Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 6:1-20

6  Ана шу сабабдан Масиҳ ҳақидаги бошланғич таълимотларни қолдириб, камолот сари интилайлик. Қайтадан пойдевор солмайлик, яъни ўлик ишларда тавба қилиш, Аллоҳга ишониш,  сувга чўмиш, бировнинг устига қўл қўйиш, ўлганларнинг тирилиши ҳамда абадий ҳукм тўғрисидаги таълимотнинг асосини солиб ўтирмайлик.  Худо хоҳласа, камолотга эришамиз.  Бир вақтлар ҳақиқатни билиб, самовий инъомдан баҳра олган, муқаддас руҳга эга бўлган,  Тангрининг ажойиб каломини ҳамда бўлажак замонанинг қудратини тотган бўлишига қарамай,  имондан қайтган одамларни яна тавба қилдиришнинг иложи йўқ. Чунки улар Худонинг Ўғлини қайтадан устунга михлаб, уни бошқаларнинг олдида масхара қилишмоқда.  Масалан, мўл-кўл ёмғирни шимиб олган ҳамда деҳқон ейиши учун ўсимлик берган ер Худодан барака олади.  Лекин тикану янтоқ ўстирган ер эса ярамас бўлиб, лаънатга қолиш остонасида турибди. Охир-оқибат у ёндириб юборилади.  Сизларга келсак, азиз биродарлар, сизлар имондан қайтганларга қараганда яхшироқ аҳволда бўлиб, нажотга олиб борадиган нарсаларга эга эканингизга аминмиз. 10  Аллоҳ адолатсиз эмас. Чунки У сизнинг аввал ҳам, ҳозир ҳам муқаддас кишиларга хизмат қилиб, Унинг исмига кўрсатган севгингизни ҳамда меҳнатингизни унутмайди. 11  Аммо умидингиз рўёбга чиқишига охиригача қаттиқ ишонишингиз учун, ҳар бирингиз аввалгидай ғайратли бўлишингизни истаймиз. 12  Шунда ялқов бўлмай, имон ва сабр-тоқат билан Тангрининг ваъдаларига эришадиганлардан ибрат олган бўласизлар. 13  Худо Иброҳим пайғамбарга ваъда бераётганда, Ўзидан юқори ҳеч ким бўлмагани учун, Ўзини ўртага қўйиб қасам ичиб, 14  шундай деган эди: «Мен сени албатта муборак қилиб, наслингни ниҳоятда кўпайтираман». 15  Иброҳим пайғамбар сабр-тоқат кўрсатиб, ушбу ваъдага эришди. 16  Одамлар ўзларидан юқори нарсани ўртага қўйиб қасам ичганда, уларнинг қасами қонуний кафолат каби ҳар қандай баҳсларга чек қўяди. 17  Худди шундай Аллоҳ ҳам, ваъдасининг ўзгармаслигини меросхўрларга кўрсатиш учун, ваъдасини қасам билан тасдиқлади. 18  Худо ёлғон гапирмайдиган ўша ўзгармас икки нарса орқали биз, Унинг паноҳига қочганлар, олдимизда турган умидни маҳкам ушлаш учун буюк бир жасорат кўрсатамиз. 19  Бу умид, жонимиз учун лангардек ишончли ва мустаҳкамдир. У бизни парданинг орқасига олиб киради. 20  Маликисидққа ўхшаган абадий олий руҳоний бўлган Исо, ўша ерга биз учун йўлбошчи бўлиб кирган.

Изоҳлар