Мосламалар

Тилни танланг

Қўшимча менюга ўтиш

Мундарижага ўтиш

Асосий материалларга ўтиш

Яҳованинг Шоҳидлари

ўзбекча

Онлайн Муқаддас Китоб

МУҚАДДАС КИТОБ — ЯНГИ ДУНЁ ТАРЖИМАСИ

Ибронийларга 10:1-39

10  Таврот қонуни келажакдаги баракаларнинг ўзи эмас, соясигина бўлгани учун, йилдан-йилга доим қурбонликлар келтириш орқали Худога ишонадиганларни камолотга эриштириб бўлмайди.  Акс ҳолда, қурбонликларни келтириш бас қилинмасмиди? Зеро муқаддас хизматни бажо келтираётганлар биратўла покланиб, гуноҳлари борлигини сезмас эдилар.  Бироқ бу қурбонликлар орқали йилдан-йилга гуноҳлар борлиги эсга солиниб турибди.  Ахир ҳўкизу эчкиларнинг қони билан гуноҳларни йўқ қилиш имконсиздир.  Шу сабабли, Масиҳ дунёга келганида, Аллоҳга шундай деди: «“Сен қурбонлигу назрларни истамадинг, лекин менга тана тайёрлаб қўйдинг.  Бутунлай куйдириладиган қурбонликлар ва гуноҳ учун келтириладиган назрларни Сен хуш кўрмадинг”.  Шунда мен: “Мана, ўроғлиқ битикда мен ҳақимда ёзилганидай, Сенинг иродангни бажариш учун келдим, эй Тангрим”,— дедим».  Аввал у: «Сен қурбонликлару назрларни, бутунлай куйдириладиган қурбонликлару гуноҳ учун келтириладиган назрларни хуш кўрмадинг ва истамадинг»,— деди. Чунки улар Таврот қонуни бўйича бахшида этиларди.  Кейин эса у: «Мана, Сенинг иродангни бажариш учун келдим»,— деб айтди. Шу тариқа, у иккинчисини ўрнатиш учун, биринчисини бекор қилди. 10  Ана шу «ирода» бўйича биз, Исо Масиҳнинг танаси биратўла қурбон қилиниши орқали муқаддас бўлдик. 11  Шунингдек, ҳар бир руҳоний муқаддас хизматни адо этиб, ўша-ўша қурбонликларни келтириш учун кун сайин ўз жойини эгаллайди. Боиси, улар гуноҳларни бутунлай бартараф қила олмайди. 12  Аммо Исо гуноҳларни ювиш учун битта абадий қурбонлик келтириб, Аллоҳнинг ўнг томонига ўтирди. 13  Ўша пайтдан бошлаб, Худо унинг душманларини оёқлари остига қўйишини кутмоқда. 14  Зеро у битта қурбонлик билан муқаддас бўладиган кишиларни абадий камолотга эриштирди. 15  Муқаддас руҳ ҳам ушбу сўзлар билан бизни бунга ишонтирмоқда: 16  «“Ўша кунлардан кейин улар билан тузадиган аҳдим қуйидагича бўлади,— деяпти Яҳова. — Қонунларимни уларнинг онгига солиб, қалбларига ёзиб қўяман”». 17  Кейин эса: «Уларнинг гуноҳларини ҳамда қонунсиз ишларини зинҳор ёдга олмайман»,— деб айтди. 18  Тангри бу гуноҳларни кечирган жойда, қурбонлик келтиришнинг ҳожати йўқ. 19  Шу сабабли, биродарлар, биз Исонинг қони орқали Энг муқаддас хонага олиб борадиган йўлдан қўрқмасдан фойдаланяпмиз. 20  Исо бу янги ҳамда тирик йўлни бизга парда, яъни ўзининг танаси орқали очди. 21  Худонинг хонадони устидан қўйилган улуғ руҳоний бор экан, 22  юрагимизни булғанган виждондан тозалаб* ҳамда танамизни тоза сувда ювиб, Аллоҳга бутун қалбимиз ва тўла ишонч билан яқинлашайлик. 23  Келинглар, тинмай ва иккиланмай умидимизни ҳаммага эълон қилайлик, зеро ваъда берувчи ишончлидир. 24  Шунингдек, севишга ва эзгу ишлар қилишга ундаш учун бир-биримиз ҳақимизда ўйлайлик. 25  Баъзиларнинг одатидек, йиғилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, ўша куннинг яқинлашиб қолганини кўриб турган эканмиз, бир-биримизга янада кўпроқ далда берайлик. 26  Борди-ю, ҳақиқат тўғрисида аниқ билимга эга бўлгандан кейин ҳам, атайлаб гуноҳ қилаверсак, гуноҳларни ювадиган бошқа қурбонлик қолмайди. 27  Бунинг ўрнига, ҳукмни қўрқув билан кутиш ва Тангрига қарши чиққанларни йўқ қилишга тайёр турган оловли қаҳр қолади, холос. 28  Мусонинг қонунини бузган ҳар бир киши икки ёки уч кишининг гувоҳлиги асосида ўлдирилиб, унга меҳр-шафқат кўрсатилмайди. 29  Агарда кимдир Худонинг Ўғлини оёқ ости қилса, уни муқаддас қилган аҳд қонини оддий деб билса, иноят руҳини менсимай ҳақоратласа, у қанчалик оғир жазога лойиқ, деб ўйлайсизлар? 30  «Қасос Менинг қўлимда, тегишли ҳаққини Мен бераман»,— деб ким айтганини биз биламиз. У яна: «Яҳова халқини ҳукм қилади»,— деган. 31  Дарҳақиқат, барҳаёт Аллоҳнинг қўлига тушиш даҳшатлидир. 32  Илгариги кунларингизни эсланглар: ҳақиқатни таниб-билгандан сўнг сизлар қаттиқ курашда азоб чекиб, бардош бердингизлар. 33  Сизлар гоҳ эл-юртнинг олдида* ҳақорату қайғуларга дуч келардингиз, гоҳ шундай аҳволга тушганларнинг азобларига шерик бўлардингизлар. 34  Устига-устак, сизлар қамоқда ўтирган биродарларга ҳамдардлик кўрсатгансизлар ҳамда мол-мулкингизни талон-тарож қилишганда, буни қувонч билан қабул қилгансизлар. Боиси, ундан ҳам яхшироқ, абадий меросингиз борлигини билар эдингиз. 35  Шундай экан, жасорат билан гапиришни бас қилманглар, чунки бу улуғ мукофот келтиради. 36  Тангрининг иродасини бажариб, ваъда этилган нарсаларга эришиш учун, сабр-бардошли бўлишингиз керак. 37  Зеро «яна бир оз» ва «келаётган келади, кечикмайди». 38  «Менинг одил хизматчим, имони туфайли яшайди». Аммо «у орқага чекинса, жоним ундан рози бўлмайди». 39  Биз эса ҳалок бўлиш учун орқага чекинадиганлардан эмасмиз, балки жонимизни сақлаш ниятида, имонга эга бўлганларданмиз.

Изоҳлар

Сўзма-сўз «[Исонинг қони билан] пуркаш орқали тозалаб».
Сўзма-сўз «театрдаги томошадек».