Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ 2013 йил нашрига қаранг

Ибронийларга 7:1–28

7  Ўша Маликисидқ, Салим шоҳи ва Аллоҳ Таолонинг руҳонийси, шоҳларни мағлуб этиб қайтаётган Иброҳим пайғамбарни учратиб қолиб, уни дуо қилди.  Шунда Иброҳим бор нарсасидан унга ушр берди. Авваламбор, Маликисидқ исмининг таржимаси «Одиллик шоҳи», сўнг эса Салим шоҳи, яъни «Тинчлик шоҳи» демакдир.  У ота-онасиз, насл-насабсиз бўлиб, умрининг боши ҳам, охири ҳам қайд этилмаган. Аммо у Худонинг Ўғлига ўхшаб, абадий руҳоний бўлиб қолмоқда.  Бу кишининг буюклигига бир қаранг. Ҳатто бобокалонимиз Иброҳим ҳам ўлжасининг энг яхшисидан унга ушр берган.  Аслида Таврот қонунига кўра, халқдан ушр олиш, руҳонийлик хизматида бўлган Леви ўғилларига амр этилган эди. Гарчи улар Иброҳимнинг авлоди бўлган бўлишса-да, ўз биродарларидан ушр олишарди.  Аммо Леви қабиласидан бўлмаган Маликисидқ, ваъдалар олган Иброҳимдан ушр олиб, уни дуо қилди.  Юқори турган ўзидан паст турганни дуо қилиши шубҳасиздир.  Ушр оладиган левилар — ўлимга мубтало одамлардир, бироқ ушр олган бошқа киши ҳақида Муқаддас Ёзувларда: у яшамоқда, дея шоҳидлик берилган.  Демак, ҳатто ушр олувчи Леви ҳам Иброҳим орқали ушр тўлаган, деса бўлади. 10  Чунки Маликисидқ Иброҳимни учратганида, Леви бобокалонининг пушти камарида эди. 11  Халққа берилган Таврот қонуни левиларнинг руҳонийлик хизматини ўз ичига оларди. Борди-ю, бу хизмат орқали камолотга эришиш мумкин бўлганида, унда Ҳорундек эмас, балки Маликисидқ сингари бошқа руҳоний пайдо бўлади, деб ким ҳақида айтилган эди? 12  Агарда руҳонийлик хизмати ўзгарса, унда Таврот қонуни ҳам ўзгариши керак. 13  Бу ерда гап кетаётган киши бошқа қабиладан бўлган. Ушбу қабиладан ҳеч ким қурбонгоҳ олдида хизмат қилмаган. 14  Ҳазратимизнинг Яҳудо қабиласидан келиб чиққани аниқ. Мусо пайғамбар эса бу қабиланинг руҳонийликка алоқадорлиги ҳақида ҳеч нарса айтмаган. 15  Шунингдек, Маликисидққа ўхшаган бошқа бир руҳонийнинг пайдо бўлиши ҳам бизга маълум. 16  У муайян қабилага оидликни талаб этувчи Таврот қонунига кўра эмас, аксинча, унга сўнмас ҳаётни ато этган қудратга кўра руҳоний бўлган. 17  Муқаддас Ёзувларнинг бошқа бир жойида: «Сен Маликисидқ каби абадий руҳонийсан»,— деб айтилган. 18  Шу сабабли, аввалги амрлар бекор қилинади. Зеро улар ожиз ва фойдасиздир. 19  Ахир Таврот қонуни ҳеч нарсани камолотга эриштира олмади-ку. Лекин ундан кўра яхшироқ бўлган умид барча нарсани камолотга эриштириб, бизни Худога яқинлаштира олади. 20  Шунингдек, бу қасамсиз бўлмаганидай, 21  (боиси, қасамсиз руҳоний бўлганлар бор ва қасам бўйича руҳоний бўлган ҳам бор. У ҳақда: «“Сен абадий руҳонийсан”,— дея Яҳова қасам ичди ва У сўзидан қайтмас»,— деб айтгани бўйича руҳоний бўлган), 22  Исо ҳам яхшироқ аҳднинг кафили бўлди. 23  Бундан ташқари, кўп руҳонийлар бир-бирларининг ўрнини босган, чунки ўлим шу хизматини бажаришга имкон бермасди. 24  Бироқ Исо абадий яшагани учун унинг руҳонийлик хизмати бошқага ўтмайди. 25  Бу дегани, у ўзи орқали Аллоҳга яқинлашганларни бутунлай қутқаришга қодир. У абадий яшагани боис, улар учун воситачилик қилади. 26  У садоқатли, соддадил, нуқсонсиз, гуноҳдан холи ва осмондан ҳам юқорироқдир. Олий руҳонийимиз айнан шундай бўлиши керак. 27  У бошқа олий руҳонийлар каби ҳар куни, олдин ўз гуноҳлари учун, кейин халқнинг гуноҳлари учун қурбонлик келтирмайди (чунки у ўзини фидо қилиб, узил-кесил қурбонлик келтирган). 28  Таврот қонуни олий руҳонийликка заиф инсонларни тайинлайди. Аммо Таврот қонунидан кейин келган қасамёд абадий камол топган Ўғилни руҳонийликка тайин этди.

Изоҳлар