизларни муқаддас руҳ ва оловга чўмдиради. 17  Унинг қўлида совурадиган кураги бор. У хирмонини бутунлай тозалаб, буғдойини омборга йиғади, сомонини эса сўнмас ўтда ёндиради». 18  Яҳё яна кўп насиҳат берар ва халққа хушхабарни ваъз этарди. 19  Аммо вилоят ҳокими Ҳирод, акасининг хотини Ҳиродия туфайли ва барча қилган ёмон ишлари учун Яҳёдан танбеҳ олгани сабабли, 20  гуноҳига гуноҳ орттириб, Яҳёни қамоққа ташлади. 21  Бутун халқ сувга чўмдирилаётган пайтда, Исо ҳам сувга чўмдирилди ва ибодат қилиб турганида, осмон очилиб кетди. 22  Шунда муқаддас руҳ каптар жисмини олиб, унинг устига тушди ва осмондан: «Сен Менинг севикли ўғлимсан, сендан мамнунман»,— деган овоз янгради. 23  Исо хизматини бошлаганида, тахминан ўттиз ёшда эди. Уни Юсуфнинг ўғли деб ҳисоблашарди. Юсуф Элининг ўғли эди, 24  Эли Маттотнинг, Маттот Левининг, Леви Малкийнинг, Малкий Янайнинг, Янай Юсуфнинг ўғли эди. 25  Юсуф Маттатиёнинг, Маттатиё Амоснинг, Амос Наҳумнинг, Наҳум Эслининг, Эсли Наггайнинг ўғли эди. 26  Наггай Маҳатнинг, Маҳат Маттатиёнинг, Маттатиё Шемейнинг, Шемей Ёсеҳнинг, Ёсеҳ Ёдонинг ўғли эди. 27  Ёдо Ёнаннинг, Ёнан Резонинг, Резо Зарубобилнинг, Зарубобил Шаалтиэлнинг, Шаалтиэл Нерининг ўғли эди. 28  Нери Малкийнинг, Малкий Аддийнинг, Аддий Қосамнинг, Қосам Элмодамнинг, Элмодам Ғурнинг ўғли эди. 29  Ғур Ёшуанинг, Ёшуа Элиазарнинг, Элиазар Ёримнинг, Ёрим Маттотнинг, Маттот Левининг ўғли эди. 30  Леви Симўннинг, Симўн Яҳудонинг, Яҳудо Юсуфнинг, Юсуф Ёнамнинг, Ёнам Элияқимнинг ўғли эди. 31  Элияқим Малиёнинг, Малиё Маннонинг, Манно Маттатонинг, Маттато Натаннинг, Натан Довуднинг ўғли эди. 32  Довуд Эссайнинг, Эссай Обиднинг, Обид Бознинг, Боз Салмўннинг, Салмўн Нахшўннинг ўғли эди. 33  Нахшўн Оминадовнинг, Оминадов Ромнинг, Ром Хазроннинг, Хазрон Параснинг, Парас Яҳудонинг ўғли эди. 34  Яҳудо Ёқубнинг, Ёқуб Исҳоқнинг, Исҳоқ Иброҳимнинг, Иброҳим Тераҳнинг, Тераҳ Нахўрнинг ўғли эди. 35  Нахўр Саруғнинг, Саруғ Равунинг, Раву Фалажнинг, Фалаж Ибирнинг, Ибир Шелонинг ўғли эди. 36  Шело Қенаннинг, Қенан Арпахшоднинг, Арпахшод Сомнинг, Сом Нуҳнинг, Нуҳ Ламехнинг ўғли эди. 37  Ламех Матушалоҳнинг, Матушалоҳ Ханўхнинг, Ханўх Ёреднинг, Ёред Маҳолалининг, Маҳолали Қенаннинг ўғли эди. 38  Қенан Энўшнинг, Энўш Шитнинг, Шит Одаматонинг, Одамато Худонинг ўғли эди.

Изоҳлар

Лқ 2:1 изоҳига қ.
Яъни Ҳирод Антипа, Буюк Ҳироднинг ўғли.