Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 13:1-25

13  Бир-бирингизни биродарларча севинглар.  Меҳмондўстлик кўрсатишни ҳам унутманглар, чунки бу орқали баъзилар ўзлари билмаган ҳолда фаришталарни қабул қилишган.  Қамоқда ўтирганларни, гўё ўзларингиз ҳам қамоқда улар билан бирга ўтиргандек, ёдингиздан чиқарманглар. Шунингдек, ўзингиз ҳам ҳозирча ерда яшаётган экансиз, ёмон муносабатни бошдан кечираётганларни унутманглар.  Никоҳ ҳамманинг назарида ҳурмат-эътиборда бўлиб, никоҳдаги муносабатларингиз булғанмасин. Боиси, Аллоҳ зинокорлару хиёнат қилувчиларни ҳукм этади.  Пулпарастликдан холи кун кечиринглар. Борига шукур қилинглар, чунки Худонинг Ўзи: «Сени ҳечам ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман»,— деган.  Шу сабабли, биз жасоратга тўлиб, шундай деяпмиз: «Яҳова менинг ёрдамчим; мен қўрқмайман. Инсон менга нима ҳам қила оларди?»  Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларни унутманглар, ахир улар сизларга Тангрининг каломини айтишган. Уларнинг хулқ-атвори қандай самаралар келтирганини диққат билан кузатиб, имонларига эргашинглар.  Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий ўша-ўшадир.  Ҳар турли бегона таълимотлар сизларни адаштиришига йўл қўйманглар. Қалбни егулик билан эмас, иноят билан мустаҳкамлаш афзалроқдир, негаки егуликка ружу қўйганлар ундан фойда топишмайди. 10  Бизнинг шундай қурбонгоҳимиз борки, чодирда муқаддас хизматни адо этаётганлар бу қурбонгоҳдан бирор нарса ейишга ҳақли эмаслар. 11  Олий руҳоний гуноҳни ювиш учун келтирилган қурбонликларнинг қонини Энг муқаддас хонага олиб киради, танасини эса қароргоҳнинг ташқарисида ёндиради. 12  Ана шу сабабдан Исо ҳам ўз қони билан халқни муқаддас қилиш ниятида, шаҳар дарвозасининг ташқарисида азоб чеккан. 13  Келинглар, биз ҳам у каби ҳақоратланиб, қароргоҳнинг ташқарисига — унинг ёнига чиқайлик. 14  Зеро бу ерда бизнинг доимий шаҳримиз йўқ. Шу боис, келажакдаги шаҳарни астойдил излаяпмиз. 15  Исо орқали Аллоҳга ҳамду сано қурбонлигини, яъни Унинг исмини ҳаммага эълон қилиш учун оғзимиздан чиққан сўзларни бахшида этайлик. 16  Боз устига, яхшилик қилишни ва бор нарсангизни бошқалар билан бўлишишни унутманглар, чунки бундай қурбонликлар Тангрига маъқулдир. 17  Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларга қулоқ солинглар. Боиси, улар сизлар учун ҳисобот берадиганлардай, ҳамиша жонларингизни деб қайғуришяпти. Улар буни оҳу нола билан эмас, қувонч билан бажаришлари учун бўйсунинглар. Акс ҳолда, бу сизларга зиён келтиради. 18  Биз ҳақимизда ҳам ибодат қилиб туринглар. Ҳар нарсада ҳалол бўлишни истаганимиз сабабли, виждонимиз пок эканига ишонамиз. 19  Айниқса, мен тезроқ сизларнинг олдингизга қайтишим учун ибодат қилишингизни ўтиниб сўрайман. 20  Улуғ Чўпон бўлмиш Ҳазратимиз Исо Масиҳни абадий аҳднинг қони билан тирилтирган тинчлик Худосининг 21  иродаси амалга ошсин дея, Исо Масиҳ орқали бизнинг орамизда Ўзига маъқул бўлган нарсаларни бажариб, сизларни барча яхши нарсалар билан таъминласин. Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин. Омин. 22  Биродарлар, бу далда берувчи сўзларни сабр-тоқат билан қабул қилишингизни илтимос қиламан. Ахир мен ушбу мактуб орқали сизларга кўп ёзганим йўқ-ку. 23  Ҳа айтгандай, биродаримиз Тимўтий озод этилди. Агар у яқин орада ёнимга келса, у билан бирга сизларни кўргани бораман. 24  Орангизда раҳбарликни ўз зиммасига олганларга ҳамда барча муқаддас кишиларга мендан салом айтинглар. Италиядагилардан ҳам сизларга салом. 25  Аллоҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин.

Изоҳлар