Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

Колосаликларга 1:1–29

1  Аллоҳнинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси* бўлган мен — Павлус ва биродаримиз Тимўтийдан  Колоса шаҳридаги Масиҳ билан бирликда бўлган ишончли биродарларимиз ва муқаддас кишиларга: Отамиз Худодан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин.  Сизлар учун ибодат қилганимизда, Ҳазратимизнинг Отаси бўлмиш Аллоҳга ҳамиша шукроналар айтамиз.  Сабаби, Исо Масиҳга бўлган ишончингиз ва барча муқаддас кишиларга нисбатан севгингиз тўғрисида эшитганмиз.  Бундай муносабат эса осмонда сизлар учун тайёрлаб қўйилган умидингиз туфайли юзага келган. Бу умид ҳақида эса ҳақиқат — хушхабар орқали сизлар илгари эшитгансизлар.  Сизларга етиб борган бу хушхабар, Тангрининг инояти тўғрисидаги ҳақиқатни эшитганингиздан ва уни аниқ билиб олган кунингиздан бери, сизларда самара келтириб ёйилганидек, худди шундай бутун дунё бўйлаб содир бўлмоқда.  Буларнинг ҳаммасини сизлар Масиҳнинг ишончли хизматкори, азиз хизматдошимиз Эпафрасдан ўргандингиз.  У Худонинг руҳи ёрдамида ривожланган севгингиз ҳақида бизларга айтиб берган.  Мана шу сабабли, бу тўғрисида эшитган кундан бери сизлар учун тинмасдан ибодат қилиб сўраяпмиз. Токи сизлар Унинг иродасини аниқ англашингиз учун тўлиқ доноликка ва муқаддас руҳ бераётган тушунчага эга бўлинглар. 10  Шунингдек, Яҳовага муносиб равишда йўл тутиб, Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилиб, турли эзгу ишда самара келтириб, Аллоҳни таниб-билишда улғайинглар. 11  Охиригача дош бериб, қувонч билан узоқ сабрли бўлишингиз учун, Унинг буюк қудрати остида мустаҳкамланинглар. 12  Сизларни ёруғликда юрган муқаддас кишиларга ҳамворис бўлишга муносиб қилган Отамиз Тангрига шукрона айтинглар. 13  Худо бизларни зулмат ҳукмронлигидан халос этиб, севимли Ўғлининг шоҳлигига кўчирди. 14  Ўғлининг тўлови орқали озод бўлдик, гуноҳларимиз кечирилди. 15  Исо — кўринмас Аллоҳни ўзида акс этади. У барча мавжудотлар ичида тўнғичдир. 16  Осмондаги ва ердаги бор мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиганларнинг бари: хоҳ тахт бўлсин, хоҳ ҳокимлик бўлсин, хоҳ ҳукумат, хоҳ ҳокимият бўлсин, унинг ёрдамида вужудга келди. Бунинг барчаси у орқали ва у учун яратилган. 17  Исонинг ўзи ҳамма нарсадан аввал мавжуд эди. Барча нарсалар эса у орқали вужудга келди. 18  У — тананинг, яъни жамоатнинг бошидир. У — барча нарсанинг ибтидоси, ўликлардан биринчи бўлиб тирилган. Токи ҳамма нарсада у биринчи бўлсин. 19  Чунки Аллоҳ унда ҳамма нарса тўла-тўкис жо бўлишини хуш кўрди. 20  Шунингдек, еру самода бор мавжудотни у орқали Ўзи билан яраштириб, азоб устунида* унинг тўккан қони ёрдамида тинчлик ўрнатишга қарор қилди. 21  Ҳа, фикр-хаёлларингиз ёмон ишларга берилгани учун сизлар қачонлардир Аллоҳдан узоқлашган ва Унга душман эдингизлар. 22  Энди эса Тангри сизларни жисмоний танасини қурбон қилган кимсанинг ўлими орқали Ўзи билан яраштирди. Токи сизлар Унинг олдида муқаддас, бенуқсон ва айбсиз ҳолда ҳозир бўлинглар. 23  Албатта, бунинг учун имонингизни сақлаб, унинг асосида барқарор ва саботли бўлишингиз керак. Бундан ташқари, сизлар эшитган ва фалак остида бор жонзотга ваъз қилинган хушхабарга асосланган умиддан қайтмаслигингиз лозим. Мен Павлус, бу хушхабарнинг хизматчиси бўлдим. 24  Энди мен сизларни деб азоб чекаётганимдан севиняпман. Ўйлайманки, мен ҳали Масиҳнинг бадани, яъни жамоати учун тортган азобларини тўла равишда бошдан кечирганим йўқ. 25  Аллоҳдан берилган бошқарувчилик вазифаларига биноан, мен бу жамоатнинг хизматчиси бўлдим. Буларнинг ҳаммаси фойдангиз учун ва Худонинг каломини тўлиқ ваъз этиш учун менинг зиммамга юкланган. 26  Мана шу калом ўтган замонларда ва авлодлардан яширилган муқаддас сир эди. Энди эса Унинг муқаддас кишиларига ошкор этилди. 27  Улуғворлик ва бойликка тўла бўлган ўша муқаддас сирни Тангри халқларга аён қилди. Муқаддас сир — сизлар билан бирликда бўлган Масиҳдир, у билан бирга улуғворликка эришишга умидвор бўлишдир. 28  Ҳар бир инсонга насиҳат қилиб, донолик билан таълим бериб, у ҳақда хабар қиляпмиз. Токи биз ҳар бир кишини Масиҳнинг етук издоши сифатида тақдим этайлик. 29  Айнан шу мақсадда, менга кучли таъсир қилаётган Унинг қудратига таяниб, жон-жаҳдим билан меҳнат қиляпман.

Изоҳлар

Луғатга қ.
Илованинг 10- мавзусига қ.