Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Колосаликларга 3:1-25

3  Масиҳ билан бирга тирилган экансизлар, осмондаги нарсаларга интилинглар. У ерда Масиҳ Худонинг ўнг томонида ўтирибди.  Ердаги нарсалар ҳақида эмас, балки самовий нарсалар ҳақида фикр юритинглар.  Чунки сизлар ўлгансизлар ва ҳаётингиз Аллоҳ билан бирликда бўлган Масиҳнинг қўлидадир.  Ҳаётимиз бўлмиш Масиҳ ўз улуғворлигини ошкор этганда, сизлар ҳам у билан бирга улуғворликда намоён бўласизлар.  Шунинг учун, ерга хос тана аъзоларингиздаги зино, ҳаром-ҳаришлик, шаҳват, зарарли истак ва бутпарастликка тенг бўлган тамагирлик каби эҳтиросларни ўлдиринглар.  Сабаби, бу нарсалар Тангрининг ғазабини келтиради.  Сизлар ҳам бир вақтлар шу нарсаларга берилиб, шундай йўл тутгансизлар.  Энди эса ғазаб, жаҳл, ярамаслик, ҳақоратли сўзларни ўзингиздан соқит қилинглар. Беадаб гаплар оғзингиздан чиқмасин.  Бир-бирингизга ёлғон гапирманглар. Эски ўзлигингизни ишлари билан ечиб ташлаб, 10  Яратувчининг тасвирига кўра аниқ билим орқали янгиланиб бораётган янги ўзликни кийиб олинглар. 11  Сабаби, унда на юнон, на яҳудий, на суннат ва на суннатсизлик, на чет эллик, на скиф*, на қул ва на озод бор. Аммо Масиҳ — ҳамма нарса ва ҳамма нарсададир. 12  Хуллас, Худо томонидан танланган муқаддас ва суюкли кишилар сифатида сизлар меҳр-шафқат, меҳрибонлик, ўй-фикрда камтаринлик, мулойимлик ва узоқ сабрлилик каби ёқимли фазилатларга бурканинглар. 13  Бир-бирингизга чидамли бўлинглар ва ҳатто кимнингдир бошқадан арз қилишга сабаби бўлса, уни чин дилдан кечирсин. Яҳова сизларни чин дилдан кечирганидек, сизлар ҳам шундай йўл тутинглар. 14  Буларнинг устига, инсонларни етук даражада бирлаштирадиган севги фазилатига бурканинглар. 15  Масиҳнинг тинчлиги қалбларингизда ҳукмрон бўлсин, чунки сизлар бир танани ташкил этиш учун даъват этилгансизлар. Шунингдек, миннатдор эканингизни кўрсатинглар. 16  Масиҳнинг сўзлари бутун донолик билан бирга ичингизда тўлиб-тошсин. Худога ҳамдлар айтиб, бир-бирингизга санолару ёқимли маънавий қўшиқлар билан насиҳат қилиб, таълим беринглар. Яҳовани юрагингизда тараннум этинглар. 17  Нимаики айтсангиз ёки нимаики қилсангиз, ҳаммасини Ҳазратимиз Исо номи билан қилинглар. У орқали Отамиз Худога шукрона билдиринглар. 18  Сиз хотинлар, Ҳазратимизнинг издошларига хос равишда эрларингизга бўйсунинглар. 19  Сиз эрлар, хотинларингизни севинглар ва уларга ғазабланиб, қўпол муомала қилманглар. 20  Сиз фарзандлар, ҳар нарсада ота-онангизга қулоқ солинглар, чунки бу Ҳазратимизга маъқул келади. 21  Сиз оталар, фарзандларингизнинг руҳи тушмаслиги учун, уларнинг ғашини келтирманглар. 22  Сиз қуллар, ердаги хўжайинларингизга итоатли бўлинглар. Аммо буни одамларга маъқул келишга интиладиганлар сингари, хўжа кўрсинга эмас, балки Яҳовадан қўрқиб, сидқидиллик билан бажаринглар. 23  Нимаики қилсангизлар, уни одамлар учун эмас, балки Яҳова учун қилгандек, бажонидил адо этинглар. 24  Чунки бунинг учун Яҳовадан мукофот сифатида мерос олишингизни биласизлар. Хўжайинингиз Масиҳга қул каби хизмат қилинглар. 25  Ёмонлик қилганга эса қилмишига яраша ёмонлик қайтади, зеро Худо юзхотирчилик қилмайди.

Изоҳлар

Скифларни ғоят маданиятсиз халқ деб ҳисоблашарди.