Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Колосаликларга 4:1-18

4  Сиз хўжайинлар, осмонда сизнинг ҳам Хўжайингиз борлигини билган ҳолда, қулларингиз билан одилона ва тўғри йўл тутинглар.  Ибодатда ҳушёр ва саботли туриб, шукроналар айтинглар.  Шу билан биргаликда биз ҳақимизда ҳам ибодат қилинглар. Токи Худо Унинг каломини айтишимиз ва Масиҳ тўғрисидаги муқаддас сирни эълон этишимиз учун бизга эшик очиб берсин. Айнан шу сабабли, мени кишанлаб қўйишган.  Бу сирни ўринли тарзда ошкор этишим учун ибодат қилинглар.  Жамоатга тегишли бўлмаганлар билан оқилона йўл тутиб, фурсатни бой берманглар*.  Сўзларингиз доимо ёқимли ва мазали* бўлсин. Ўшанда ҳар бир кишига қандай жавоб бериш кераклигини биласизлар.  Менинг барча ишларим тўғрисида эса сизларга азиз биродарим, Ҳазратимизнинг ишончли хизматчиси ва хизматдошим Тихик айтиб беради.  Аҳволимизни сизларга билдирсин ва юракларингизга тасалли берсин деган мақсадда, уни ёнингизга жўнатяпман.  У билан биргаликда ҳамюртингиз бўлган ишончли ва азиз биродарим Ўнисимни юборяпман. Улар сизларни бу ерда нима юз бераётганидан хабардор қилишади. 10  Мен билан бирга қамоққа олинган Аристарх ҳамда Барнабонинг жияни Марк (олдингизга келганида, уни севинч билан қабул қилишингиз кераклиги ҳақида сизларга буюрилган эди) сизларга салом йўллаяпти. 11  Шунингдек, Юстус, деб аталган Исо ҳам сизларга салом айтяпти. Улар суннат қилинганлардан бўлиб, Худо Шоҳлиги йўлидаги ягона ҳамкорларимдир. Улар менга яхшигина тасалли беришган. 12  Юртдошингиз бўлган Исо Масиҳнинг қули Эпафрас ҳам сизларга салом айтиб юборяпти. У, охиригача етук бўлишингиз ва Аллоҳнинг иродасига ишончингиз комил бўлиши учун доимо жон куйдириб, ибодат қиляпти. 13  У сизлар, Лаодикиядагилар ҳамда Иераполдагилар учун астойдил ҳаракат қилаётганига ўзим шоҳидман. 14  Севикли табиб Луқо ҳамда Димас сизларга салом йўллаяптилар. 15  Лаодикиядаги биродарларга, шунингдек Нимфа ва унинг уйида йиғилаётган жамоатга салом айтинглар. 16  Бу мактубим сизларда ўқиб берилгандан сўнг, Лаодикиядаги жамоатда ҳам ўқилиши учун ғамхўрлик қилинглар. Лаодикиядан келган мактубни эса сизлар ўқинглар. 17  Архиппга ҳам: «Ҳазратимиздан қабул қилган хизматни муносиб равишда бажаришга диққатли бўл»,— деб айтиб қўйинглар. 18  Мен Павлус, бу саломимни ўз қўлим билан ёзяпман. Кишанлаб қўйилганимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «ўзингиз учун қулай вақтни сотиб олинглар».
Сўзма-сўз «туз қўшилган».