Асосий материалларга ўтиш

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб | МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 3:1–19

3  Шундай экан, эй самога даъват этилган муқаддас биродарлар, Исо ҳақида ўйлаб кўринглар. Ахир биз уни Худо юборган олий руҳоний деб тан олганмиз.  Мусо пайғамбар Аллоҳнинг бутун хонадонида* содиқ бўлганидай, у ҳам ўзини шундай хизматга тайинлаган Аллоҳга содиқ эди.  Бунёдкор ўзи қурган уйдан кўра кўпроқ шарафга эга бўлганидек, у ҳам Мусога қараганда кўпроқ шон-шарафга сазовор бўлди.  Албатта, ҳар қандай уй кимдир томонидан қурилади, борлиқнинг бунёдкори эса Аллоҳдир.  Мусо хизматкор сифатида Тангрининг бутун хонадонида садоқатли бўлган. Унинг хизмати кейинчалик ошкор бўладиган нарсаларнинг тасдиғи эди.  Масиҳ эса Худонинг Ўғли сифатида Отасининг хонадонини садоқат ила бошқарган. Агарда биз ҳам жасорат билан гапиришимиз ҳамда мақтанаётган умидимиздан оғмай охиригача маҳкам турсак, Унинг хонадонимиз.  Шу боис муқаддас руҳ орқали ёзилганидай*: «Борди-ю, бугун Унинг овозини эшитсангиз,  ота-боболарингиз саҳрода, синов кунида қаҳр-ғазабимни қўзғатишганидек, юрагингизни тош қилманглар.  Гарчи улар қирқ йил Менинг ишларимни кўрган бўлишса-да, Мени синадилар. 10  Ана шу сабабдан мен бу авлоддан нафратланиб, шундай деганман: “Уларнинг қалби доим йўлдан адашади ва Менинг йўлларимни улар билишмайди”. 11  Шу боис ғазаб билан онт ичиб: “Улар фароғатимга киришмайди”,— дедим». 12  Биродарларим, эҳтиёт бўлинглар, тағин бирортангиз барҳаёт Худодан узоқлашиб, қалби ёвуз ва имонсиз бўлиб қолмасин. 13  «Бугун» деб айтиш мумкин бўлган вақтда бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилинглар. Токи ҳеч бирингиз гуноҳга алданиб, қалбингиз тош бўлмасин. 14  Агар биз бошида эга бўлган ишончимизда охиригача маҳкам турсак, Масиҳга шерик бўламиз. 15  Муқаддас Ёзувларда айтилганидек: «Борди-ю, бугун Унинг овозини эшитсангиз, ота-боболарингиз каби юрагингизни тош қилиб, қаҳр-ғазабимни қўзғатманглар». 16  Аллоҳнинг овозини эшитиб, Унинг қаҳр-ғазабини қўзғатганлар ким эди? Мусонинг бошчилигида Мисрдан чиққанларнинг бари эмасми? 17  Боз устига, қирқ йил давомида Худо кимдан нафратланган эди? Гуноҳ қилиб, саҳрода ўлиб кетганлардан эмасми? 18  «Улар фароғатимга кирмайди»,— деб Худо ким ҳақида қасам ичган эди? Итоатсизлик қилганлар ҳақида эмасми? 19  Кўряпмизки, улар имонсизлиги учун кира олишмади.

Изоҳлар

Исроил халқи назарда тутилади.
Сўзма-сўз «муқаддас руҳ айтганидай».