Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 4:1-16

4  Аллоҳнинг фароғатига кириш ваъдаси ҳали ҳам кучда экан, вақти келиб ҳеч биримиз бунга нолойиқ бўлиб қолмаслик учун эҳтиёт бўлайлик.  Ахир бизларга ҳам ота-боболаримиз қатори хушхабар эълон қилинган. Бироқ улар итоат этган кишилар каби имонга эга бўлишмагани сабабли, каломни эшитишгани бефойда бўлди.  Биз эса имонга эга бўлганимиз учун Унинг фароғатига кирамиз. Худо дунёга асос солганидан* бери Ўз ишларини битирган бўлса-да, ишонмаганлар ҳақида шундай айтган: «Мен ғазаб билан онт ичиб: “Улар фароғатимга киришмайди”,— дедим».  Муқаддас Ёзувларнинг бир жойида еттинчи кун ҳақида шундай дейилган: «Аллоҳ барча ишларини битириб бўлиб, еттинчи куни тинди».  У тағин шундай деган: «Улар фароғатимга киришмайди».  Демак, биринчи бўлиб хушхабарни эшитганлар, итоатсиз бўлишгани сабабли, бу фароғатга кира олишмаган. Аммо баъзилар учун бундай имконият ҳали ҳануз бор.  Шу боис, кўп вақт ўтгач У яна «бугун» деб, муайян бир кунга ишора қиляпти. Чунки юқорида келтирилган Довуднинг саносида: «Бугун Унинг овозини эшитсангиз, юракларингизни тош қилманглар»,— деб айтган.  Борди-ю, Ёшуа уларни фароғат жойига олиб борганида, Аллоҳ бошқа бир кун ҳақида айтмас эди.  Хуллас, Худонинг халқи учун ҳали ҳам худди Шаббат кунидай, фароғат қилиш имконияти бор. 10  Худди Аллоҳ Ўз ишларидан тинганидай, Унинг фароғатига кирган киши ҳам ўз ишларидан тинади. 11  Шундай экан, бизлардан ҳеч ким улар каби итоатсизлик йўлига тушиб қолмаслик учун, қўлимиздан келганича бу фароғатга киришга интилайлик. 12  Худонинг каломи жонли бўлиб, кучли таъсирга эга. У ҳар қандай икки тиғли қиличдан ҳам ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб кириб, юракдаги нияту фикрларни аниқлашга қодир. 13  Ҳеч бир мавжудот Аллоҳдан яширина олмайди, аксинча, Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ-ойдиндир. Чунки биз Унинг олдида жавоб берамиз. 14  Осмонга кўтарилган улуғ олий руҳонийимиз — Худонинг Ўғли Исо бор экан, унга бўлган имонимизни эълон этишдан тинмайлик. 15  Ахир, бизнинг олий руҳонийимиз заифликларимизни тушунмайдиган зот эмас-ку. Зеро у биз каби ҳар тарафлама синалганига қарамай, бегуноҳлигича қолган. 16  Шу сабабли, ёрдамга муҳтож бўлганимизда иноят ва раҳм-шафқат топиш учун, иноят кўрсатувчи Аллоҳнинг тахтига* яқинлашиб, жасорат билан Унга ибодат қилайлик.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «уруғ тушганидан», яъни Одамато билан Момоҳавонинг болалари пайдо бўлганидан бери.
Сўзма-сўз «иноят тахтига».