Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 5:1-14

5  Одамлар орасидан тайинланган ҳар бир олий руҳоний гуноҳларни ювиш учун ҳадялару қурбонликларни бахшида этиб, инсонларнинг манфаати учун Худога хизмат қилади.  Ўзи ҳам заифликларга мубтало бўлгани сабабли, хато қиладиган билимсиз одамларга мурувват кўрсата олади.  Ана шу боис у ҳам ўзининг, ҳам халқнинг гуноҳларини ювиш учун қурбонликлар келтиришга мажбур.  Бундан ташқари, одам бу шарафли хизматга ўзини ўзи тайинламайди, балки Ҳорунга ўхшаб Аллоҳ томонидан тайинланади.  Худди шундай Масиҳ ҳам олий руҳоний бўлиб, ўзини ўзи улуғламади. Аммо у ҳақда: «Сен Менинг ўғлимсан, бугун Мен сенинг Отанг бўлдим»,— деб айтган Худо томонидан улуғланган.  Шунингдек, Муқаддас Ёзувларнинг бошқа бир жойида У шундай деган: «Cен Маликисидқ каби абадий руҳонийсан».  Масиҳ ер юзида бўлганида, уни ўлимдан қутқарадиган Зотга қаттиқ фарёд ва кўз ёшлар билан ўтиниб ёлворган. Шунда унинг ибодати ижобат бўлган, чунки у Тангридан қўрқарди.  Гарчи у Худонинг Ўғли бўлса-да, бошдан кечирган азоблар орқали итоатли бўлишни ўрганди.  У камолотга эришгандан сўнг эса унга итоатли бўлган кишиларнинг абадий нажот топишига масъул бўлди. 10  Боиси, Тангри уни Маликисидққа ўхшаган олий руҳоний, деб номлади. 11  У ҳақда кўп нарса айта олар эдик, лекин буни тушунтириш қийин. Сабаби қулоқларингиз оғирлашиб қолган. 12  Шу вақтгача сизлар аллақачон муаллим бўлишларинг керак эди, аммо сизларга яна Аллоҳнинг муқаддас каломидаги оддий нарсаларни ўргатишга эҳтиёж бор. Энди сизларга қаттиқ озуқа эмас, балки сут керак. 13  Сут билан озиқланадиган ҳар бир киши чақалоқ бўлиб, одиллик каломи унга нотаниш. 14  Қаттиқ озуқа эса зеҳнини ишга солиш орқали яхшини ёмондан ажратишга ўрганган етук кишилар учундир.

Изоҳлар