Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 8:1-13

8  Энди айтилганларнинг моҳиятига келсак, бизнинг шунақанги олий руҳонийимиз борки, у осмонда Улуғвор Зотнинг ўнг томонига ўтирди.  У одамлар томонидан эмас, балки Яҳова томонидан яратилган ҳақиқий чодирнинг Энг муқаддас хонасида халқнинг фойдаси учун хизмат қилмоқда.  Ҳар бир олий руҳоний Худога ҳадялару қурбонликлар бахш этиш учун тайинланган. Шу боис, у ҳам бирор нарсани қурбон қилиши керак эди.  Агар у ҳозир ер юзида бўлганида, руҳоний бўлмасди. Сабаби, Таврот қонуни бўйича қурбонликлар келтирадиган бошқа руҳонийлар бор.  Бироқ улар адо этаётган муқаддас хизмат — самодаги нарсаларнинг рамзи ва соясигина, холос. Мусо пайғамбар чодирни қурмоқчи бўлганда, Аллоҳ унга шундай буйруқ берган: «Ҳамма нарсани сенга тоғда кўрсатилган намунага мувофиқ қил».  Исога эса янада аълороқ хизмат топширилди. Натижада у олдингидан кўра яхшироқ қонуний ваъдаларга асосланган, аъло даражали аҳднинг воситачиси бўлди.  Агар биринчи аҳд бенуқсон бўлганида эди, иккинчисига ҳожат бўлмасди.  Зеро Аллоҳ қуйидаги сўзлар билан, халқнинг нуқсонларини юзага чиқаряпти: «“Мана, Мен Исроил хонадони ва Яҳудо хонадони ила янги аҳд тузадиган кунлар келяпти”,— демоқда Яҳова.  “Бу аҳд, Мен уларнинг ота-боболари қўлидан ушлаб Миср юртидан олиб чиққан куни тузган аҳдимга ўхшамайди. Улар менинг аҳдимга риоя қилишмагани учун Мен ҳам улардан воз кечдим”,— деб айтяпти Яҳова». 10  «“Ўша кунлардан кейин Исроил хонадони билан тузадиган аҳдим қуйидагича бўлади,— деяпти Яҳова. — Қонунларимни уларнинг онгига солиб, қалбларига ёзиб қўяман. Мен уларнинг Худоси бўламан, улар эса Менинг халқим бўлади. 11  Ортиқ ҳеч ким ўз ватандошини ва биродарини: “Яҳовани таниб-бил”,— дея ўргатмайди. Чунки уларнинг бари, кичигидан тортиб каттасигача Мени билишади. 12  Мен уларнинг адолатсиз ишларини кечириб, гуноҳларини зинҳор ёдга олмайман”». 13  «Янги аҳд», деб Худо аввалги аҳднинг эскирганлигини таъкидлаяпти. Эскириб, муҳлати ўтган нарса эса йўқ бўлиб кетиши муқаррар.

Изоҳлар